Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet33/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59
Bog'liq
yangi

Моддий-техника воситалари. Фойдаланилаётган қурилмаларга қараб бу воситалар қуйидаги турларга бўлинади: моддий-техника базаси, ташкилий техника ва бошқалар.
Товарларни идентификациялаш мақсадида экспертиза қилган вақгда экспертнинг иш жойи зарур мебель (ёзув ёки лаборатория столи, стул), электр ёритиш приборлари билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу ускунада тикув маҳсулотининг идентификацияси ўтказилади.
Ўлчов воситалари ноозиқ-овқат товарларнинг физик ўлчамларини олиш воситаларига ва сақлашнинг иқлим режими кўрсаткичларини ўлчаш воситаларига бўлинади.
Ноозиқ-овқат товарларнинг физик ўлчамларини олиш воситаларига сантиметр тасмалари, ўлчов металл рулеткалари, махсус чизғичлар тўпламлари, циркуллар, портатив тарозилар, антропометрлар, штангенциркуллар киритилади.
Полотно сантиметр тасмаси миллиметрлардан иборат штрих шкала туширилган, сантиметрларга бўлинган тасмадир.
Металлдан ишланган ўлчов рулеткалари пўлат тасма бўлиб, унинг бир томонига миллиметр, сантиметр, дециметр ва метрни кўрсатувчи штрих шкала туширилган бўлади. Бундай рулеткалар тикувчилик буюмларининг узунлигини ўлчаш вақтида аниқ маълумотлар олиш учун қўлланилади.
Махсус чизгичлар тўпламидан проекцион катта-кичиклик белгиларини ўлчаш учун фойдаланилади.
Катта циркуль тўғри катта-кичиклик белгиларини ўлчаш учун қулланилади. Портатив тарозилар товар массасини аниқлаш учун қўлланилади. Мартин тизимига мансуб металл портатив антропометрдан антропометрик нуқталар баландликларини ўлчаш учун фойдаланилади. Штангенциркуллар товарларнинг қалинлигини аниқлаш учун қўлланилади.
Сақлашнинг иқлим режими кўрсаткичларини ўлчаш воситаларига қуйидагилар киради: ҳароратни ўлчашда - термографлар ва термометрлар; ҳавонинг нисбий намлигини ўлчашда - психрометрлар ва гигрографлар.
Термометр - ҳароратни кўрсаткичларга ёки унинг маълум функцияси бўлган сигналга айлантириш йўли билан ҳароратни ўлчаш қурилмаси.
Термографлар ҳароратнинг вақг давомида тўхтовсиз ўзгаришларини билиш зарур бўлган ҳолларда қўлланилади, чунки термографларда ҳароратни қайд этиш учун ўзи ёзадиган асбобдан фойдаланилади.
Август психрометри - ҳавонинг нисбий намлигини қуруқ ва ҳўлланган термометрлар ўртасидаги ҳарорат фарқини ҳисоблаб чиқиш йўли билан ўлчаш учун мўлжалланган техник қурилма.
Гигрографлар - бутун иш вақги давомида ҳавонинг нисбий намлик қийматларини ўлчаш ва ёзиб олиш учун техник қурилмалар.
Аниқпаш воситалари — моддаларнинг физик катталиклари ёки алоҳида хоссалари мавжудлигини аниқлаш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёхуд стандарт моддалар.
Ноозиқ-овқат товарларни идентификациялашда қўлланила- диган аниқлаш воситаларидан анча кенг фойдаланилади.
Бу уларнинг ҳаммабоплиги ва жўнли(оддийли)ги ҳамда уларни қўллаш синов лабораториялари ва мураккаб ускуналар билан боғлиқ эмаслиги билан изоҳланади. Аниқлаш воситалари органолептик усулларни тўлдиради ёки улар ўрнини босади ҳамда муайян профессионал билимларни талаб қилади.

    1. Ноозиқ-овқат товарларини қалбакилаштириш
      тушунчаси ва уни аниқлаш турлари, усуллари


Қалбакилаштириш товарнинг энг кўзга кўринарли, аммо белгиланган мақсадца фойдаланиш учун унчалик зарур бўлмаган хоссаларини сақлаб қолган ҳолда унинг истеъмол хусусиятларини ёмонлаштиришга ёки миқцорини камайтиришга қаратилган ҳаракат деб ҳисобланиши мумкин. Товарларни қалбакилаштириш кўпинча уларнинг ҳаммадан аҳамиятли бўлган айрим хоссаларини, шу жумладан хавфсизлигини умумий тарзда ёмонлаштирган ёки бутунлай йўқ қилган ҳолда уларга баъзи, ғоят типик бўлган хоссаларни бахш этиш йўли билан амалга оширилади.
Қалбакилашгириш муайян сифатга эга бўлган маҳсулотни тайёрлаш жараёнида қалбакилаштириш, қиммати камроқ бўлган, ўз номига мос келмайдиган бошқа маҳсулотга алмаштириб қўйиш ва уни ғаразли мақсадларда реализация қилиш деб таърифланади. Қалбакилаштириш билан бутун дунёда азалдан шуғулланишади, ҳамма нарса: таниқли фирмаларнинг кийимидан ва пойабзалидан тортиб то қоғоз пулларгача қалбакилаштирилади. Товарларни иқтисодий нуқтаи назардан қалбакилаштириш ҳамиша катта муаммо бўлиб келган. Ноинсоф ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар товарларни арзон компонентлар билан “тўлдириш” учун ниҳоятда нозик воситалардан фойдаланмоқдалар ва шу йўл билан мисли кўрилмаган фойда олмоқдалар. Мана шу қалбакилаштириш оқибатида давлат ва қонуний товар ишлаб чиқарувчилар жуда катта моддий зарар кўрмоқдалар, шунингдек сохталаштирилган маҳсулотни истеъмол қилувчилар ўрнини тўлдириб бўлмайдиган даражада маънавий, моддий, кўпинча эса, физиологик зарар ҳам кўрмоқцалар. Қалбакилаштириш муаммоси ғоят кўп қиррали бўлиб, уии баъзи шартли чегараларда кўриб чиқиш зарур. Шу билаи бирга қалбакилаш- тириш масалаларили унинг хавфсиз эмаслиги муаммосидан айри ҳолда кўриб чиқиб бўлмаслигиии ҳам айтиб ўтиш зарур, чунки буларнинг ҳар иккаласи, яъни товарларни
қалбакилаштириш ҳам, уларнинг хавфсиз эмаслиги ҳам товарларнинг ҳақиқийлигини ва сифатини, бинобарин истеъмолчилар учун хавфсизлигини аниқлаш билан боғлиқ.
Турли даврларда товарларни қалбакилаштириш муаммоси гоҳ камроқ, гоҳ кўпроқ даражада кескинлашиб турган, бироқ бу даврларнинг ҳаммаси учун қалбакилаштириш миқдорларининг ўсишигина эмас, балки жамиятнинг маънавий асослари вайрон бўлиши ҳам хос бўлган.
Бу ҳол товарни қалбакилаштириш орқали алдаш ҳоллари жамиятда жазоланмаганлиги билан изоҳланади. Саноат товарларини қалбакилаш-тиришнинг кенг ёйилишига талабнинг сунъий равишда ошиши ҳам, аҳолининг турмуш даражаси пасайиши ҳам, қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларнинг йўқлиги ёки номукаммаллиги, товар ишлаб чиқарувчилар ҳамда сотувчиларнинг қонунга яхши итоат қилмаслиги, истеъмол- чилар етарли даражада хабардор бўлмаслиги ва давлат ҳамда жамият даражаларида манфаатлар яхши ҳимоя қилинмаслиги, назорат қилувчи тузилмалар йўқлиги ёки уларнинг манфаатдор эмаслиги ёрдам беради.
Ҳаддан ошиш сохталаштирувчини “бузади” ва уни харидорларни алдашнинг энг қўпол усулларидан фойдаланишга ундайди. Қалбакилаштиришнинг олдини олиш ҳамда маҳсулот сифатининг барқарорлиги кафолатларини таъминлаш учун қуйидагиларни ўз ичига оладиган тадбирлар мажмуини амалга ошириш зарур:

  • назорат қилииадигаи, маҳсулот сифатини жуда аниқ билдирадиган кўрсаткичларни асослаш ҳамда номенклатурасига тузатишлар киритиб бориш;

  • маҳсулот сифатиии баҳолаш усулларини такомил лаштириш;

  • маҳсулотга сертификатлар ишлаб чиқиш ҳамда сертификатлаш тизимини яратиш;

  • ишлаб чиқарувчи билаи истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган ҳамда бу муносабатларни

бузганлик учун жавобгарликни белгилайдиган қонун меъёрларини ишлаб чиқиш.
Қалбакилаштиришда одатда товарнинг битта ёки бир нечта кўрсаткичи қалбакилаштирилади. Товар белгиларининг қалбакилаштириш турлари билан ўзаро алоқаси 3-расмида кўрсатилган.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling