Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Миллатчилик: Геосиѐсий маънода миллатнинг ўзини ўзи
англаши миллатчилик билан чамбарчас боғлиқдир. Миллатчилик миллий ҳиссиѐтни уйғотишнинг ифодаси бўлиб, давлат ичида ва ундан ташқарида муайян бир миллатнинг устунликка эга бўлиш тамойилига ва жидду жаҳдига асосланган сиѐсий доктринадир. Миллатчилик, одатда, ҳудуд ва макон муаммоси ўртага чиққан геосиѐсий жараѐнларда янада яққолроқ намоѐн бўлади ва ҳодисаларнинг боришига таъсир ўтказади. Шуни таъкидлаш лозимки, миллатчиликка ҳар доим ҳам жаҳонда фақат беқарорликка сабаб бўладиган салбий ҳиссиѐт ва фаолият деб қараш керак эмас. Баъзан унинг ѐрдамида ҳаѐтий муҳим ижтимоий, миллий ва муҳим геосиѐсий масалаларни ҳал қилиш учун бутун мамлакатнинг аҳолисини бирдамлаштириш ва жипслаштириш мумкин. Озчиликлар “Озчилик” тушунчаси давлатнинг асосий аҳолиси таркибида турли ижтимоий, миллий ва диний гуруҳлар мавжудлигини билдиради. Бу атама ҳозирги сиѐсат фанига ХХ аср бошида кирди ва кейинроқ “этник озчилик” шаклида ишлатила бошлади. Халқаро ҳуқуқда озчилик деганда “асосий аҳолидан этник, тил ва диний аломатлари билан фарқ қиладиган ва бу тафовутни давомли суратда ҳимоя қилишга интиладиган аҳоли гуруҳлари” тушунилади 1 . 1 Желтов В.В., Желтов М.В. Ўша асар, 389-бет. 304 Шуни айтиш керакки, БМТ Уставида ҳам, 1949 йилги Инсон ҳуқуқлари умумий Баѐнномасида ҳам озчилик билан боғлиқ қандайдир алоҳида моддалар йўқ. БМТнинг ѐндашувига кўра, халқаро ҳамжамият томонидан давлатлар ва фуқаролар сиѐсий ҳаѐтнинг ягона акторлари сифатида тан олинган. Айни чоғда, БМТнинг асосий тамойилларидан бири бўлган “камситмаслик” тамойили бевосита озчиликларга ҳам татбиқ этилади ва шу билан уларни бавосита реал акторлар сифатида тан олади. Инсон ҳуқуқлари умумий Баѐнномасининг 2-моддасида қандайдир тафовутларидан, хусусан ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиѐсий ѐки бошқа тур қарашлари, ижтимоий ва миллий мансублиги, моддий даражаси, қаерда туғилганлиги каби фарқларидан қатъий назар, барча шахсларнинг ҳуқуқи ва эркинликлари тенг экани тамойили таърифлаб берилган. Озчиликларни ҳимоя этиш масаласида халқаро ташкилотлар орасида Европа Кенгаши жуда фаол. Чунончи, Европа Кенгаши 1991 йил 4 мартда “Озчиликларни ҳимоя этиш бўйича Европа конвенцияси”ни, 1992 йилда “Минтақавий тиллар ва озчиликларнинг тилларига доир Европа хартияси”ни қабул қилди. Бу ҳужжатлар Европада миллий ва ижтимоий озчиликларни ҳимоя қилиш ва уларни янада тараққий эттириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling