Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

VIII БОБ 
 
ЖАҲОН 
ГЕОСИЁСИЙ 
ТУЗИЛМАСИНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИ: 
ГЕОСИЁСИЙ 
ДАВРЛАР 
ВА 
МОДЕЛЛАР 
 
8.1.Жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланишининг ўзига 
хос хусусиятлари ва жаҳон системасининг таснифи
 
Жаҳоннинг бугунги геосиѐсий тузилмаси шакллангунга қадар 
инсоният минг йилликлар билан ўлчанадиган жуда қийин ва чигал 
тарихий йўлни босиб ўтди. Ижтимоий-сиѐсий характери, 
кишиларнинг моддий ва маънавий талаблари, эҳтиѐжларини 
қондириш заруриятига боғлиқ равишда инсоний жамиятлар ва 
бирлашмалар орасида турли-туман муносабатлар майдонга келган, 
қонли урушлар олиб борилган, йирик давлатлар, империялар барпо 
этилган, сўнгра бу давлат ва империялар қулаган. Шунга қарамай, 
Ер юзида ҳаѐт давом этган, кишилар энг қийин шароитларга 
мослашган, улардан қутулишнинг турли йўлларини излаган, 
олдинга ҳаракат қилишга, янги-янги манзилгоҳлар – қишлоқлар, 
шаҳарлар ва мамлакатларни бунѐд этишга қодир бўлган. Албатта, 
кишилар узоқ вақт бир-биридан айри-айри ҳолда, ўзаро алоқа 
қилмасдан яшай олмаган. Шунинг учун ҳам манзилгоҳлар 
муқаррар суратда бир-бири билан турли-туман алоқага киришган, 
савдо қилган, урушган ва сулҳ тузган, бўлғуси муносабатлар 
борасида муайян шартлар қўйган ва кафолатлар олган. Буларнинг 
ҳаммаси бугунги кунда халқаро муносабатлар системаси деб 
аталадиган воқеликнинг куртаклари эди. 
Геосиѐсат фанининг пайдо бўлиши билан тадқиқотчилар унинг 
объекти ва предмети борасида ҳар хил фикрлар ва назарияларни 
илгари сура бошладилар, жаҳоннинг кун сайин ўзгарадиган 
макон конфигурациясини (геосиѐсий тузилмасини) ва унинг 
асосида амалга ошириладиган давлатларнинг сиѐсатини таҳлил 
этганлар ва муҳокама қилдилар. Инсоният жамияти жаҳоннинг 
геосиѐсий тузилмаси ѐки сиѐсий тартиботнинг турли босқичлари, 


315 
сайѐравий “ҳаѐтий маконлар” устидан назоратнинг шакл ва 
моделлари ва ҳоказо масалаларга бевосита қизиқа бошлади. 
Агар ўтган икки минг йил ичида Ер куррасининг ҳудуди ва 
аҳолиси характеристикасига назар ташлайдиган бўлсак, жаҳон 
геосиѐсий тузилмасининг динамикасини ва муайян ўзгаришларини 
аниқ-равшан кўриш мумкин.
Жаҳоннинг аҳоли ерлашган ҳамма ҳудудлари (шаҳарлар, 
қасабалар, қишлоқлар ва бошқалар) қуруқликнинг атиги икки 
фойизини ташкил этади. Шунга қарамай, XXI асрдан олдиноқ 
кишилар (давлатлар, давлат бирлашмалари ва шу кабилар) 
сайѐранинг қуруқлик, денгиз, ҳаво ва ҳатто космик маконлари 
устидан геосиѐсий ва геостратегик назорат ўчоқларини барпо 
этишга муваффақ бўлишди.
Ер курраси аҳолисининг ерлашиш характеристикаси шуни 
кўрсатадики, тахминан 6 миллиард кишининг кўпчилиги Осиѐ, 
Европа ва АҚШнинг шимолий ва жанубий соҳилларида яшайди. 
Қуруқликнинг 15 фойизида бир километр квадрат ҳудудга 10 киши 
тўғри келади. Айни чоғда қуруқликнинг тахминан 50 фойизида бир 
километр квадратга ўртача бир киши, қуруқликнинг 25 фойизида 
бир квадрат километрга бир кишидан кам тўғри келади, 
қуруқликнинг 10 фойизи бўлса, умуман, яшашга яроқсиздир. 
Ваҳоланки, ўтган икки минг йил ичида Ернинг макон кўрсаткичи, 
айтиш мумкинки, деярли ўзгармади, аҳоли сони бўлса, 230 
миллиондан 6 миллиард кишига етди
1
.
Жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланиши ва ўзгариши 
суръатига таъсир ўтказувчи жаҳоншумул ҳодисалар сирасига: 
- Евроосиѐ халқларининг IV – XI асрлардаги буюк кўчишини; 
- XV

XVII
асрлардаги Буюк географик кашфиѐтларни; 
- жаҳон саноат инқилоби ва капиталистик муносабатларнинг 
тараққиѐтини; 
- жаҳон ҳудудларининг мустамлакага айлантирилиши ва ва у 
ерларда аҳолининг жойлаштиришини;  
- Шимолий Америка, Сибирнинг босиб олиниши ва бу ерларга 
аҳолини жойлаштиришни ва ҳоказоларни киритиш мумкин. 
Айрим-айрим давлатларнинг муҳим ҳудудлари устидан назорат 
қилиш воситалари ва механизмларининг ўзгариши ва янгиланиши 
жаҳон геосиѐсий тузилмаси трансформациясига ҳал қилувчи таъсир 
ўтказувчи яна бир омилдир. XV асрдан бошлаб кишилар томонидан 
1
Қаранг: Мухаев Р.Т. Геополитика. М., 2007, 23-бет. 


316 
ўзлаштирилган ва ишлатилган техника, нақлиѐт, мудофаа ва ҳужум 
воситалари, янги технологиялар ҳам одамларнинг турли геосиѐсий 
маконлардаги фаолиятига тегишли янгиликлар киритди. Бу эса 
кўрсатилган геосиѐсий динамикага таъсир қилмай қолмади. 
Инсонларнинг ўз геосиѐсий мақсадларини амалга ошириш учун 
дарѐлар ва уларнинг оқимларидан фойдаланишлари жаҳон 
геосиѐсий тузилмасига таъсир кўрсатган дастлабки муҳим 
омиллардан бўлди. Шундан кейин кишиларнинг денгизчилик 
сирларини кашф этишлари ва денгиз йўли очиб берган 
имкониятлар туфайли фойда олишлари сайѐрада навбатдаги 
геосиѐсий сакрашга, инсонларнинг янада кенгроқ маконларга 
чиқишига сабабчи бўлди. Қадимги дунѐнинг Бобил, Миср, Рим ва 
Византия империялари, Карфаген, Ҳиндистон, Хитой, ўрта 
асрларда Араб халифалиги каби давлатларнинг сув ҳавзалари ва 
денгиз соҳилларида жойлашгани жаҳон геосиѐсий тузилмасини 
шакллантириш 
ва 
ривожлантиришда 
денгиз 
ва 
денгиз 
нақлиѐтининг ролидан гувоҳлик берувчи асосий далиллардан 
биридир. 
Денгизчилик ва денгиз коммуникацияларининг ривожи денгиз 
воситасида янги маконларни ўзлаштириш, турли маконларни 
бирлаштирувчи йўлларни очиш, шунингдек бу йўллар кўмагида 
айрим-айрим мамлакатлар ўртасида алоқа йўлларини барпо этиш ва 
интенсивлаштириш учун шароит яратди. 
Бошқа томондан, денгизга чиқиш сайѐранинг ягона маконини 
(ҳудудий системани) яратиб, денгиз давлатларига унинг устидан 
назорат қилишнинг қўшимча имтиѐзларини юзага келтирди, савдо 
йўлларини, хусусан Европадан Ҳиндистон, Шарқий Осиѐ ва бошқа 
маконларга йўл очиш, янги-янги савдо шерикларини топиш ва улар 
билан алоқа ўрнатиш имконини берди. Усмонийлар Кичик Осиѐ ва 
Сурияни эгаллаб олганларидан ва Европанинг Шарққа бориш 
йўлларини батамом ѐпиб қўйганларидан кейиноқ Европа 
давлатлари Атлантика йўналишида янги савдо йўлларини излашга 
киришгани тасодифий эмас. 
Буюк географик кашфиѐтлар жаҳон геосиѐсий тузилмасига 
инқилобий тъсир ўтказган яна бир универсал жаҳоншумул воқеа 
бўлди. Янгидан-янги ҳудудлар, халқлар, давлатлар ва савдо 
йўлларини кашф этиш кишилар ўртасидаги савдо ва геосиѐсий 
алоқаларни кенгайтирди, бунга ҳақиқатан ҳам жаҳоний кўлам бахш 
этди. Атлантика океанига чиқиш ўшангача Ўртаер денгизи 


317 
воситасида олиб борилган анъанавий геосиѐсий ва савдо йўлларини 
ўзгартирди, натижада етакчилик мавқеи Италия ва Пруссия каби 
мамлакатлардан Англия ва Голландия қўлига ўтди. 
Бироқ Буюк географик кашфиѐтларнинг энг асосий геосиѐсий 
натижаси Ғарб мамлакатлари томонидан жаҳоннинг янги-янги 
маконларини босиб олиш, уларни ўз мустамлакасига айлантириш, 
халқлар ва кишиларни турли ҳудудларга кўчириш ва ерлаштириш, 
шаклланаѐтган янги миллатлар ва давлатларни Европанинг 
мустамлакчи империялари таъсир доирасига олишдан иборат 
бўлди.
Шундан кейин XVIII – XIX асрларда бошланган саноат 
инқилоби, капиталистик муносабатлар, нақлиѐт-коммуникация 
воситаларининг жадал ривожланиши, шу негизда халқлар ва 
давлатларнинг денгизга чиқиши таъминланиши, қуруқлик 
давлатлари ўртасида темир йўлларнинг қурилиши ва ҳ.к.лар 
жаҳоннинг ҳозирги геосиѐсий тузилмасига асос солди. ХХ аср 
бошидан катта қитъа маконларини ўзлаштира бошлаган АҚШ ва 
Германия каби давлатларнинг жаҳон империялари билан рақобатга 
киришиши, Россиянинг улкан ҳудудлар устидан назоратни 
кучайтириши, сайѐрада геосиѐсий ва геостратегик вазифалар ва 
мақсадларнинг 
ўзгариши, 
умуман 
башариятнинг 
макон 
тасаввурларининг 
ўзгариши 
айни 
нақлиѐт-коммуникация 
инқилобининг (айниқса, темир йўлларнинг қурилиши) оқибатлари 
билан боғлиқ бўлди. 
Ҳинд океани ва Ўртаер денгизини ҳамда Атлантика ва Тинч 
океанларини боғлайдиган Суэц ва Панама каналларининг ишга 
туширилиши янги континентал маконларга аҳолини ерлаштириш 
ва Ер куррасида “ѐпиқ доира”ни яратиш йўлидаги энг муҳим қадам 
бўлди. 
Авиацияни барпо этиш, инсонларнинг ўтиб бўлмас тоғлар, 
денгизлар, океанлар, ботқоқликлар ва бошқа табиий тўсиқлардан 
ошиб ўтиб, Ерга фалакдан боқиш имконияти юзага келгани жаҳон 
геосиѐсий тузилмасини шакллантиришга ва инсониятнинг 
геосиѐсий тасаввурларини ўзгартиришга жиддий таъсир кўрсатган 
кейинги восита бўлди. Буларнинг ҳаммаси буюк давлатлардан ва 
уларга қарашли геостратегик марказлардан геосиѐсий хавфсизлик 
муаммоларига янгича ѐндашувни ишлаб чиқиш ва бу борада 
тегишли қадамлар ташлашни талаб қилди. 


318 
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин геосиѐсий маконларни 
ўзлаштириш ва улар устидан назорат қилишда янги, илғорроқ 
технологиялардан фойдаланиш, Ер куррасининг исталган нуқтасига 
ракета-ядро зарбаси бериш имкониятининг реал бўлиб қолгани, 
инсониятнинг ядро ва термоядро технологиясини, стратегик, тактик 
ва баллистик ракеталар ва бошқа технологик кашфиѐтларни 
эгаллаши жаҳондаги геосиѐсий муносабатларни бутунлай 
ўзгартириб юборди. Бу ҳодисалар ўша пайтгача америкаликларнинг 
онг-шуурида ҳукмрон бўлган “ўтиб бўлмайдиган геостратегик 
океан хавфсизлиги” тўғрисидаги тасаввурларни остин-устун қилди 
ва жаҳон хавфсизлиги системасини янада мураккаблаштирди. 
Жаҳоннинг янги геостратегик реалликлари давлатлараро ва 
блоклараро зиддиятларнинг пайдо бўлишига йўл очди, бу эса бутун 
сайѐра миқѐсида фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин эди. 
1950 йиллардан то 1991 йил охирига қадар иккита ҳарбий-
сиѐсий ва мафкуравий блок ўртасидаги геосиѐсий, геостратегик ва 
мафкуравий қарама-қаршилик шароитида даҳшатли глобал фалокат 
ѐқасида турган инсоният бу курашнинг эҳтимол тутилган 
оқибатларини таҳлил, тадқиқ этиш ва олдиндан кўриш йўли билан 
геосиѐсий тафаккурни ривожлантиришга ҳаракат қилди, бу 
блокларнинг мамлакатларини хатарли қарама-қаршиликдан воз 
кечишга чақирди. Албатта, ўлим таҳликаси билан таҳдид этаѐтган, 
башарий фалокат келтирадиган бу ҳарбий-стратегик технологиялар 
фонида ва жаҳон системасининг янги талаблари олдида бир вақтлар 
буюк геосиѐсий кашфиѐт ҳисобланган “Ҳартланд”, “Римланд”, 
“ҳаѐтий макон” каби назария ва концепциялар кулгили бўлиб 
қолди. 
Ниҳоят, 
СССРнинг 
қулаши 
ва 
жаҳон 
социалистик 
системасининг ҳалокати икки блок ўртасида сайѐравий кўламдаги 
ҳарбий-сиѐсий ва мафкуравий қарама-қаршиликка барҳам берди. Бу 
жаҳон геосиѐсий ҳаѐтида ва унинг тузилмасида, макон устидан 
назорат системасида ва бошқа масалаларда жиддий ўзгаришлар 
содир бўлишига сабабчи бўлди. 
Бугун ягона маконга айланган жаҳон системаси ва сайѐранинг 
геосиѐсий тузилмаси сайѐравий хавф-хатарлар, техник ва 
технологик тараққиѐтга нисбатан тахминан айни вазиятда турибди. 
Башарият барча геостратегик маконларга – Европа қитъаси, 
Атлантика Америкасига, Евроосиѐ, Тинч океанига ва бошқаларга 


319 
бир хил статусга эга ҳудудлар деб қарайди, уларни энди марказ ѐки 
вилоят деб ҳисобламайди. 
Кўриниб турибдики, жаҳон геосиѐсий тузилмаси шаклланиши ва 
динамикасининг барча босқичларида халқаро жараѐнлар ҳамда 
маконлар 
устидан 
назорат 
борасида 
давлатлараро 
муносабатлардаги ўзгаришлар унинг шакллари, воситалари ва 
амалга ошириш механизмларидаги тегишли ўзгаришлар билан 
бирга борган. Жаҳон тарихининг илк босқичларида макон назорати 
тўғридан-тўғри ҳарбий аралашув ва ҳудудларни бутунлай эгаллаб 
олиш йўли билан амалга оширилган бўлса, кейинги даврларда бу 
назорат энди геостратегик жиҳатдан муҳим бўлган жойлар, моддий 
ва маънавий заҳиралар, нақлиѐт-ахборот коммуникацияларини 
эгаллаш ва таъсир кўрсатишнинг бошқа воситалари билан 
таъминланди. Худди мустамлака империяларининг ҳалокати 
геосиѐсатнинг олдинги йиллардан фарқли фалсафа, методология ва 
амалиѐтини яратгани сингари, ҳозирги тараққиѐтнинг талаблари ва 
шароитлари, глобаллашув ва электрон-ахборот технологиялар 
геосиѐсий назоратга ана шундай инқилобий таъсир ўтказмоқда. 
Тарихнинг ҳар бир муҳим босқичида жаҳоннинг геосиѐсий 
тузилмалари бирма-бир алмашиб турди, давлатлар ва давлат 
бирлашмалари, минтақавий ва маҳаллий ташкилотлар, бошқа 
геосиѐсий акторларнинг глобал таъсири остида ўзгарди. Бундай 
глобал таъсирнинг характери, шакллари ва йўналишлари кўп 
жиҳатдан давлат ва давлат бирлашмалари эга бўлган стратегик куч-
қудратнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланадиган геосиѐсий, 
географик, тарихий, сиѐсий, ҳарбий, иқтисодий, маданий, 
гуманитар ва бошқа омиллар билан белгиланади. 
Жаҳон системаси ва унинг геосиѐсий тузилмаси давлатлар ва 
улар томонидан тузилган блокларнинг стратегик қудрати ва 
геостратегик кучига мос равишда шаклланди, бу системада ҳар бир 
давлатнинг статуси (сайѐравий, минтақавий ва маҳаллий 
иерархияда), унинг жаҳон сиѐсатидаги ўрни, моддий ва маънавий 
заҳиралар тақсимотидаги роли ѐзилмаган қонунлар ва тарихий 
амалиѐт асосида белгиланди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling