Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet1/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
yangi


3.4. Балиқ товарларини идентификациялаш ва
қалбакилаштириш

Охирги йилларда Ўзбекистонда балиқ товарларининг ассортименти ва уларни сотиш ҳажми анча ошди. Истеъмолчи томонидан доимий талаб мавжуд бўлиб турган балиқ товарлари бозорида унинг ҳар-хил турлари мавжуд бўлиб, харидор баъзан ана шу хилма-хил маҳсулотдан сифатлисини танлаб олишга қийналади. Агар авваллари оддий истеъмолчи балиқ маҳсулотларидан фақат треска, хек, “иваси” сельдини ва томат соусидаги килькани сотиб олиш имконига эга бўлган бўлса, ҳозир турли балиқ товарларини танлаш имконияти анча катта бўлиб, ҳамма нарсани - осетр балиғидан тортиб қизил ва қора икрани ҳам сотиб олиши мумкин. Шу сабабли ҳозир балиқ товарларини сотувчида балиқнинг ассортиментини, сифатини, миқдорини қалбакилаштириш ёки ўзи сотаётган балиқ ҳажмини ошириш васвасаси пайдо бўлади.


Лосослар оиласининг вакиллари қуйидаги идентификация белгиларига эга:

  1. танаси чўзинчоқроғ, сельднинг танасига ўхшаб кетади, зич жойлашган тангачалар билан қопланган, бошида тангачалар йўқ;

  2. танаси бўйлаб биқин чизиғи ўтган, оч рангда ёки бўялган;

  3. боши кичкина;

  4. оғзи катта, қаттиқ суяклар ва ўткир тишлардан иборат;

  5. иккита орқа сузгичи бор: биттаси суякли ёйлардан, иккинчиси эса ёғ тўқималаридан иборат бўлиб, дум томонидаги сузгич яқинида жойлшган;

  6. дум томондаги сузгич бўлинмаган, тўғри ёки бир оз ўйиқли бўлади;

  7. кўкрак сузгичлари бошнинг тугаш жойида, қорин сузгичлари эса деярли орқа сузгичнинг қаршисида бўлади;

  8. жуфтлашиш даврида эркаклари шаклини, тана рангини ва оғиз суякларини ўзгртиради.

Балиқ товарларига сув, балиқ ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар ва шу кабиларни қўшиш йўли билан ўзининг реализация ҳажмини яратиш ёки кўпайтириш. Шу сабабли Ўзбекистон бозорларига келаётган ҳамма турдаги балиқ товарларининг ҳақиқийлигини ҳар томонлама экспертиза қилишда муаммолар пайдо бўлмоқда.
Балиқнинг ҳақиқийлигини экспертиза қилиш вақтида қуйидаги тадқиқот мақсадларига эришилади:

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling