Қалбакилаштириш
Нефтли эритувчилари (нефраслар)
Download 1 Mb.
|
yangi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал. Таркибига кўра нефтли эритувчилар тавсифи
Нефтли эритувчилари (нефраслар). Уларни органик бирикмаларни эритиш учун саноатнинг турли соҳаларида қўллайдилар.
Нефрасларнинг асосий ҳажмини саноат тармоқлари эҳтиёжлари ҳамда металл сиртларни ёғсизлантириш учун етказиб берадилар. Аниқланган бошланғич хом ашё ва олиш технологияс, эритувчининг таркибига боғлиқ ликда нефраслар гуруҳларга бўлинади. (2-жадвал). 2-жадвал. Таркибига кўра нефтли эритувчилар тавсифи
Эритувчининг белгисига қуйидаги маълумотлар киради: нефраснинг қисқартирилган номи, гуруҳ вазифаси, гуруҳ ости рақами, қайнатиш чегараси. Мувофиқ маҳсулотнинг ўрнатилган техник талабларига кўра қайнатишнинг пастки чегараси қайнаш бошланиши ҳароратини, юқориси эса охирги ҳароратни қабул қилади. Масалан, тижорат ҳужжатларида олди -сотди предмети Ш- 63/75 нефраси ҳисобланади. Шубҳасиз, қуйидагилар маҳсулотнинг далилий тавсифи ҳисобланади: қайнатиш чегараси- 63-75°С, ҳидли углеводородлар таркиби- 0,1 дан 0,5% гача, асосий углеводород таркиби- нормал тузилишли парафинли углеводородлар. Ҳозирги вақтда нефрасларнинг техник ва тижорат ҳужжатларида ҳам янги белгини, ҳам эритувчининг эски номини учратиш мумкин. Тизимнинг шундай тизими 26377-84 ДСТга киритилган. Мисол тариқасида нефтли эритувчиларнинг эски белгилари ва уларнинг янги номларини келтирамиз: резина саноати учун бензинли эритувчи- С2-80/120 нефраси, СЗ-80/120 нефраси; лак-бўёқ саноати учун бензинли эритувчи(уайт- спирит) -С4-155/200 нефраси; ўрмон-кимё саноати учун бензинли эритувчи- СЗ-105/130 ва бошқалар. Мотор бензини мажбурий алангаланиш билан поршенли авиация ва автомобиль двигателлари учун мўлжалланган. Ҳозирги вақтда икки маркали авиация бензини ишлаб чиқарилади: Б-95/130 ва Б-91/l 15(1012-71ДСТ ); сурат мотор методи бўйича бензиннинг октан сонини, маҳраж бой аралашма навларини белгилайди. Авиация бензини 3, 1г/кг дан ортиқ бўлмаган тетраэтилсвинец таркибли этиллашган кўринишда чиқарилади, Б-95/130 ва Б-91/115 бензинлари учун 2,5г/кгдан ортиқ эмас. Авиабензин билан ишлашда хавфсизлик учун махсус бўёвчи билан маркировка қилинади. Автомобиль бензини етарли кенг ассортиментда ишлаб чиқарилади: А-72, А-76, Аи-93 ва Аи -95 ҳамда А-80, А-92, А-96 (экспорт учун). Кўрсатилган маркаларнинг хоссаларидаги асосий фарқ уларнинг детонацион барқарорлиги катталикда эканлигидадир. Моторли ёки тадқиқот методи билан аниқланиши, октан сони бирликларида ўлчанган бензин барқарорлиги катталигига талаблар бевосита маркасида акс этган. Агар бензин маркаси “и” ҳарфли индексдан иборат бўлса(Аи), у ҳолда бу ушбу бензиннинг окган сони тадқиқот методи билан аниқланишини билдиради; агар фақат “А” ҳарфи бўлса моторли метод билан аниқланишини кўрсатади. Моторли метод ёрдамида синашнинг янада қатьий шартларини ҳисобга олиб,унингнатижалари, қоидага кўра,бу бензиннинг тадқиқот методи синов натижалари га қараганда 4-8 бирликда октан сонидан камроқ эканлигини кўрамиз. А-80, А-92, А-96 маркали экспорт бензини маркировкаси фақат “А” (Автобензинни билдиради)ҳарфига эга, шунга қарамай уларнинг октан сонига талаблар тадқиқот методи учун кўрсатилган. А-72, А-76, Аи-93 ва Аи -95маркали бензининг ёзги ва қишки турлари ишлаб чиқарилади. Экспорт бензинининг фақат ёзги тури ишлаб чиқарилади. А-76, Аи-93 ваА-80, А-92 маркали бензин ҳам этиллашган, ҳам этиллашмаган ҳолатда ишлаб чиқарадилар; А-96- фақат этиллашган, А-72 -фақат этиллашмаган. Этиллашган А-76 бензинини сариқ ранг, Аи-93- оловранг-қизил, А-80, А-92 ва А-96 -оч сариқ ранг билан маркировкаланади. 3-жадвалда 2084*77 талабларига мувофиқ автобензин- нинг(ёзги тури) баъзи тавсифлари келтирилган. 3-жадвал Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling