Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet30/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   59
Bog'liq
yangi

Петрографик усулдан турли материалларни: минераллар, цемент клинкер, цемент тош, бетонлар, шишалар, ўтга чидамли материаллар, шлаклар, керамика ва бошқаларни тадқиқ қилиш учун фойдаланилади.
Ёруғлик микроскопияси усули ҳар қайси материалга хос бўлган, унинг ички тузилиши билан белгиланадиган оптик хоссаларни аниқлашга қаратилган. Минералларнинг асосий оптик хоссалари - ёруғликнинг синиш кўрсаткичлари, икки марта синиш кучи, оптик белги, ранг ва бошқалардир.
Ушбу усулнинг бир нечта модификацияси: кукун ҳолидаги намуналарни махсус иммерсион аппаратларда ўрганиш учун мўлжалланган қутбланиш микроскопияси; тиниқ шлифтларни ўрганиш учун ўтаётган ёруғликдаги микроскопия модификацияси мавжуд. Бу тадқиқотларни ўтказиш учун қутбланиш микроскоплари қўлланилади.
Электрон микроскопия юпқа кристалл массани тадқиқ қилиш учун қўлланилади. Ҳозирги электрон микроскоплар 300 минг бараваргача фойдали катталаштириш имкониятига эга.
Электрон микроскоп ёрдамида айрим субмикроскопик кристалларнинг шаклини ва катта-кичиклигини; кристалларнинг ўсиш ва бузилиш жараёнини; диффузия жараёнларини; термик ишлов берганда ва совитилганда фазавий ўзгаришларни; шаклини ўзгартириш ва бузилиш механизмларини ўрганиш мумкин.
Дифференциал-термик таҳлилдан қурилиш материалларининг минерал-фаза таркибини аниқлаш учун фойдаланилади. Масалан, материалда юз бераётган фазавий ўзгаришлар ҳақида бу ўзгаришлар вақтидаги иссиқлик эффектларига қараб фикр юритиш мумкин.
Дефектоскопиядан моддага кириб қолиши мумкин бўлган турли бегона нарсаларни (металлдаги ғоваклар, бўшлиқлар ва ёриқларни, унга кимёвий таркиби бошқа бўлган моддалар кириб қолганлигини ва ҳоказоларни) аниқлш учун фойдаланилади. Магнит ва ультратовуш дефектоскопиялари мавжуд. Чунончи, магнит дефектоскопиясида буюмнинг магнитланишига қараб металлнинг тузилиши (яхлит ёки бўшлиги) ҳақида фикр юритиш мумкин. Ультратовуш дефектоскопиясида "қаттиқ жисм - ҳаво” бўлиниши чегарасида деярли батамом акс этадиган тўлқинлардан фойдаланилади.
Ҳозирги лабораториялар кўплаб компьюгерлашган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, бу қурилмалар деярли ҳамма материалларни кўп факторли комплекс таҳлилдан ўтказиш имконини беради.
Микробиологик усуллар товарнинг хавфсизлигини махсус идентификациялаш, унга микроорганизмлар уруғларининг ёйилганлик даражасини аниқлаш вақтида қўлланилади. Ноозиқ- овқат товарларни идентификациялашнинг микробиологик усуллари ҳозирча чекланган. Бироқ айрим товар гуруҳларини (тикувчилик буюмлари, тўқимачилик товарлари, пойабзал, мўйналар, цемент ва бошқаларни) сақлаш шароитларини, баъзи материалларнинг чидамлилигини ўрганиш ҳамда гигиеник баҳолашларда ушбу усуллар борган сари кўп қўлланилиши керак.
Чунончи, полимер материалларнинг биологик чидамлилиги уларнинг моғор ва ачитқи замбуруғлари, бошқа микроорганизмлар, шунингдек куянинг таъсирига чидамлилиги билан белгиланади. Инсонда оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган патоген микро-организмлар билан тириклик вақгида инфекцияланган ҳайвон териларидан ишланган мўйнали буюмлар биологик хавф туғдириши мумкин. Жун газламалар (толалар) қўлланиб тайёрланган толали ёстиқларининг ва шу кабиларнинг куяга чидамлилик даражасини аниқлаш жуда муҳим. Микроорганизмлар таъсирига чидамлилик биологик қаршилик кўрсата олишдан иборат функционал хоссанинг барқарорлиги бўйича аниқланади.
Ноозиқ-овқат товарларнинг биологик хавфсизлиги уларда ушбу микроорганизмлар йўқлиги ёки фойдаланиш жараёнида одамга хавсиз таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Маҳсулотларда одам саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган заҳарли моддалар тўпланиши билан бирга юз берадиган микробиологик шикастлар айниқса хавфлидир.
Бу ҳаммадан кўпроқ атир-упа товарларига тааллуқли бўлиб, улар учун СанҚваМ 1.2.681-97 да микробларнинг умумий сонини ҳамда моғор ва ачитқи замбуруғлари, ичак таёқчаси гуруҳига кирувчи бакгериялар, кўкйиринг таёқчаси ва тилларанг стафилококкни аниқлаш учун бактериологик тадқиқотлар назарда тутилган.
Бошқа ноозиқ-овқат товарларнинг (тўқимачилик, мўйна, чарм-пойабзал товарларининг) микробиологик шикастлари кўпинча моғор пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу шикастлар маҳсулотнинг узоқ сақланишига таъсир кўрсатади ҳамда уларнинг одам учун хавфлилик даражаси камроқ.
Турли моддалар ва материалларнинг микроорганизмлар томонидан бузилишга бардошлигига қараб уларнинг биологик бардошлилиги аниқланади. Маълумки, маҳсулотларнинг шикастланиши ва тўлиқ бузилиши билан боғлиқ кўпгина жараёнларга микроорганизмларнинг ривожланиш учун қулай шароитларда бу маҳсулотларга таъсир кўрсатиши сабаб бўлади.
Материалларнинг моғорлаши, чириши ва бошқа жараёнларни моғор замбуруғлари, чиритувчи бактериялар таъсири келтириб чиқаради.
Ишлаб чиқариш босқичларида кўпгина материаллар ва маҳсулотларни (туқимачилик толалари, чарм, мўина, ёғоч, қоғоз ва бошқалар) ташиш ва сақлаш чоғида микроорганизмлар ўзларининг ривожланиши учун қулай шароитларда (намлик, ҳарорат, рН муҳит) хилма-хил номақбул ўзгаришларни: пигментлар, ҳаётий фаолиятнинг қўшимча маҳсулотлари, рН муҳитнинг ўзгариши оқибатида чидамлиликнинг камайишини, рангларнинг ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин бўлиб, бу материалнинг бўёқ моддаларга мослиги ўзгаришига, ондатра, песец (шимол тулкиси), итнинг териларида жилонинг йўқолишига, тукнинг тўкилишига олиб келади.
Намлик ва озиқ моддаларнинг борлиги, шунингдек мос ҳарорат ва рН муҳит, антисептиклар йўқлиги кўпгина органик материалларда ва улардан ишланган тайёр маҳсулотларда замбуруғлар ва бактериялар ривожланишига қулай шароит яратади. Айни вақтда баъзи пластик массалар, синтетик толали материаллар (хлорин, карбамид смолалар, фторопласт ва бошқалар) чиришга қарши ғоят чидамлилиги билан ажралиб туради.
Чиришга қарши хусусиятларга эга қилиш учун кўпгина материалларга (ёғоч, брезентлар, балиқчилик тўрлари ва бошқалар) антисептиклар билан ишлов берилади, бу эса улардан ишланган буюмларнинг хизмат муддатларини анча узайтиради.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling