Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Диаспоралар 
Диаспоралар – муайян миллатнинг турли мамлакатларда 
яшовчи ва ватани билан алоқаларини узмаган гуруҳларидир. Улар, 


307 
одатда, аҳолининг у ѐки бу сабабга кўра ўз мамлакатидан бошқа 
ѐққа кўчиши натижасида пайдо бўлади. Диаспоралар трансмиллий 
геосиѐсий феномен ҳисобланади. Одатда, иқтисодий диаспора 
қашшоқликдан, сиѐсий диаспора ватандаги сиѐсий режимнинг 
таъқиби натижасида вужудга келади. Диаспоранинг ҳар иккала 
тури жаҳонда кенг тарқалган ва улар халқаро муносабатларга 
таъсир ўтказувчи омилдир. 
Диаспоралар ўз тарихий мамлакатлари ташқи сиѐсатининг 
қўшимча заҳираси сифатида ўртага чиқади ва жаҳон сиѐсатида 
муҳим геосиѐсий омил ҳисобланади. Масалан, яҳудий, грек, арман 
диаспораларининг жаҳондаги, шунингдек фаластинликларнинг 
араб мамлатларидаги диаспорасининг кучи ва имкониятлари ўз 
мамлакатидагига қараганда анча юқоридир. Албатта, жаҳондаги 
ҳамма миллий озчилик ва муҳожир гуруҳларни диаспоралар 
қаторига қўшиш, боз устига уларни геосиѐсий омил деб ҳисоблаш 
мумкин эмас. Диаспорага айланиш ва геосиѐсий омил сифатида 
чиқиш учун собитқадам шаклда ташкилотланиш ва ягона мақсад 
атрофида бирлашиш лозим. Масалан, хитой диаспорасининг бутун 
жаҳондаги сони 50 миллион кишидан кўпроқдир. Осиѐ ва Океания 
мамлакатларида уларнинг роли баъзан маҳаллий аҳолиникига 
нисбатан бир неча бор ортиқроқдир. Таиландда тайлар армия, 
маъмурият ва сиѐсатни, хитойлар бўлса, мамлакат иқтисодиѐтини 
назорат қилади. АСЕАН ва Жануби-Шарқий Осиѐ мамлакатларида 
хитой диаспораси иқтисодий тараққиѐтнинг муҳим омили 
ҳисобланади. Бироқ ташкилий уюшқоқлик жиҳатидан хитойлар 
жаҳонда энг заиф гуруҳлардан бири ҳисобланади ва улар ҳозирча 
диаспора шаклида шаклланган эмаслар. Уларнинг геосиѐсий 
фаолияти Хитой билан ҳеч қандай боғланмаган. Бинобарин, хитой 
муҳожирлари ҳозирча ўз олдига геосиѐсий мақсад ва лойиҳаларни 
қўймаяпти, бу йўналишда қандайдир фаолият олиб бормаяпти ва 
диаспора бўлмагани сабабли геосиѐсий омил сифатида чиқмаяпти. 
Яқин Шарқ, Арабистон ярим оролида, айниқса, Иордания ва 
Ливаннинг ички сиѐсий ҳаѐтида фаластин диаспорасининг роли 
каттадир. Араб-Исроил тўқнашуви заминида юзага келган бу 
диаспора мустақил Фаластин давлатини барпо этишдан иборат 
геосиѐсий лойиҳани амалга оширишга ҳаракат қилмоқда ва бу 
ниятнинг рўѐбга чиқишига оз қолди. Шунинг учун ҳам бу 
диаспорани геосиѐсий омил деб ҳисоблаш мумкин. 


308 
Баъзан диаспора олдидаги мақсадларнинг геосиѐсий характер 
касб этишининг ўзи диаспорани геосиѐсий актор ва омил деб 
ҳисоблаш учун етарли бўлмайди. Бунинг учун диаспора реал 
қудрат ва таъсир кучига эга бўлиши лозим. Диаспора ўзи яшаб 
турган мамлакат, шунингдек тарихий ватани ички ҳаѐтига, бу 
ерлардаги ҳукмрон ва муҳолиф кучлар сиѐсатига таъсир ўтказиш 
имконига эга бўлиши лозим. Фақат шу тақдирдагина диаспорани
ижтимоий-сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий омилгина эмас, балки 
геосиѐсий актор сифатида қабул қилишади ва у билан 
ҳисоблашишади. Масалан, жаҳондаги яҳудий диаспораси ва унинг 
Исроил билан муносабатлари, арман диаспораси ва унинг 
Арманистон билан муносабатлари бу диаспораларни геосиѐсий 
омил деб ҳисоблаш имконини беради. 
Давлат томонидан ўтказилаѐтган собитқадам сиѐсат натижасида 
озарбайжон диаспораси кейинги йилларда жаҳон миқѐсида 
шаклланиш даврини бошдан ўтказмоқда. Тоғли Қорабоғ арман-
озарбайжон зиддиятини адолатли ҳал этишни халқаро миқѐсда 
қўллаб-қувватлаш, шунингдек давлатнинг иқтисодий ва сиѐсий 
алоқаларини кенгайтириш зарурияти озарбайжон диаспораси 
олдига янги вазифаларни қўймоқда. 
Шуни қайд қилиш лозимки, муайян тарихий вазият ва 
заруриятга боғлиқ равишда у ѐки бу диаспоранинг роли кучайиши 
ѐки сусайиши, унинг олдида турган мақсадлар ўзгариши мумкин. 
Бунга АҚШда яшаган словак ва чех диаспорасининг фаолияти 
мисол бўла олади. Улар Биринчи Жаҳон уруши тугуганидан кейин 
ўз мамлакатининг Австрия-Венгриядан ажралиб чиқиши ва 
мустақил Чехословакия давлатини барпо этишига эришдилар. 
Аммо улар кейинги йилларда геосиѐсий омил ролини ўйнамай 
қўйдилар. 
Гетто 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, у ѐки бу диаспора 
аъзолари муайян ҳудудларда, масалан, шаҳар чеккасида ғуж бўлиб 
яшаши мумкин. Бу жойлар геосиѐсий адабиѐтларда гетто номини 
олди (бу атама биринчи марта Венециянинг яҳудийлар яшайдиган 
даҳаларини, кейинчалик АҚШда этник озчиликлар, негрлар 
яшайдиган жойларни номлаш муносабати билан ишлатилган).
Бундан ташқари, кўп ҳолларда гетто деганда муайян этнос 


309 
яшайдиган даҳалар кўзда тутилади, шунингдек гетто қашшоқлик ва 
жиноятчилик урчиб кетган жой маъносида тушунилади ва 
геосиѐсий маънода давлат учун кераксиз реаллик ҳисобланади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling