Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet7/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59
Bog'liq
yangi

О — "эски";
S — "аъло даражали",
Р — "рангпар";
X — "экстра".
Масалан, шишадаги V.S. индекси бу жуда яхши коньяк эканлигини англатади. Бу индекс билан купажига бочкада камида икки йил етилтирилган энг ёш коньяк кирган

ичимликлар белгиланади. V.S.O.P. индекси эса “жуда аъло эски рангпар”ни билдиради. Унинг купажидаги энг ёш компонент тўрт яшардан кам бўлмайди. Жуда эски коньяклар - Х.О. ("Икс.О.”). Булар “Наполеон”, “Людовик ХПГ, "Парадиз”.
Ром шакарқамишдан ишлаб чиқарилади ва ҳайдалган спиртлар янги эман бочкаларда юқори ҳароратларда етилтирилади.
Виски дон маҳсулотларидан ишлаб чиқарилади, ҳайдалган спиртлар ичи кўмирга айлантирилган эман бочкаларда паст ҳароратда етилтирилади ва улар комплекс бўлиши - арчагул асали, торф, тутун қўшилган бўлиши мумкин.
Винолар юқорида айтиб ўтилган ҳамма ичимликлардан шуниси билан ажралиб турадики, улар жонли бўлади ва уларнинг бутун ҳаёти давомида биокимёвий жараёнлар кечади. Шу сабабли бу ичимликлар ўзига хос органолептик курсаткичларга эга ва уларда спирт миқцори 9 дан 20% ҳажмгача бўлади.
Натурал винолар - таркибида келиб чиқиши фақат эндоген бўлган этил спирти бўлган суслони ёки ички пўчоқни тўлиқ ёхуд чала бижғитиб олинган ичимликлардир. Натурал винолар ишлаб чиқаришда узум шарбати концентратидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Махсус винолар - суслони ёки ички пўчоқни этил спирти қўшиб тўлиқ ёки чала бижғитиш йўли билан тайёрланган ичимликлар. Винолар ишлаб чиқаришда узум шарбатининг концентратидан ёки мистелдан (этил спирти ҳажмининг улуши камида 16% бўлган спиртланган узум суслосидан) фойдаланилиши мумкин.
Натурал винолар газланган ва хушбўй қилинган, махсус винолар - хушбўй қилинган бўлиши мумкин.
Газланган винолар - қайта ишланган вино материалларини углерод икки оксиди билан сунъий равишда бойитиш воситасида олинган ичимликлар.
Хушбўй қилинган винолар - турли ўсимликларнинг экстракглари ёки уларнинг дистиллатларидан фойдаланиб тайёрланган ичимликлар.
Натурал винолар таркибидаги қанд моддаси ва спирт миқдорига қараб қуруқ (юмшоқ), махсус қуруқ (юмшоқ), ярим қуруқ (юмшоқ) ва нимширин виноларга; махсус винолар - қуруқ (юмшоқ), ўткир, ярим десерт, десерт ва ликер виноларга бўлинади (2-жавал)

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling