Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Тубжой аҳоли концепцияси
Халқаро ҳуқуқ нормалари илк бор мустаҳкамлаб берилган 1648 йилги Вестфаль битимидан бошлаб бугунги кунгача геосиѐсатда ўз ечимини кутиб ѐтган муаммолардан бири – “тубжой аҳоли” концепциясидир. Бу ҳуқуқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ ва Ер куррасининг муайян маконларида яшаган тубжой аҳоли ҳуқуқларини келгинди гуруҳлардан ҳимоя қилишга йўналтирилгандир. Тубжой аҳоли масаласи Европада марказлашган давлатлар пайдо бўлганидан ва ўзгаларнинг ҳудудларини мустамлакага айлантириш ҳаракатлари бошланганидан бери бутун жаҳонда долзарб масалага айланди. Бу муаммо Американинг кашф этилиши ва ўзлаштирилиши, европаликлар томонидан ҳиндуларнинг қириб ташланиши, келгинди аҳоли томонидан Австралия аборигенларининг сиқиб чиқарилиши, Сибирь ва Евроосиѐнинг бошқа ҳудудларини босиб олган вақтида русларнинг маҳаллий аҳоли билан зиддиятга киришуви ва шунга ўхшаш тарихий ҳодисалар билан боғлиқдир. Ҳозирги замонда тубжой аҳоли муаммоси БМТнинг диққат марказида турибди ва давр уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этишни тақозо этмоқда. Бу соҳадаги ҳаракатлар эҳтимол тутилган этноцид 306 ва маданий геноцид ҳолларини аниқлашга, тубжой аҳоли турмуш тарзини асраш учун шароитлар яратишга ҳамда уларнинг ўз урф- одатлари ва анъаналарига риоя этиш ҳуқуқларига ҳурмат билан ѐндашувга ва шу каби талабларга амал қилишга йўналтирилгандир. Тубжой аҳолини ҳимоя этиш мақсадида “миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини, мухтор бошқариш имкониятларини яратиш ва компакт ҳудуд доирасида яшаш ҳуқуқи”ни татбиқ этиш талаб қилинади. Жаҳон сиѐсий амалиѐтида “тубжой аҳоли ҳуқуқи” тамойили халқаро муносабатларда ҳам, давлатнинг ички сиѐсатида ҳам кенг тарзда, ҳатто баъзан сунъий шаклда қўлланади. Бундай ҳолларда муайян ҳудудларда аслида тарихан тубжой аҳоли бўлмаган, бу ҳудудларга кейинчалик кўчиб келган халқлар ва миллий озчиликлар тубжой аҳолининг “ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи” талаби билан чиқишади. Масалан, косоволик албанлар Сербияда серблардан олдин яшаганмиз деб даъво қилишади. Ёки Трансильван руминлари венгрлар билан баҳс-мунозараларда қадимги дакларни рўкач қилиб, бу ҳудудга ўз даъволарини асослашга ҳаракат қиладилар. Яҳудийлар Қуддусга бўлган даъвосини қадим замонларда Исроил подшолиги бўлгани билан асослашга уринадилар. Арманлар Туркия ва Озарбайжоннинг айрим ҳудудлари гўѐ қадимги Арманистонга тегишли бўлганини, гўѐ бу ҳудудларда арманлар қадим даврлардан буѐн яшаганини исботлашга жон-жаҳди билан уринишади. Кўряпмизки, “тубжой аҳоли” деб ҳисобланиш ҳуқуқи қатор ҳолларда сиѐсий ва этник даъволар билан чиқиш ва шу билан у ѐки бу муаммони ҳал қилишда ундан геосиѐсий омил сифатида фойдаланиш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда, бу уларга ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини асоссиз равишда илгари суриш ѐки ҳатто янада каттароқ ҳуқуқларни талаб қилиш имконини беради. Бу эса, одатда, этник тозалашларга сабаб бўлади. Болқондаги қонли ҳодисалар, озарбайжонларнинг Арманистондан ва Тоғли Қорабоғдан қувғин этилиши, озарбайжон ерларининг Арманистон томонидан босиб олиниши бунга мисол бўла олади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling