Қалбакилаштириш


Навни идентификациялаш - бу ассортиментни


Download 1 Mb.
bet26/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   59
Bog'liq
yangi

Навни идентификациялаш - бу ассортиментни идентификациялаш амалга оширилганидан кейин товарнинг у ёки бу нави учун меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган сифат талабларига мосликни аниқлашдир. Идентификациялаш тури, товарнинг навга мансублигидан классларга бўлинишга ўтилган вақтда, йўл қўйилиши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган нуқсонларни, шунингдек босилган тамғада ва/ёки илова ҳужжатларида кўрсатилган товар навига мосликни аниқлаш имконини беради. Бунда товарлар сифатининг даражалари: биринчи, иккинчи нав ва ҳоказо белгиланади, баъзан қўшимча навлар: сара, экстра, олий нав, А, В класс ва бошқалар киритилади.
Баъзи товарлар учун нав маҳсулотда нуқсонлар борлигига ва уларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда аниқланади, бошқа товарлар учун нав нуқсонлар борлигига боғлиқ ҳолда, шунингдек физик- кимёвий кўрсаткичлар белгилаб қўйилган стандарт нормалардан қанчалик фарқланишига қараб белгиланади.
Шунингдек маҳсулотнинг сифати белгиланади ҳамда босилган тамғада ёки илова ҳужжатларда кўрсатилган товар навига мувофиқлиги аниқланади. Навга номувофиқлик маълум бўлганида ва идентификация экспертизаси салбий натижа берганида ассортиментни қалбакилаштириш тури - навларнинг аралаштирилганлиги қайд этилади.
Махсус идентификация - муайян маҳсулотнинг реализация қилиш тақиқланган товарлар рўйхтига, у ёки бундай чекловларга (квоталаш, лицензиялаш ва шу кабиларга) эга бўлган товарларга мансублигини аниқлаш.
Идентификациянинг бу турига заргарлик буюмларининг ўзига хос хусусиятларини, тўқимачилик товарларининг тола таркибини, нефть маҳсулотлрининг фракцион таркибини ва бошқаларни аниқлаш киради.
Идентификация экспертизасини ўтказиш учун хилма-хил махсус ахборот манбалари зарур бўлиб, бу манбалардан товарларнинг у ёки бу хос белгиларини билиб олиш мумкин. Масалан, заргарлик тошлари тиниқлиги ва ранглар товланиши билан; металл буюмлар - металл қотишмаларнинг миқдор-сифат таркиби, ҳажм массаси ёки зичлиги билан; қоғоз - толалар мавжудлиги ва кул кўп тушиши билаи ажралиб туради.
Ахборотни идентификациялаш - бу товар тўғрисидаги ноаниқ ёки бузилган ахборот ёрдамида истеъмолчини алдаш ҳолатини аниқлашдир. Ахборотни идентификациялаш рекламада ва товарга илова қилингаи ҳужжатларда, идишда ҳамда босилган тамғада товар туғрисида берилган ахборотнинг ҳақиқатга мослигини аниқлашни тақозо этади.
Товар тўғрисидаги асосий ахборотга товарнинг тури ва номи, унинг нави, товарни тайёрлаган корхонанинг номи, товар чиқарилган сана киради.
Тижорат ахборотига воситачи корхоналар, меъёрий ҳужжатлар, товарнинг сифати туғрисидаги маълумотлар, саноат маҳсулотининг классификатори бўйича код, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича код, корхоналар ва ташкилотлар классификатори бўйича код, штрихкод киради.
Товарга оид истеъмол ахборотига товарнинг энг жозибали хоссалари тўғрисидаги маълумотлар киради.
Ахборотни идентификациялашнинг муҳим воситаси товарга илова қилинадиган ҳужжатлар бўлиб, улар манзилли бўлиши, ахборот етарлилиги принципига жавоб бериши, бутун технологик занжир бўйича изчил равишда тушунарли бўлиши ҳамда сақланиб туриши ва корхонада муайян босқичда тасдиқланган бўлиши керак.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling