Қалбакилаштириш


Download 1 Mb.
bet6/59
Sana07.03.2023
Hajmi1 Mb.
#1243738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
yangi

Ароқни идентификациялаш органолептик кўраткичлар бўйича амалга оширилади - бу 40 + 5% об. спиртга, ўзига хос таъмга ва спирт миқдори кўплиги туфайли хушбўйликка эга бўлган ичимликдир.
Ликер-ароқ маҳсулотлари, қоида тариқасида, ўткирлик даражаси турлича бўлган ширин таъми ҳамда рецептура бўйича фойдаланиладиган хом ашёга хос хушбўйлиги билан ажралиб туради. Винолардан фарқли ўлароқ, ликер-ароқ маҳсулотлари спирт, сув ва спиртда настойка қилинган хом ашёни купаж қилиш йўли билан ишлаб чиқарилади, шу сабабли уларни қуйидаги гуруҳларга мансуб винолардан (1-жадвалга қаранг) фарқли ўлароқ, йил-ўн икки ой давомида ишлаб чиқариш мумкин.

1-жавал
Ликер-ароқ маҳсулотларининг таснифланиши

Маҳсулотлар гуруҳининг номи

Ўткирлиги,%

Умумий концентрация, г/100 см3

Умумий
экстракт

Қанд

Ўткир ликерлар

35-45

25-50

25-50

Десерт ликерлар

25-30

30-50

30-50

Эмульсион ликерлар

18-25

15-45

15-35

Кремлар

20-23

50-60

49-60

Наливкалар

18-20

26-47

25-40

Пуншлар

15-20

30-43

30-40

Ширин настойкалар

16-25

9-32

8-30

Нимширин настойкалар

30-40

10-12

9-10

Нимширин, даражаси паст
настойкалар

20-28

5-12

4-10

Аччиқ настойкалар

30-60

0-8

0-7

Аччиқ, даражаси паст настойкалар

25-28

-

-

Десерт ичимликлар

12-16

15-32

14-30

Аперитивлар

15-35

5-20

4-18

_____Малҳамлар

35-45

7-30

1

Коктейллар

20-40

0-25

0-24 |

Коньяклар ликер-ароқ маҳсулотларидан шуниси билан ажралиб турадики, улар узумдан ишланади ва ҳайдалган коньяк спиртлари паст ҳароратда эман бочкаларда етилтирилади.


Оқ мусаллас узуми виноматериалларини (коньяк виноматериалларини) фракцион ҳайдаш йўли билан олинадиган маҳсулот коньяк спирти, деб аталади. Коньяк спиртлари эман ёғочига тегиб турмаган ёш спиртларга ва етилтирилган, бутун етилтириш даврида эман ёғочига тегиб турган спиртларга бўлинади.
Истеъмолчи кўпинча “бренди” атамасига ҳам дуч келади. У кенг маънода ҳайдалган винони, яъни узум виносининг дистиллятидан ёки бижғиган мева-зираворлар шарбатидан тайёрланган ўткир алкоголли ичимликни англатади.
Тайёрлаш усули ва ўткирлиги бўйича брендининг уч тури фарқланади:

  • бижғиган шарбатлар ва тўпонларни дистиллаш йўли билан олинган ҳамда ўткир виноларни тайёрлаш, шунингдек оз миқдорларда етилтириш (олдиндан сув аралиштирган ҳолда) учун ишлатиладиган ўткир бренди (80—90% ҳажм);

  • прессланган ички пўстлоқни герметизацияланган (ҳаво ўтмайдиган) ўраларда бижғитилганидан кейин икки марта дистиллаш йўли билан ишлаб чиқариладиган ва дистилланган сув қўшилганидан кейин алкоголли ичимлик (етилмаган) сифатида фойдаланиладиган граппа (70—80% ҳажм);

  • фақат вино ва бижғиган шарбатлардан тайёрланадиган ҳамда маълум муддат давомида етилтириш учун сақлаб қўйиладиган брендининг ўзи (57—72% ҳажм).

Халқаро бозорда ўткир алкоголли ичимликларнинг бу турлари кенг тарқалган бўлиб, ҳар хил номлар, масалан Францияда “Коньяк” ва “Арманьяк”, Германия ва Швейцарияда “Кришвассер”, Югославияда “Виньяк” ва “Сливовица”, Руминияда “Випарс”, Болгарияда “Ракия” ва ҳоказо номлар билан аталади.
Халқаро Виночилик ва Узумчилик Ташкилотининг (ХВУТ) келиб чиқиши бўйича назорат қилинадиган номлар тўғрисидаги қонунларига мувофиқ Франциянинг Шаранта департаментида узум виноларини ҳайдаш йўли билан олинадиган спиртдан тайёрланган ўткир ичимликлар коньяк деб аталади. Шундай технология бўйича экспорт учун олинадиган ичимлик “бренди”, деб аталиши керак.

Оддий коньяклар камида уч йил етилтирилган коньяк спиртларидан тайёрланади ва улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • “уч юлдузли” коньяк — камида уч йил давомида етилтирилган коньяк спиртларидан тайёрланади;

  • “тўрт юлдузли” коньяк — камида тўрт йил давомида етилтирилган коньяк спиртларидан тайёрланади;

  • “беш юлдузли” коньяк — камида беш йил давомида етилтирилган коньяк спиртларидан тайёрланади;

  • махсус номлардаги коньяк — камида 3-5 йил давомида етилтирилган коньяк спиртларидан тайёрланади;

Маркали коньяклар эман бочкаларда камида олти йил давомида етилтирилган коньяк спиртларидан тайёрланади ва қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • етилтирилган коньяк "КВ" — ўртача ёши камида олти йил бўлган коньяк спиртларидан тайёрланади;

  • олий сифатли етилтирилган коньяк "КВВК" — ўртача ёши камида саккиз йил бўлган коньяк спиртларидан тайёрланади;

  • эски коньяк "КС" — ўртача ёши камида ўн йил бўлган коньяк спиртларидан тайёрланади;

  • жуда эски коньяк "ОС" — ўртача ёши камида ўн беш йил бўлган коньяк спиртларидан тайёрланади.

Француз коньягини тамғалашда лотин алфавити ҳарфларидан — тегишли инглиз сўзларининг бош ҳарфларидан фойдаланилади:
Е “махсус” деган маънони билдиради;
Ғ — "ажойиб";
V — ”жуда";

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling