Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet57/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
yangi

Саноат ассортименти - бу алоҳида корхона, саноат тармоғи томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатурасидир.
Сертификат- товарнинг сифат кўрсаткичлари ,техник характеристика ва маълум бир талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи хужжат.
Сертификатлар экспертизаси - давлат стандартлари ва техник регламентлар асосида товарларни сертификатлаштириш, сифат даражаси ва бошқаларни аниқлашда ўтказилади.
Сертификатлаштириш миллий тизими — давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлаштириш ўтказишда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим;
Сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органи — белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификат- ланган маҳсулот ва сифатни бошқариш тизимини баҳолашни сертификатлаштириш органлари топшириғига биноан амалга оширувчи орган;
Синов лабораториясини аккредитация қилиш — синов лабораториясининг (марказининг) муайян маҳсулот синовини ёки муайян синов турини амалга оширишга доир ваколатларининг расмий эътирофи;
Синфлаш термини-деганда, турли хил товарларни уларнинг бажарадиган вазифаларига, таркибига, қиймати ва товарларга хос хусусиятларига кўра-гуруҳларга (позиция, подпозиция, субпозиция) бўлиш
Снфат бўйича эксперт-аудитор - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва текшириш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакаси бўлган мутахассис;
Стандарт-давлат стандарти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ товар сифатига бўлган мажбурий санитар нормалари ва қоидалари, қурилиш нормалари ва қоидалари белгилайди.
Стандартизация-ишлаб чиқариш ва товар обороти ҳамда ишларни бижариш ва ҳизмат кўрсатиш соҳаларида рақобатбардошлиликка ва тартибга эришишга йўналтирилган, ихтиёрий тарзда кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган умумий тамойиллар, қоидаларни ва характеристикаларни ўрнатиш бўйича олиб бориладиган ҳаракат.
Суғурта экспертизаси - товарларни табиий офат, ёнғин, ҳалокат ва бошқаларга учрашиши сабабларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Суд-тиббиёт ва психиатрия экспертизаси: инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирувчи инсон шахсиятига қарши қаратилган ҳаракатларни аниқлаш ва уларни тасдиқлаш зарурияти туғилганида тайинланади. Мазкур экспертизанинг иш фаолияти Узбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигига қарашли суд-тиббий экспертиза муассасасида олиб борилади.
Суд-тиббиёт эксперти - Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтган, суд-тиббиёти бўйича махсус тайёргарликга ва тегишли гувоҳномага эга бўлган олий маълумотли шифокор.
Ташқи иқтисодий фаолнят (ТИФ) — ўз ичига савдо- сотиқ, қўшма-тадбиркорлик, турли ҳилдаги ҳизмат кўрсатиш ҳамда халқаро ҳамкорликнинг бошқа кўринишларини ўз ичига олган ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг саноат-ҳўжалик, ташкилий - иқтисодий, тезкор - тижорий амалга ошириш усуллари жамланмасидир.
Технологик экспертиза - хом ашё, ярим хом ашё, тайёр маҳсулотни қайта ишлаш технологиясини ўрганиш, керакли асбоб-ускуна, мослама модели, ишлаб чиқариш қуввати ва тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнида технологик режимга мослигини аниқлайди.
Товар имитатор - истеъмолчиларни чалғитиш мақсадида товарларнинг кўриниши ва фирма белгиларини ҳақиқий (оригинал) маҳсулотга алмаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилар билан таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарилган ва савдога чиқарган маҳсулот тушунилади
Товар сиёсати - ўз ичига ассортимент сиёсати,янги товар махсулотлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, экспорт дастуридан истеъмол талабини йуқотган товарларни чиқариб ташлаш,товарлар модификацияси, қадоқлаш , товар белгиси ва товар номланиши масалаларини ўз ичига олган тушунчалар мажмуасидир.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling