Қалбакилаштириш


балиқ турини идентификациялаш; 4


Download 1 Mb.
bet2/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
yangi

4 балиқ турини идентификациялаш;
4 балиқ навини идентификациялаш;
4 қалбакилаштириш усуллари ва уларни аниқлаш йўллари.
Балиқ турини идентификациялаш мақсадида унинг ҳақиқийлигини экспертиза қилганда эксперт ўзи учун бунда ҳал қилинадиган вазифалар доирасини ва йўлларини аниқлаб олиши ҳамда ўз ихтиёрида овланадиган балиқлар атласларига эга бўлиши керак. Ҳозирги вақтда мазкур мақсадга эришиш учун эксперт олдида туриши мумкин бўлган вазифалар доирасини кўриб чиқамиз.
Балиқни идентификациялаш. Балиқ - бу овланадиган егулик балиқ оилаларининг айрим вакилларини овлаш йўли

билан олинган, реализация қилиш учун махсус тайёргарликдан ўтган маҳсулотдир.
Ҳаммадан кўп тарқалган овланадиган егулик балиқ оилалари қуйидагилардир: осетр, лосось, сельд, карп (зоғарабалиқ), треска ва баъзи бошқа балиқлар.
Осетрлар оиласининг вакиллари қуйидаги идентификация белгиларига эга:

  1. танаси чўзинчоқ-урчуқсимон;

  2. танаси бўйлаб беш қатор суяк пластинаси (қўнғизчалар) ўтади: биттаси белида, иккитаси ён томонда ва иккитаси қоринда;

  3. боши чўзинчоқ, катга, тепа томондан суяк қалқончалар билан қопланган;

  4. тумшуғи чўзинчоқ, оғзи пастда, юқори лабида тўртта мўйлабчаси бор;

  5. белидаги сузгичи битта бўлиб, дум қисмига яқинроқ жойлашган;

  6. думидаги сузгич нотекис тақсимланган - юқори қисми анча катта бўлиб, тананинг давомидир.

Сельдлар оиласининг вакиллари қуйидаги идентификация белгиларига эга:

  1. танаси урчуқсимон, чўзинчоқ, ён томондан сиқилган, бир оз тушиб турадиган тангачалар билан қопланган;

  2. танасида ён чизиғи йўқ, баъзи турларида ён чизиқ ўрнига қора нуқталардан иборат чизиқ ўтади;

  3. боши ўртача;

  4. оғзи тананинг учида ёки юқорисида жойлашган, пастки жағи юқори жағига қарагана узунроқ бўлиб, жуда ҳам олдинга чиқиб туради;

  5. белидаги сузгичи битта бўлиб, танасининг ўртасида жойлашган;

  6. думидаги сузгич тенг иккига ажралган, ўйими чуқур;

  7. кўкрак сузгичлари бош яқинига жойлашган, қорин сузгичлари билан орқа тешиги ўртасида киль (кўкрак суяги) (ўткир тиканли киль кўринишида қўшилиб кетган тангачалар)

бўлади, жанубий сельдларда (Азов-Қора денгиз сельди, черноспинка, Каспий сельди, Дунай сельди) киль жуда ўткир бўлади, ҳатто қўлни кесиб олиш мумкин, шимол ва Узоқ Шарқ сельдларида - анча юмшоқ бўлади.
Карплар оиласининг вакиллари қуйидаги идентификация белгиларига эга:

  1. танаси япалоқ, чўзинчоқ-узайган, силлиқ тангачалар билан қопланган;

  2. ён чизиғи танаси бўйлаб ўтади, тўғри ёки паст томонда букилган бўлади;

  3. боши ўртача;

  4. оғзи тананинг учида, айрим вакилларида оғиз четларида иккита мўйлабча бор;

  5. белидаги сузгич битта, тананинг ўртасида жойлашган, калта ёки узун бўлади;

  6. думидаги сузгичи ўйимли, кўпгина вакилларида охири думалоқ бўлади;

  7. кўкрак сузгичлари бош томонда, ён сузгичлари эса - белидаги сузгич бошланган жойнинг қаршисида ёки ҳатто яқинроқ жойлашган бўлади.

Треска балиқлари оиласининг вакиллари қуйвдаги
идентификация белгиларига эга:
1)треска балиқларининг танаси чўзинчоқ, цикловда
кўринишидаги майда тангачалар билан қопланган бўлади;

  1. ён чизиғи бор, лекин ошқозон-ичак тракти яқинида юқори томонга бурилган бўлади;

  2. боши катта;

  3. оғзи тананинг учида, кўпгина вакилларининг пастки лаби даҳанида мўйлабча бўлади;

  4. белида учта сузгич ёки бир-бирига қўшилиб кетган битта катта сузгич бўлади;

  5. думидаги сузгичи билинар-билинмас ўйимли, унинг ўзаги ҳанжар кўринишида бўлади;

  6. кўкрак сузгичлари бошнинг асосий қисми ўртасидан сал пастрокда жойлашган, қорин сузгичлари эса қорин тагида ёки ҳатто бошга яқин жойлашган бўлади;

  7. орқа тешик сузгичи иккита ёки иккитаси қўшилиб биттага айланган бўлади.

Реализация қилишга тайёрлаш турига қараб балиқ тирик, совитилган, музлатилган балиққа бўлинади.
Тирик балиқнинг идентификация белгилари. Тирик балиқ ҳамма тириклик белгиларини кўрсатиши, орқасини юқорига қилиб сузиши ҳамда ойқулоқ қопқоқлари нормал очилиб- ёпилиши. карахт бўлмаслиги керак.
Кўлларда ва бошқа хўжаликларда етиштирилган тирик балиқ оғирлиги жиҳатидан стандарт нормаларига мос бўлиши керак.
Табиий сув ҳавзаларидан овланган тирик балиқ стандарт нормаларига мос бўлиши керак.
Карахт балиқ қуйидаги аломатларга эга бўлади - сузмайди ёки ёнламасига, ё бўлмаса чалқанча сузади, ойқулоқ қопқоқлари онда-сонда очилиб-ёпилади, ўлим талвасасида дум сузгичлари билан уради, усти шилимшиқ билан қопланиб, қўлга ёпишади.
Совитилган балиқ барча овланадиган егулик балиқ оилаларининг вакилларидан тайёрланади, танасининг ҳарорати - 1 дан +5°Сгача бўлади, майдаланмаган ёки махсус технология бўйича майдаланган бўлиши мумкин.
Музлатилган балиқ барча овланадиган егулик балиқ оилаларининг вакилларидан сунъий ва табиий усуллар билан доналаб ёки блоклаб қуруқ музлатиш йўли билан, майдаланмаган ёки махсус технология бўйича майдаланган ҳолда тайёрланади. Бунда сунъий музлатилганда балиқ танасидаги ёки блокдаги ҳарорат -18°Сдан, табиий музлатилганда -10°Сдан ва муз билаи туз аралаштириб музлатилганда -6°Сдан юқори бўлмаслиги керак.
Музлатилгаи балиқ музли ва музсиз қилиб тайёрланади. Музнинг оғирлиги музли балиқ ёки блоклар огирлигига нисбатан 4%дан кам бўлмаслиги керак.
Музлатилган балиқ сифати бўйича икки навга - биринчи ва иккинчи навларга ажратилади.
Иккинчи нав музлатилган балиқнинг ажралиб турувчи хусусиятлари - усти хира тортганлиги, ойқулоғидаги ачимсиқ ҳид, балиқ сиртидан оксидланган ёғ ҳиди келиб туриши, муздан туширилганидан кейин бўшашган, аммо шалвирамаган, қонталашган консистенция, бир дона балиқда Зта ташқи бузилиш аломатлари (тешиклар, кесилган жойлар, терининг шилинганлиги), балиқларнинг кўпи билан 10%ида (ҳисобга кўра) синган ойқулоқ қопқоқлари бўлиши ва ҳоказолар.
Ҳақиқийликни экспертиза қилиш балиқни қалбакилаштириш усулини аниқлаш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда қалбакилаштиришнинг қуйидаги усуллари ва йўллари бўлиши мумкин.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling