Қалбакилаштириш


-расм. Товарни қалбакилаштириш турлари билан унинг кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқа


Download 1 Mb.
bet34/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59
Bog'liq
yangi

3-расм. Товарни қалбакилаштириш турлари билан унинг кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқа
Қалбакилаштиришни аниқлашнинг асосий услубий принципи хусусиятлари жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган товарларнинг қанчалик чуқур тадқиқ қилинишидир. Бундай ҳолларда тадқиқотнинг чуқурлиги асосан маҳсулотни синашнинг купгина стандарт усуллари қўйилган вазифани ҳал қилиш имконини бермаслиги билан боғлиқ. Баъзи товарларнинг ҳақиқийлигини маҳсулот гуруҳи ёки типининг бир нечта муҳим ва ҳатго специфик хосслари ва белгиларини баҳолаш ҳамда аниқлашнинг ҳам стандарт, ҳам ностандарт усулларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш ёрдамида исботлаш мумкин.
Масалан, ички кийимни тадқиқ қилганда унинг гигиеник хоссаларини, сув ўтказмаслигини ва ҳаво ўтказишини аниқлайдиган органолептик синовлар олиб боришга тўғри келади.
Шубҳасиз, фирибгарлик ҳаракатлари бутун мамлакатда ва унинг айрим минтақаларида криминоген вазиятни ёмонлаштириб, жамият зиммасига оғир юк бўлиб тушади. Мамлакатнинг ички бозорида тақчил бўлган товарларни қалбакилаштириш фирибгарлик тоифасига киради ва турли суиистеъмоллар билан бирга юз беради.
Сохта маҳсулотнинг учта типи фарқланади. Баъзи товарларни идишининг сифацизлиги дарҳол маълум қилиб қўяди. Бошқа товарлар ҳақиқий маҳсулотга ўхшайди, лекин фарқлари ҳам кўриниб туради, масалан, ранги ҳақиқий товарники сингари бўлади, лекин ҳиди фарқ қилади. Учинчиларини сохта тамға билдириб қўяди. Ишлаб чиқарувчилар сохта маҳсулот тарқалганлиги туфайли ўзлари кўрган зарарни йиллик даромаднинг 5%идан кўпроқ, яъни йилига 3-4 млрд. доллар деб баҳоладилр.
“Сохталаштирилган товарлар” деган тушунча баъзан "ўрнини босувчи товарлар” ва “нуқсонли товарлар” деган тушунчалар билан чалкаштириб юборилади. Бу тасодифий эмас, чунки ўрнини босувчи товарлар ҳам, нуқсонли товарлар ҳам қалбакилаштириш мақсадлари учун кенг ишлатилади, бунда олувчига ёки истеъмолчига зарур ахборот атайлаб берилмайди.
Агар тамғада ёки товарга илова ҳужжатларида ўрнини босувчи товарлар ва нуқсонли товарларнинг ҳақиқий номи кўрсатилган бўлса, нархи эса уларнинг сифатига ва келиб чиқишига мос бўлса, бундай товарлар сохталаштирилган товарлар жумласига кирмайди.
Товарлар, хизматлар, пул белгилари, ҳужжатлар, ахборот, молия ва бухгалтерия ҳужжатлари ҳамда кундалик ҳужжатлар, тамғалаш ва идентификациялаш белгилари, тарихий фактлар, атоқли шахсларнинг фикрлари ва айтган гаплари ҳамда бошқа кўпгина нарсалар қалбакилаштириш объектларидир. Ноозиқ- овқат товарларни, тамғалаш ва идентификация белгиларини, товарнинг илова ҳужжатларини ҳамда товар тўғрисидаги ахборотни қалбакилаштириш устида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Қалбакилаштириш усулига боғлиқ ҳолда ассортиментни (турни), сифатни, миқцорни, нархни ва ахборотни қалбакилаштириш фарқланади. Республикамизнинг ҳозирги бозорида ассортиментни, сифатни ва ахборотни қалбакилаштириш ҳаммадан кўп тарқалган.
Сохалаштиришнинг ҳар қайси тури ҳақиқий товарларни қалбакилаштиришнинг ўзига хос усулларига эга, комплекс қалбакилаш-тиришда эса иккита, учта ёки бешта тур бирлашиб кетади. Табиийки, комплекс қалбакилаштиришда ҳар бир алоҳида турнинг бутун товарни қалбакилаштиришга таъсирини аниқлаш керак бўлади.
Ассортиментни қалбакилаштиришда қалбакилаштириш товарни бошқа навдаги, турдаги ёки номдаги ўрнини босувчи маҳсулотлар билан батамом алмаштириб, битта ёки бир нечта белгининг ўхшашлигини сақлаб қолиш орқали амалга оширилади, Турган гапки, ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳақиқий товарга қараганда анча арзон туради ва паст истеъмол хоссаларига эга бўлади. Айрим ҳолларда товарнинг алмашти- рилганлигини билиб қолиш ва аниқлаш жуда мураккаб вазифа бўлади. Товарнинг қандайлигига қараб паст сифатли фурнитура, натурал ёки сунъий компонент, шунингдек турли ясама нарсалардан ўрнини босувчи маҳсулот сифтида фойдаланилиши
мумкин. Бундай ўрнини босувчи маҳсулотларни қўллаш товарнинг гигиена, эстетика ва фойдаланиш хоссалари бузилишига олиб келади.
У ёки бу товарлар гуруҳининг ассортиментини қалбакилаштириш учун қуйидаги шароитлар керак бўлади:

  1. бошқа гуруҳга мансуб бўлиб, истеъмол хоссалари ва баьзи сифат кўрсатикчлари бўйича яқин бўлган товарларнинг сотувда бўлиши;

  2. товар сифатининг навларга бўлиниши;

  3. муайян товар гуруҳларининг ўхшатмалари ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши;

  4. сифат кўрсаткичлари ҳамда нуқсонлар борлиги жихатидан фарқланадиган товарларнинг ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши;

  5. турли товар гуруҳлари учун фойдаланиладиган идишларни унификациялаш.

Фойдаланиладиган қалбакилаштириш воситаларига. ўрнини босувчи нарсанинг ҳамда сохталаштирилаётган маҳсулотнинг хоссалари ўхшашлигига қараб қалбакилаштиришнинг қуйидаги усуллари фарқланади:

  1. навларни ўзгартириш;

  2. юқори сифатли хом ашё ва материалларни ўхшаш белгиларга эга бўлган паст сифатли ўрнини босувчилар билан алмаштириш;

  3. натурал хом ашё ва материалларнинг ўрнини алмаштириб қўйиш.

Ассортиментни қалбакилаштиришда қўлланиладиган ҳамма ўрнини босувчи товарлар икки гуруҳга: натурал ва сунъий товарларга бўлинади.
Ассортиментни қалбакилаштиришга энг аввало товарларнинг навларини ўзгартириш киритилади. Бу ассортиментни қалбакилашти-ришнинг ҳаммадан кенг тарқалган турларидан биридир. Иавни ўзгартириш билмасликдан ёки ғаразли мақсадларда юз бериши мумкин. Ноозиқ-овқат товарларни савдода реализация қилиш вақтида уларнинг навларини ўзгартириш ҳамиша қалбакилаштириш деб таснифланади, чунки бу товарларнинг сифати уларни ишлаб чиқариш вақтида батамом шакллантирилган бўлади ва сақлаш вақтида ўзгармайди.
Шу билан бирга товарларнинг каттагина гуруҳи борки (атир- упа маҳсулотлари, жун буюмлар ва бошқалар), уларнинг сифати сақлаш вақтида анча ўзгаради ва бунда уларнинг товар навини белгилайдиган сифат кўрсаткичлари пасаяди. Бу ҳолда навларнинг ўзгариши юз бериб, у объектив хусусиятга эга бўлади ва агар ундан ғаразли мақсадларда фойдаланилмаса, у қалбакилаштириш деб ҳисобланмайди ҳам.
Ассортиментни қалбакилаштиришда, қоида тариқасида, ўрнини босувчи материаллардан - анча арзон турадиган, пасайган хусусиятлари билан ҳамда бир ёки бир неча белгилари бўйича натурал маҳсулотга ўхшашлиги билан ажралиб турадиган хом ашё ва материаллардан фойдаланилади.
Ассортиментни қалбакилаштиришда кўпчилик ҳолларда қуйидаги ўрнини босувчилардан объект сифатида фойдаланилади:

  1. бошқа гуруҳга мансуб бўлиб, истеъмол хоссалари анча паст бўлган ўхшаш товарлар;

  2. муайян, энг муҳим белгилари бўйича натурал бўлиб кўринадиган хом ашёлар;

  3. технология жараёнлари тугалланмаган ўрнини босувчилар.

Сифатни қалбакилаштиришда товарлар ташқи кўринишни (органолептик хоссаларни) яхшилайдиган, лекин товарнинг сифат кўрсаткичларини пасайтириши аниқ бўлган турли қўшимчалар ёрдамида қалбакилаштирилади. Сифатни қалбаки- лаштириш учун кўпинча ишлаб чиқариш технологияси ва номенклатурада назарда тутилмаган турли бўёқ моддалардан, фурнитурадан, толалардан фойдаланилади. Сохтлаштиришнинг бу турига биринчи навли материалларни иккинчи навли материалларга алмаштиришни ҳам киритиш мумкин.
Миқдорни қалбакилаштириш - товар параметрларини (массасини, ҳажмини, узунлигини, қалинлигини, қаттиқлигини

ва шу кабиларни) йул қуйилиш мумкин бўлган фарқ меъёрларидан анча ўзгартириш ҳисобига истеъмолчини алдашдир. Ҳозирги вақтда стандартларда у ёки бу томонга ўзгаришлар кўрсатилмаяпти. Товарнинг миқцор кўрсаткичи камайиши томонига йўл қўйиладиган ўзгаришларгина тартибга солинмоқда, холос.
Амалий фаолиятда қалбакилаштиришнинг бу тури тарозидан уриш ёки ўлчовда алдаш деб аталади. Бу қалбакилашти- ришларнинг усуллари ва воситалари ўлчанаётган объектнинг миқдор кўрсаткичларини ҳамиша камайтирган ҳолда қўпол камчиликлар билан ноаниқ ўлчашларга асосланган бўлади, товарнинг нархи эса белгиланган ёки оширилган миқдор кўрсаткичлари бўйича ҳисоб-китоб қилинади. Микдорни қалбакилаштириш харидорни алдашнинг энг қадимий усулларидан бири бўлиб, у сохталаштирувчидан махсус билимлар талаб қилмайди. Микдорни қалбакилаштиришда қуйидагилардан фойдаланилади:

  1. ясама ўлчов воситалари (тошлар, метрлар, ўлчов идиши);

  2. ноаниқ ишлайдиган техник ўлчов қурилмалари (тарозилар, приборлар ва шу кабилар) ёки сезгирлиги анча паст бўлган ўлчов қурилмалари;

  3. махсус усуллар ва/ёки харидорга руҳий таъсир кўрсатиш;

  4. товарни нотўғри ўлчаш.

Ясама ёки ноаниқ ишлайдиган ўлчов воситалари — бу товарнинг миқдорини қалбакилаштиришнинг ҳаммадан кенг тарқалган усулидир. Бунда давлат метрология хизматлари томонидан босиладиган ва бериладиган текширув тамғалари қамда гувоҳномалари бўлмаган ясама ўлчов воситаларидан (тошлар, метрлар, ўлчов идиши ва бошқалар) ва приборлардан (тарозилар ва шу кабилар) фойдаланилади.
Тошлар, тарозилар, метрлардаги текширув тамгаларида сана қўйилмаганлиги ёҳуд унинг муддати ўтганлиги ўлчов воситалари ясама, деб айтиш учун асос бўлади ва осон текширилади.
Товарни тайёрловчилар ёки сотувчилар фойдаланадиган носоз приборлар ва қадоқлаш ускунаси ҳам ноаниқлик, қупол хатоларнинг сабаби бўлиши мумкин.
Сотувчи ёки тайёрловчи томонидан қўлланиладиган ўлчов услубларининг нотўғрилиги ҳам ўлчаш вақтида қўпол хатоларга сабаб бўлиши мумкин бўлиб, бу тарозидан уришга, кам ўлчашга олиб келади. Бунда ўлчовни амалга ошираётган субъектнинг ҳаракатлари атайлаб қилинган ва атайлаб қилинмаган бўлиши мумкин.
Атайлаб қилинмаган ҳолларда миқдорни қалбакилаштиришга мутахассиснинг ўлчов приборлари билан ишлай олмаслиги сабаб бўлади. Микдорни қалбакилаштириш ишлаб чиқаришда товарларни қадоқлаш ёки идишларга қуйиш вақтида амалга оширилади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling