Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Тараққиѐт ѐндашуви: Жаҳон системаси ва геосиѐсий 
тузилманинг яна бир таснифи мамлакатларни ривожланиши ва 
аҳолисининг турмуши даражасига кўра гуруҳлаш методологиясига 
1
“Цивилизация” (ѐки “тамаддун”) атамаси ва унинг моҳияти турли фанларда турлича тарифланади. 
Геосиѐсий маънода “цивилизация” инсоният тарихий тараққиѐтининг алоҳида босқичи ҳисобланади У 
“варварлик” даврига нисбатан янада маданийроқ социомаданий муносабатларга эга бўлади. 
2
Хантингтон С. Столкновение цивилизаций. М., 2005. 


321 
асосланади. Бу гуруҳлар тегишли равишда биринчи, иккинчи, 
учинчи ва тўртинчи дунѐ деб номланади. 
- Биринчи 
дунѐ 
– 
АҚШ, 
Европанинг 
ривожланган 
мамлакатлари, Канада, Япония ва Осиѐнинг баъзи 
мамлакатлари шу гуруҳга киритилган. Бу таснифда 
мамлакатлар 
иқтисодий 
ва 
технологик 
тараққиѐти, 
кишиларнинг турмуш даражаси ва аҳоли жон бошига тўғри 
келадиган ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ), миллий дараомад 
ҳажмига кўра баҳоланган. 
- Иккинчи дунѐ – Европадаги собиқ социалистик давлатлар, 
Россия, советлардан 
кейинги 
республикалар, 
Хитой, 
Шимолий Корея, Туркия ва бошқа ривожланаѐтган 
мамлакатлар бу гуруҳга оид. 
- Учинчи дунѐ – Осиѐ, Африка ва Латин Америкасининг 50-
йилларда мустамлака режимларидан озод бўлган ва 
ривожланаѐтган мамлакатлари бу гуруҳдан жой олган. Бу 
мамлакатлар иқтисодий ва ижтимоий ҳаѐтининг кўпгина 
умумий жиҳатлари – қолоқ иқтисодиѐти, жамиятнинг 
ижтимоий-синфий тузилмаси ривожи паст даражада экани, 
қишлоқ аҳолисининг кўплиги, миллий ишбилармонликнинг 
заифлиги ва ҳ.к.ларга кўра бир гуруҳга бирлаштирилган. 
Одатда, бундай мамлакатларнинг давлат бошқарувида 
анъанавий-патриархал, уруғчилик элементлари сақланиб 
қолгандир. 
- Тўртинчи дунѐ – Африка, Осиѐ, Латин Америкасининг 
камбағал мамлакатлари – Гаити, Сомали, Ҳабашистон, Судан, 
Бангладеш ва б.лар бу гуруҳга киритилган. Агар 80-йилларда 
уларнинг сони 47 та бўлган эса, ҳозирги вақтда 30 тага тушди. 
Бундай мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
йиллик даромад 500 доллардан камроқни ташкил этади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling