Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet28/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59
Bog'liq
yangi

Физик усуллар материаллар ва буюмларнинг катта- кичиклигини, зичлигини, ҳажм массасини, квадрат метр массасини, буюм массасини, материалларнинг шакли ўзгаришини, кучланишини, қаттиқлигини, чарчаганлигини, иссиқлик сиғимини ва шу кабиларни аниқлашда ҳаммадан кенг қўлланилади.
Пардоз товарларида (пудра, пушти-қизил ёғупа, лаб бўёғи ва бошқалар) кукун материалларнинг майда-йириклигини элақдан ўтказиш усули ёки махсус микроскоп ёрдамида ўлчаш мумкин.

Тўлдирувчи қаттиқ зарраларнинг майдаланганлик даражаси уларнинг дисперслигини белгилайди.
Пасталар, эмаллар ва бўёқлар таркибидаги қаттиқ зарраларнинг катта-кичиклиги гриндометрлар (бўёқлар ва эмалларни қирғичдан ўтказиш даражасини аниқлаш учун қўлланиладиган “Клин” деган прибор) ёрдамида аниқланади.
Мебелнинг катга-кичиклик ўлчамлари ўлчов воситалари (чизғич, рулетка ва шу кабилар) ёрдамида ва конкрет буюмнинг вазифасига қараб белгиланади. Стол қопқоғининг ва стул ўриндиғининг баландлигигача бўлган ўлчамлар, шунингдек нарсалар сақланадиган буюмларнинг чуқурлик ўлчамлари оптимал белгиланган ўлчамлар, деб ҳисобланади.
Баъзи истеъмол предметлари амалдаги катталик ўлчамлари билан бирга ишлатиладиган оғирлиги бўйича ҳам албатта меъёрланади. Булар болғалар, болталар, махсус асбоблардир. Материалларга шаклини ўзгартириб ишлов бериш (катта болғалар) анча механик таъсир кўрсатишни талаб қилади, бу эса буюмларнинг оғирлигини меъёрлаш билан таъминланади.
Материалларнинг хоссаларини, масалан, намлигини аниқлашда намунанинг қуритилгунча ва қуритилганидан кейинги оғирлигига оид маълумотлар кейинги ҳисоб- китобларда бошланғич маълумот бўлиб хизмат қилади.
Материалларнинг зичлиги бўйича таърифи тайёр буюмларнинг оғирлиги тўғрисида фикр юритиш учун, материалларнинг баъзи механик хоссаларини, ғоваклигини ва шу кабиларни ҳисоблаш учун жуда муҳимдир.
Зичлик пикнометрлар (суюқликлар ва қаттиқ жисмлар учун) ва ареометрлар (суюқликлар учун) билан аниқланади. Ғовак материаллар моддаларининг зичлиги улар юпқа қилиб майдаланганидан кейин аниқланади; симоб периметрияси усули билан уларнинг ғоваклиги аниқланади.
Ҳажм массасини аниқлаш материалларнинг зичлигини, уларнинг иссиқликдан сақлаш хоссаларини ва бошқаларни аниқлаш учун зарур, ғоваклари ёпиқ бўлган микроғовак

материалнинг ҳажм массаси қанча кам бўлса, у шунча кўп иссиқликни сақлаш хоссаларига эга бўлади.
Бир квадрат метр материалнинг массаси газламаларни, чармни, трикотаж матони, қоғозни ва бошқа материалларни баҳолаш вақгида аниқланади.
Буюмлар массасини аниқлаш ўйин инвентари турларини, енгил атлетика инвентарини, қурилиш материалларини (туль ўрамини, тахта, томга ёпиладиган материални) ва бошқаларни идентификациялаш вақтида керак бўлади.
Шакл ўзгарганлиги металлар (углеродли пўлат, чўян ва бошқалар), тўқимачилик материаллари (газлама, трикотаж мато), лой, қалай, қўрғошин ва шу кабиларнинг механик пишиқлигини ўрганиш вақтида аниқланади. Оғирлик ва шакл ўзгариши ўлчамларига ҳаммадан кўп аҳамият берилади, бундай ҳолатларда материалнинг бузилиши юз беради.
Қаттиқ жисмга ташқаридан таъсир (юк, ҳарорат ва бошқалар таъсири) кўрсатилган вақтда жисмда пайдо бўладиган эгилувчанлик кучи жисмни аввалги ҳолатига қайтаришга ҳаракат қилади, бунинг натижасида жисмда ички кучланиш пайдо бўлади. Масалан, ёзиш вақтида ручкани (перони) босганда, лампа осилган симда,кийилган вақгда пойабзалда ва кийимда, металларни болғалаганда ва бошқа ҳолатларда кучланиш пайдо бўлади.
Қаттиқлик металлар, пластик массалар ва бошқалар механик хоссаларининг асосий белгисидир.
Мўрт материаллар (кошин, кафель) учун қаттиқлик олмос билан чизиб кўриш усули билан, юмшоқ материаллар (чарм, газлама, намат) учун материални стандарт игна санчиб тешганда сарфланган кучга қараб, металл учун муайян диаметрдаги ва тегишли массага эга бўлган чиниқтирилган қаттиқ пўлат шарчаии ботириш усули билаи аниқланади.
Материаллариииг чарчаганлик кўрсаткичи оғирлик тушган муҳим деталлар ёки буюмларнинг (тирсакли валлар, пружиналар ва бошқалар) материаллари учун, шунингдек
калавани, газламани, резинани, эластик тасмани ва бошқаларни баҳолаш учун ҳаммадан кўп аҳамиятга эга.
Иссиқлик сиғими кўрсаткичидан металларнинг, иссиқликни сақлайдиган материаллар ва бошқаларнинг хоссаларини баҳолашда фойдаланилади.
Иссиқликдан кенгайиш кўрсаткичи металларни, ойнани, шиша идишни, керамика буюмларининг кошинини, ўта аниқ механизмларни, ўлчов асбобларини ва бошқаларни баҳолашда муҳимдир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling