ҲАЛҚА Қисса биринчи боб
Download 0.5 Mb.
|
(shayximiz kitoblari) Halqa Akrom Malik (1)
ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБРозия хоним Шафиқа билан кўп суҳбатлашди. Денгиз бўйига олиб чиқди. Бомдод намозини ўқийдилар, тиловат ва зикр ила ўтирадилар, сўнг уфқ қирмизи тус олиш арафасида соҳилга йўл оладилар. Инсон ўзини таниб, ўзини енга олишидан каттароқ иш йўқ, Шафиқа, деди Розия хоним. – Бу нафс билан курашмоқдир. Аллоҳга ибодат ва итоатда бўларканмиз, нафсимизни синдиришимиз, уни таслим этишимиз энг машаққатли курашга айланади. Дунё ва унинг ичидаги нарсаларга муҳаббат билан қараганинг сайин Аллоҳдан йироқлашасан. Аллоҳдан йироқлашган банда ҳеч бир ҳақиқатни идрок этмас, унинг тафаккури ҳақни англашдан ожиз қолажак. Иймон калимасини айтсанг-да, беш маҳал намозни адо этсанг- да, закотингни мусрифларига тутқазсанг-да, Рамазонда рўзали юриб, ҳаж нияти ила Каъбанинг зиёратида бўлсанг-да, нафсингдан ғолиб келмагунингча бу амаллар сени яхши томонга ўзгартирмагай. Ҳатто, жиҳод майдонига чиққан мужоҳиднинг нафси унга иймонидан кўра кучлироқ таъсир ўтказса, кофирнинг қонини тўкиб, жонини олишдан кимга қандай наф бўлгай?! Зотан, жиҳоднинг асли нафсга қарши жиҳод қилмоқдир. Нафс кўзни кўр этади, ҳақиқий ишқдан айиради, рўёларга асир этади. Мушриклар “Ла илаҳа иллаллоҳ” демадилар, чунки Аллоҳга сиғинмоқ ила нафсларининг хоҳишларидан юз ўгиришга мажбур бўлишларини улар биздан теранроқ тушунган эдилар. Бугуннинг мусулмонлар иймонга олиб киражак калималар моҳиятига Макканинг ўша мушриклари қадар ҳам назар сола билмаймиз. Исломга бир шакл ўлароқ боқдик. Унинг ичига қизиқмаймиз. Қалбингни тарбиялаб, руҳингни кирлардан поклайдиган Исломни эмас, қонун- қоидалардангина Исломни ушладик. Ҳолбуки, Исломнинг моҳияти инсонни Роббисига етаклашдан иборат, бизнинг исломимиз эса, аксинча, Худодан тескарига олиб кетмоқда. Чунки биз Ислом ила яшамаяпмиз. Ислом ила яшаш ўғрининг қўлини кесиб, фоҳишани тошбўрон қилишгина бўлсайди, бундан осон иш топилмас эди, шубҳасиз. Ислом ила ҳар бир мўминнинг ички олами, ҳаммадан беркитадиган яширин ҳаёти, қалбидаги ўйлари, ҳиссиёти, ақлининг хулосалари – ҳамма-ҳаммаси исломий бўлмоғи лозим. Роббимнинг қошида бу ниятим учун қандай жавоб беражакман? Бу амалим сабабли Аллоҳнинг муҳаббатидан маҳрум бўлмасманми? Қайси ишларим Роббимга хуш келади? Ахир, мен Аллоҳга таслимман, унинг амрларини сўзсиз бажаришга қасам ичдим, менда заррача шубҳа бўлмасин, икки дунё бўлурми, бўлмасми, Роббимнинг амрларида собит туришим керак, леким бу менинг қўлимдан келса, кошки! На ниятларимни ўнглай оламан, на амалларимни ислоҳ этаман! Ҳар бири Роббимнинг изнида. У хоҳласа, мен ҳидоятдаман, у хоҳласа, мен яхши ишга қодирман, “ё Роббим, менга ёрдам бер, бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!” Бизнинг борлиғимизда шу қоидалар ишлаши керак. Ҳар бир ишни Аллоҳ амрлари асосида бажариш керак, Аллоҳнинг буйруқлари, таъқиқ ва ижозатларидан каттароқ кенглик йўқ, эркинлик, ҳуррият йўқ. Буни иймон эгалари кашф этадилар, холос. Аллоҳ иймон келтирган ва ҳидоятланган ҳар бир одамга ўз амрларини жуда осонлаштириб беради. Лекин шайтон бошқаларнинг кўзига Аллоҳнинг шариатини оғир ва қийин кўрсатади. Шафиқа, шундай – иймон калимасин тилингда айтар экансан, қалбингда тасдиқ, яқийн, муҳаббат, ихлос ва сидқни топ. Акс ҳолда, худди илгариги ҳолатингдан халос бўлмайсан. Ёки дунё ҳаётига боши билан чўккан одамлар каби Аллоҳ учун бир дақиқангни ажрата олмай ўтиб кетасан. Худди бўшлиқда қолиб кетган бир маъносизлик сингари. Шайтон маъносизлик ичидадир. У бошидан оёғига қадар умидсизлик ва исён ила ўралган. Ислом эса умид ва муҳаббат, инонч ва ихлос йўлидир. Шафиқа денгиз соҳилида узоқ сайр қилди. Бир неча кун тонгларини, оқшомларини денгизга термилиб ўтказди. Азим тўлқинларнинг сўзларини тинглади. Қуёшнинг сокин сув ичига атроф –жавонибни олтинлантириб ботишини кўрди. Қум ичида ялангоёқ юрди. Бир куни Розия хоним ўлимдан сўз очди: Ўлим охират учун эшик кабидир. Ҳар қандай нафс бу эшикдан ўтишга мажбур. Истаганлар ҳам, истамаганлар ҳам Аллоҳнинг қадарига мувофиқ ҳолда, шубҳасиз, ўлим шарбатини ичади. Ўлим биз учун узоқдаги бир манзил сингари туюлади, афсуски, бу энг катта нуқсонимиздир. Ўлим қош ва қовоқ қанчалик бўлса, бизга ана шу қадар яқиндир. Розия хонимнинг кўп такрорлайдигани: “Биз гўзал ўлимга тайёргарлик кўриш учун яшамоқдамиз”, – эди. Хоним деярли ҳамиша рўзадор эди. Шуни билки, Шафиқа, Аллоҳнинг дини инсоният учун осонлик ва ҳаловат динидир, – дер эди Розия хоним. – Мусулмоннинг ҳаётида қийинчилик бўлиши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ менинг амрларимни бажариш ҳидоятланганлар учун катта иш эмас деб айтган. Модомики, дин арконларини бажаришда биз қийинчилик топаётган бўлсак, бизнинг айбимиз. Зотан, Аллоҳ ваъдасига ҳаргиз хилоф этмас, банда ўз вазифасини мукаммал бажара олмайди. Қўлимизда Қуръон, дилимизда Иймон, йўлимизда Ислом бўла туриб, бизнинг, мўмин ва мусулмонларнинг хорликда яшаши мумкинми?! Мумкин эмас, бироқ ночор аҳволдамиз, нечун? Чунки динимизга амал қилмаяпмиз. Аллоҳдан йироқлашганмиз. Ихлосдан мосуво бўлганмиз. Қалбимиз куйиб, Аллоҳга қачон юзландигу, Аллоҳ бизни ноумид қолдирдими? Йўқ, биз Аллоҳга юзланмадик. Қиблага юзланиб, ўзимизни Аллоҳга юзлангандек тутмоқдамиз, холос. Қалбимизда на ишқ, на шавқ бор! Устига устак, хорланишимизга динимизни айбдор қиладиган даражада мардудмиз, астағфируллоҳ! Шафиқа зикрларни қайта ёд олди. Қуръонни янгидан ўқишга киришди. Фарзлар адосидан ортиб, нафл ибодатларни лозим тутди. У гўё Исломни энди кашф этди. У гўё Исломда эмас эдию, энди мусулмон бўлди. Ҳар бир қадамида тасбиҳ, таҳмид, такбир, истиғфор айтар экан, тилига бегона сўз, дилига бегона ўй келишидан уяла бошлади. Ислом камолот динидир, – деди Розия хоним. – Динимизда қалбдан, ихлос ила маҳкам тутиш ва маърифатини англаш ила биз ҳар куни камол топамиз. Мусулмоннинг ҳаётида хорлик, таназзул бўлиши мумкин эмас. Мусулмон юксалса, юксаладики, тубанликка тушмайди. Чунки бу юксалтирадиган йўл. Чунки Аллоҳ йиғлаб сиғинаётган мухлис ва муслим бандасини ёрдамисиз ташлаб қўймагай. Ёнида бир дўсти, ишида бир унуми, бошида бир ҳимояси, саъйларида парвози бўлмаган мусулмон, аввало, ўз қалбига назар солсин, сўнг амалларига боқсин. Албатта, нуқсонини топади. Ё қалбида Аллоҳга тўла таслим эмас, ё амалларида ихлоссизлик борлигини англаб етади. Сени уйингдан чиқарган, эрингдан ажратган, болаларингдан юз ўгиртирган сабаб шу. Акс ҳолда, она ўз жигаргўшасидан воз кечадими? Шафиқа нақадар зикрга, ибодатга чулғанса, шу қадар надоматга, афсусга чўкди. Ўтмиш хатолари қаршисидан чиқаверди. Эри Фотиҳ Карим, икки фарзанди, отаси, онаси, ака-укалари кўз ўнгидан кетмай қолди. Чунки Шафиқа ўзини уларга ноҳақлик қилган одамдек ҳис этди. Улардан афв тилаб, кўнгилларидаги норизолик тугунларини ечиб юбормагунича зинҳор хотиржам бўла олмаслигига иқрор эди у. Мен Малайзияга қайтишим керак, – деди бир куни Розия хонимга. – Истихоралар қилдим, Роббим қалбимга эримнинг ҳузурига қайтиш ниятини солди. Розия хоним табассум қилди: Алҳамдулиллаҳ, – деди мамнун. – Сени ўзим олиб бораман. ...Куала Лумпурга боргунларича, ундан кейин ҳам Шафиқа бир оғиз гапирмади. У ажиб бир қўрқув, шунингдек, тўғри иш қилаётганига аниқ ишонч ичида эди. Шафиқа бошидан оёғига қадар қора чодрага ўралди, эрининг ҳовлисига келиб, машинадан тушганларида Розия хонимнинг ортидан эргашди. Эшикни уй хизматчиси очди: Ассалому алайкум, келинг, хоним, марҳабо, – деди у очиқ юз ила. Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ, – алик олди хоним. – Хатиб Фотиҳ Карим жаноблари уйдами? Уйда, илм ила машғул, – деди хизматчи. Агар ижозат берсалар, суҳбатларига киришни истаймиз, биз Истанбулдан келдик, исмим Розия Муҳсин, бу эса менинг синглим, – деб ўзини таништирди хоним. Марҳабо, бу ерда бироз ҳордиқ олинг, мен жанобимизга хабар бераман, – деб хизматчи уларни ичкарига таклиф этди. Меҳмонлар учун мўлжалланган хона кенг, шинам эди. Хизматчи Фотиҳ Каримнинг хонасига кетаркан, истарали бир аёл кирди. Бекам, Истанбулдан меҳмонлар келишибди, хатибимизни сўрамоқдалар, мен у кишидан ижозат олай, – деди хизматчи йўл-йўлакай. Унинг “Бекам” деган сўзи Шафиқага чақмоқ ургандек таъсир этди. Беихтиёр аёлга қаради. Аёл келиб, уларга салом берди. Келиб, кўзимизни нурга тўлдирдингиз, – деди мезбон хоним очиқ юз ила. – Исми шарифим Амина Карим, Фотиҳ Карим жанобларининг завжалариман. Шафиқа муздек сув ичига чўккандек сесканиб кетди, хайриятки, у паранжи ичида эди, юзларини парда ёпиб турибди, акс ҳолда, Амина бу аёлнинг нима учун бу қадар оқариб кетганидан таажжубга тушар эди, албатта. Жуда ҳам мамнунмиз, – деди Розия хоним. – Фотиҳ Каримдек олим инсонга сиздек мутоҳҳара завжа беҳад ярашади. Аллоҳим турмушингизни хайрли, барокатли қилсин, амийн! Амийн, – деди Амина. Амийн, – деди эшитилар-эшитилмас оҳангда Шафиқа. Кўзларини тўсиб турган қора тўрли парда унинг кўзёшини ҳам яширди. Менинг исмим Розия Муҳсин, – деб ўзини таништирди хоним. – Бу менинг синглим. Фотиҳ жанобларига бир масалада мурожаат этмоқчи эдик. Шу пайт ташқаридан бири беш, бири уч ёшли икки болакай чуғурлашиб кириб келди. Шафиқа ўрнидан туриб кетди. Ортиқ ўзини ушлай олмади. Югуриб бориб болаларни қучоқлади. Буни кўриб, Амина ҳам, Розия хоним ҳам тезда турдилар. Шу онда хизматчининг овози келди: Устоз Фотиҳ Карим азиз меҳмонларимизни кутмоқдалар. Розия хоним Шафиқанинг қўлидан ушлади. Шафиқа сассиз-садосиз ҳолда икки болани яна бир марта маҳкам бағрига босиб, кейин Розия хонимнинг изидан юрди. Амина хоним, – деди Розия хижолатомуз. – Бизни афв этасиз... Нега ундай дейсиз? – деди шошиб Амина таскин ва тасалли ила. – Хижолат бўлманг... Ойи, акам билан уй қурдик, – деб кенжатойнинг мақтанаётгани эшитилди ортдан. Вой, кўзимнинг қораси, у уйда кимлар яшайди? – дегани қулоққа чалинди Аминанинг... Фотиҳ Каримнинг ижодхонаси кенг. Ёруғ. У меҳмонларни ўрнидан туриб кутиб олди, хонимларга юмшоқ ўриндиқлардан жой кўрсатиб, ўзи тўрдаги ёзув столига чўкди. Хонанинг деворларига суянган жавонлар турфа китоблар ила тўла. Дуодан сўнг, Фотиҳ Карим меҳмонларга саволомуз боқди. Фотиҳ жаноблари, – деб сўз бошлади Розия хоним. – Бир гуноҳкор ўз хатосини тушуниб, тавба этса, Аллоҳим уни ўз марҳамати, фазли ила афв этади. ИншаАллоҳ, – деди Фотиҳ Карим. У меҳмоннинг муддаосини ҳамон англамаётган эди. Биз динимизни, набиййимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган динни тўғри тушуна олмаяпмиз, тушунмаганимиз учун уни тўғри татбиқ эта билмаяпмиз, – сўзида давом этди Розия хоним. – Аллоҳ ал- Карийм, Аллоҳ ал-Ҳакийм, Аллоҳ ал-Муиз, Аллоҳ ал-Ҳодийдир. У биз бандаларга сўрамасак-да кўпдан кўп, саноқсиз неъматлар беради. У Ўз ишини буюк ҳикмати ила қилгувчидир. У хорликдан иззатга кўтариб, бандасини ҳидоятга йўлловчи ягона Зотдир. Аллоҳ Роббимиздир, у бизнинг Тарбиячимиздир. Ўзига иймон келтирган ҳар бир бандани тарбиялайди, камолга етказади. Ҳақ сўзларни айтмоқдасиз, – деди Фотиҳ Карим. Сизнинг биринчи завжангиз Шафиқа Карим ёдингиздами? – савол берди Розия хоним. Шафиқа?! – чўчиб кетгандек бўлди Фотиҳ. – Шафиқа менинг собиқ хотиним, унга талоқ берганман. Талоқ бердингизу, унинг кейинчалик қандай аҳволга тушганидан хабарингиз борми? – сўради Розия хоним. Фотиҳ Карим бу саволдан ноқулай бўлди, қизаринқираб деди: Бегона аёл билан менинг қандай ишим бўлсин, хоним? “Бегона аёл” таърифи Шафиқанинг юрагига ўқдай қадалди. Талоқ билан у бегонага айланади, бироқ бир муслима сифатида мусулмонларнинг ҳимоясига у муҳтож эмасмиди? Сизлар биз мусулмонмиз, деб айтасиз, бироқ адашса ҳам, адашмаса ҳам диндошингиз бўлган бир заифани ҳимоясиз, чорасиз ташлаб қўйишларингиздан озурдаман, – деди бироз қизишиб Розия хоним. Бу кечирилмас хатойимиз, – деди Фотиҳ Карим. – Шафиқадан ранжигандим. Шу боис, уни қалбимдан юлиб отдим. Уни қандай танийсиз? У қаерда? Яхшими? Қалбдан юлиб отиш ожизларнинг иши, мўминнинг иши эмас, – деди Розия хоним кескин. – Мўмин дунё муҳаббатини қалбдан юлиб отсин, кофирдан қўрқишни қалбдан юлиб отсин! Хато устидаги муслимани ислоҳ этиш ўрнига уни қалбдан юлиб отиш нақадар тўғри иш деб ўйлайсиз? Қалбини Аллоҳга топшириш ўрнига бир аёлга бериб қўйиш ҳам мусулмон эрга ярашадими? Фотиҳ Карим мум тишлади. Сиздек соҳиби илмга танбиҳ бериш учун келмадим, – деди Розия хоним. – Шафиқа билан орангиздаги ақдни қайта тиклашингизни истаб келдим. Шафиқа қаерда? У келдими? – деб сўраркан Фотиҳ Карим чодра ичида ўтирган аёлга кўз қири билан қараб қўйди. Амина хонимдек дилбар муслимани никоҳингизга олибсиз, – деди Розия хоним. Албатта, – тасдиқлади Фотиҳ Карим. – Болаларимни қаровсиз қолдира олмас эдим. Шафиқанинг ота-онасига нима дедингиз? Устозимга буни айтишга журъат этмадим, – деди Фотиҳ. – У кишининг орияти бу ҳодисани қабул этмайди. Бирор кун Аллоҳнинг тавфиқи етиб, Шафиқа тавба қилиб қайтиши мумкин, деб ҳамиша ишончда эдим. Ўшанда мен уни афв этсам-да, отаси кечирмайди, деб хавотир олганим учун бу тўғрида у инсондан сир тутдим. Сиз нима учун Шафиқа тавба билан қайтиб келади, деб ишондингиз? сўради яна Розия хоним. Чунки... – бироз жим қолди Фотиҳ. – Чунки у кетганидан буён Роббимдан унга тавфиқ сўраб дуо қилмоқдаман. У ҳолда, Шафиқани қалбимдан юлиб отдим, деганингизни қандай тушунай? – деди Розия хоним. Шафиқа кетгач, – деди Фотиҳ Карим бир изтироб ила. – Уни ҳаддан ортиқ яхши кўришимни англадим. Шу қадар яхши кўрибманки, унга бўлган муҳаббатим қалбимни буткул эгаллаган экан. Мўминдан у нимани кўп севса, олиб қўйилган. Мен Шафиқанинг кетишини ана шу ҳикматдан деб билиб, истиғфор ва дуода эдим. Розия хоним Фотиҳ Каримнинг жавобидан мутаассир бўлди. Фотиҳ жаноблари, – деди у. – Сизни ўғлим, деб чақирсам ҳам ҳаққим бор, чунки кенжа ўғлим сиз ила тенгдош. Мен борай, Шафиқа билан гаплашай, унга асл ҳолатдан хабар бераман. Агар у рози бўлса, сиз рози бўлсангиз, никоҳингизни ўқисинлар. ИншаАллоҳ, – деди Фотиҳ Карим. – Агар Шафиқа келса, уни никоҳимга оламан. Болаларимнинг ёнида ўз оналари бўлишини истайман. Розия хоним таклиф этилган қаҳвани ҳам, чойни ҳам назокат ила рад этди. Эр-хотин Фотиҳ ва Амина Карим уларни кузатиб, остонага чиқдилар. Машинада кетарканлар, Шафиқа бир оғиз ҳам гапирмади. Меҳмонхонага бориб, ўз хоналарига кирганларида Розия хоним Шафиқанинг юзига қараб қўрқиб кетди: Ё Аллоҳим! Шафиқа, нега ўзингни бунчалик қийнаяпсан, қизим? Шафиқанинг икки кўзи йиғидан қизариб, ҳатто, шишиб кетган эди. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling