Қалбакилаштириш
Download 1 Mb.
|
yangi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микроскопик усуллар
Кимёвий усуллар нарсаларнинг кимёвий таркибини, газламаларда аралашмалар, чармда ёғ моддалари мавжудлигини, материалларнинг бўялиши пухталигини аниқлаш вақтида, материалларга турли реагентлар таъсирини аниқлашда қўлланилади.
Масалан, газламаларнинг бўёғи ҳар хил ювиш воситалари билан ювишга, оқартиришга, ацетон, эритувчилар, бензин, керосин, уайт-спирит, елим ва шу кабиларнинг таъсирига чидамлилиги кимёвий усулда аниқланади. Тўқимачилик маҳсулоти аралаш йигирилган ипдан иборат бўлиб, уни ташкил этувчи толаларни қўлда ажратиш мумкин бўлмаган ҳолларда ҳам кимёвий усулдан фойдаланилади. Бунда компонентлардан бирини танлаб эритадиган кимёвий реактивлар қўлланилади Қимматбаҳо тошларнинг ранги уларнинг асосий хоссаларидан бири бўлиб, у кимёвий усулда аниқланади. Масалан, кварцда гетин тангачалари мавжудлиги авантюринни қизғиш-жигарранг қилади, жильбертитнинг майда тангачалари бўлиши эса уни тупроқ рангли қилади. Сердоликларга улар таркибида жуда оз миқдорда бўлган темир оксидлари ва гидрооксидлари ранг беради, хризопраз ранги никель тузларига боғлиқ. Металлар ва улар қотишмаларининг кимёвий турғунлиги ҳамда кимёвий қотишмалар компонентларининг таркиби идентификациялаш предмети бўлади. Чунончи, 1-қотишма таркибида мис 53%, рух 45%, алюминий 2%; 2-қотишма таркибида рух 35%, олтингугурт 40%, фосфор 15%, кремний 10%; 3-қотишма таркибида мис 70%, қалай 28%, кумуш 2% бўлади. Металл қотишмаларнинг сифат-миқдор таркиби кўпгина рўзғор буюмларининг ҳақиқий қийматини белгилаб беради. Микроскопик усуллар материалларнинг табиатини ва уларнинг тузилишини тадқиқ қилишда, айрим реактивларнинг ўрганилаётган материалларга таъсирини кузатишда ва бошқаларда кенг қўлланилади. Микроскопик кузатув маълумотларига қараб, қоида таъриқасида, ўрганилаётган объектнинг сифат характеристикалари тузилади, уларни тузиш вақтида одатда объектнинг расми чизилади ёки микросурати олинади. Материалларнинг тузилишини ўрганиш учун ҳаммадан кўп тарқалган микроскопик таҳлил усуллари қуйидагилардир: петрографик усул, электрон микроскопия, дифференциал- термик таҳлил, дефектоскопия ва бошқалар. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling