Қалбакилаштириш


-жавал. Виноларнинг таркибидаги қанд моддаси ва спирт бўйича таснифланиши


Download 1 Mb.
bet8/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59
Bog'liq
yangi

2-жавал.
Виноларнинг таркибидаги қанд моддаси ва спирт бўйича таснифланиши

Винолар гуруҳи

Этил спиртининг ҳажмдаги улуши, %

Қанд моддаларининг умумий концентрацияси, г/дм3

Натурал винолар

Куруқ (юмшоқ) винолар

9-13

Кўпи билан 3

Махсус куруқ (юмшоқ) винолар

14-16

Кўпи билан 3

Нимқуруқ (нимюмшоқ) винолар

9-13

5-25

Нимширин винолар

9-12

30-80

Махсус винолар

Қуруқ (юмшоқ) винолар

14-20

Не более15

Ўткир винолар

17-20

30-120

Ярим десерт винолар

14-16

50-120

Десерт винолар

15-17

140-200

Ликер винолар

12-16

210-300

Узум винолари рангига қараб оқ, пушти, қизил виноларга бўлинади. Оқ винолар орасидан оч сомон рангли, оч тилларанг, тилларанг, тўқ тилларанг, оч каҳрабо рангли, каҳрабо рангли, тўқ каҳрабо рангли винолар фарқланади. Пушти винолар ранги оч пуштиранг, туқ пуштиранг; қизил винолар ранги — қизил, тўққизил бўлади.
Сифати ва етилиш муддатларига қараб винолар ёш, етилмаган, етилган, маркали ва коллекцияланадиган виноларга бўлинади, бунда етилиш муддатининг бошланиши узум ҳосилидан кейинги йилнинг 1 январи ҳисобланади.
Ёш винолар - бу узумнинг алоҳида навларидан ёки уларнинг аралашмасидан умумий қабул қилинган технология бўйича ишлаб чиқариладиган, узум ҳосилидан кейинги йилнинг 1 январигача реализация қилинадиган натурал қуруқ (юмшоқ) винолардир.
Етилмаган винолар - узумнинг алоҳида навларидан ёки уларнинг аралашмасидан умумий қабул қилинган технология бўйича ишлаб чиқариладиган, узум ҳосилидан кейинги календарь йилнинг 1 январидан бошлаб реализация қилинадиган ичимликлардир.
Айрим узум навларидан ёки аралаш узумлардан махсус технология бўйича олинадиган, шиша идишларга қуйишдан олдин камида олти ой давомида албатга етилтирилган яхпш сифатли винолар етилган винолар дейилади.
Маркали винолар жумласига муайян туманларда ўсадиган узумнинг муайян навларидан ёки уларнинг махсус танланган аралашмасидан махсус технология бўйича тайёрланадиган, таъмининг нозиклиги ва хушбўйлиги (букет) билан ажралиб турадиган ҳамда шиша идишларга қуйишдан олдин камида 1,5 йил давомида етилтирилган, сифати юқори бўлган ва ўзгармайдиган винолар киради.
Коллекцияланадиган винолар - бу маркали винолар бўлиб, улар стационар резервуарда етилиши тамом бўлганидан кейин қўшимча равишда шиша идишларда камида уч йил давомида етилтирилади.
Номи келиб чиқиши бўйича назорат қилинадиган винолар - қатьий белгиланган тумандаги муайян узум навларидан махсус ёки анъанавий технология бўйича олинган, оригинал органолептик хосалари билан ажралиб турадиган, номида кўрсатилган аниқ бир жойнинг иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган юқори сифатли винолар натурал ва махсус винолар бўлиши мумкин.
Ўйноқи винолар жумласига таркибида углерод икки оксиди кўп бўлган винолар киради. Улар озгина ширин қўшилган қуруқ (юмшоқ) ва десерт вино материалларини герметик (ҳаво ўтказмайдиган) идишларда бижғитиш йўли билан шампанлаш- тириш усулида олинади. Винолардаги спирт миқцори камида 8,5%, қанд микдори -15,0-85,0 г/дм3 бўлади.
Ўйноқи виноларни таснифлашга бир қатор белгилар асос қилиб олинган: тайёрлаш технологияси, ранги, қанд миқдори, шампанлаштирил-ганидан кейин қанча вақт давомида етилтирилганлиги.
Тайёрлаш технологияси бўйича ўйноқи винолар қуйидагиларга бўлинади:

  • ном берилмаган "ўйноқи винолар”;

  • ном берилган "ўйноқи винолар";

  • "марварид винолар".

Ном берилган ўйноқи винолар ўзининг органолептик хоссалари билан ажралиб туради. Марварид винолар таркибидаги углерод икки оксиди камлиги (қолган винолардаги 350 кП ўрнига камида 200 кП) билан ажралиб туради.
Қандларнинг умумий концентрациясига қараб ўйноқи винолар қуйидаги маркаларга бўлинади: брют — қанд кўпи билан 15,0 г/дм3, қуруқ (юмшоқ) вино — 20,0—25,0 г/дм3, нимқуруқ (нимюмшоқ) вино — 35,0—45,0 г/дм3, нимширин вино — 55,0—65,0 г/дм3, ширин вино — 75,0—85,0 г/дм3.
Ўйноқи винолар гуруҳидан фақат табиий узум қандидан фойдаланиб тайёрланган натурал винолар ажратилади. Диабет (қанд) касаллиги билан оғриганларга қанд ўрнини босувчи моддадан фойдаланилган винолар ишлаб чиқарилади.
Етилтириш муддатига қараб ўйноқи винолар қуйидагиларга бўлинади: етилмаган; етилган - шампанлаштириш тамом бўлганидан кейин етилиш муддати камида олти ой бўлган винолар; коллекцияланадиган винолар — винонинг шампанлаштирилган йили кўрсатилиб, шиша идишларда камида икки йил давомида етилтирилганидан кейин сотиладиган винолар.
Шампан винолари ўйноқи винолардан ишлаб чиқариш учун қатъий белгиланадиган узум навларидан фойдаланилиши ҳамда технологиясининг хусусиятлари билан ажралиб туради.
Ишлаб чиқариш технологиясининг хусусиятларига қараб қуйидаги номдаги шампан винолари чиқарилади: коллекцион шампан виноси, махсус номлар берилган Совет шампан винолари, ном берилмаган Узбекистон шампан виноси ва ном берилган Узбекистон шампан виноси (1-расмга қаранг).



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling