Алгебра ва сонлар назарияси (чизиқли алгебра)


Download 1.71 Mb.
bet7/223
Sana30.04.2020
Hajmi1.71 Mb.
#102357
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   223
Bog'liq
chiziqli algebra ma'ruza matn 280220212040



Чизиқли боғлиқ бўлмаган векторлар чизиқли эркли векторлар дейилади. Бошқача қилиб айтганда,



тенглик бўлган ҳолдагина ўринли бўлса, x,y,z,…,v векторлар чизиқли эркли векторлар дейилади.

x,y,z,…,v векторлар чизиқли боғлиқ, яъни улар (1) муносабат билан боғланган бўлсин ва ундаги коэффициентлардан камида биттаси, масалан, нолдан фарқли деб фараз қилайлик. Бу ҳолда



бўлади. Буни энди га бўлиб ва

деб фараз қилиб,



(2)

тенгликни ҳосил қиламиз.

Агар х вектор y,z,...,v векторлар орқали (2) кўринишдаги тенглик билан ифода этилса, у ҳолда биз х вектор y,z,...,v векторларнинг чизиқли комбинацияси деб атаймиз.

Шундай қилиб, агар x,y,z,...,v векторлар чизиқли боғлиқ бўлса, у ҳолда улардан камида биттаси қолганларининг чизиқли комбинациясидан иборат бўлади. Тескарисини, яъни биттаси қолганларининг чизиқли комбинациясидан иборат бўлган векторлар чизиқли боғлик векторлар бўлишининг ҳам тўғрилигини кўрсатиш мумкин.

Энди фазонинг ўлчамлар сони (ўлчамлиги) тушунчасини киритишга ўтамиз.

Тўғри чизиқдаги векторлар тўпламида ҳар қандай иккита вектор пропорционал, яъни чизиқли боғлиқдир. Текисликда иккита чизиқли эркли векторни топиш мумкин, аммо ундаги ҳар қандай учта вектор чизиқли боғлиқдир.

Агар V – уч ўлчамли фазодаги векторлар тўплами бўлса, у ҳолда V да учта чизиқли эркли векторни топиш мумкин, аммо бундаги ҳар қандай тўртта вектор чизиқли боғлиқ бўлади.

Биз кўрамизки, тўғри чизиқ, текислик ва уч ўлчамли фазодаги чизиқли эркли векторларнинг максимал сони геометриядаги тўғри чизиқ, текислик ҳамда фазонинг ўлчами сонига тўғри келади. Шунинг учун қуйидаги умумий таърифни қабул қилишимиз табиий.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   223




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling