Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Инсонлар геосиѐсий актор сифатида


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Инсонлар геосиѐсий актор сифатида 
Геосиѐсий ғояларни амалга ошириш ҳамиша муайян мезонлар 
ва омиллар асосида айрим-айрим гуруҳларга бирлаштирилган 
(бирлашган) инсонларнинг иштирокига боғлиқ бўлган. Геосиѐсий 
нуқтаи назардан инсон гуруҳлари орасида этнослар, ирқлар ва 
миллатлар асосий роль ўйнайди. Шак-шубҳасиз, муайян шароитда 
геосиѐсий актор сифатида майдонга чиқадиган бошқа гуруҳларнинг 
роли миллий-этник асосда бирлашган гуруҳларнинг ролидан асло 
кам эмас. Масалан, синфий негизда бирлашган кишиларнинг катта 
гуруҳи 1917 йилда Россияда “пролетар инқилоби”ни амалга 
оширди, унинг оқибатлари бутун ХХ аср мобайнида жаҳон 
геосиѐсий қарама-қаршилигининг марказида бўлди. Кейинги 
йилларда геосиѐсатда қандайдир қабилалар, зумралар ѐки шунчаки 
бандитларларнинг глобал даражада амалга оширган ҳодисалари 
тез-тез тилга олинадиган бўлиб қолди. Ёки турли омиллар атрофида 
бирлашган гуруҳлар, озчиликлар, шу жумладан муҳожир 


297 
жамоаларнинг фаолияти бутун жаҳонда ташвиш уйғотаѐтгани кўзга 
ташланмоқда. 
Ғарб геосиѐсатида инсон гуруҳларининг энг муҳим (актор 
сифатидаги) 
ижтимоий 
моҳияти 
“халқ” 
атамаси 
билан 
ифодаланади. Бу атаманинг маъноси 1990 йил февралда 
ЮНЕСКОнинг конференциясида аниқлаб берилди. Конференцияда 
қабул қилинган Умумий Баѐнотда умумий тарихий анъаналарга эга, 
ирқий ва этник томондан айни, ягона тилда гаплашадиган ва 
умумий иқтисодий ҳаѐт кечирадиган инсонлар бирлиги халқ 
сифатида таърифланган. Тадқиқотчилар қандайдир ижтимоий 
гуруҳни “ягона халқ” сифатида тан олиш учун унинг ўзи бундай 
истакда бўлиши лозим, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича
агар бундай истак бўлмаса, бошқа белгиларнинг мос тушишига 
қарамай, ягона халқ тўғрисида гапиришнинг иложи йўқдир. “Халқ” 
атамасини тавсифлар экан, социологлар унинг бошқа белгиларини 
ҳам кўрсатадилар. Барқарор иқтисодий бирлик, халқаро эътироф, 
халқ иродасига бўйсунадиган ягона ҳокимият, инсон ҳуқуқларига 
ҳурмат билан қарайдиган жамият шулар жумласидандир. 
Баъзан социологик тадқиқотларда этнос нималигини аниқлаш 
учун татбиқ этилган мезонлар халқ нималигини аниқлаш учун 
татбиқ этилган мезонлар билан деярли айни бўлади. Бу ерда гап
айни тилда сўзлашадиган, айни динга мансуб бўлган, ўзини муайян 
ҳудуд ѐки мамлакат билан тарихан боғлиқ деб ҳисоблайдиган 
гуруҳлар устида бормоқда. Геосиѐсатда бўлса, этнос тушунчаси 
“этник озчилик” тушунчасининг бошқа шакли сифатида 
ишлатилади
1
.
Инсонларнинг ирқий фарқини геосиѐсий тадқиқ этишга 
келадиган бўлсак, шуни айтиш керакки, Иккинчи жаҳон уруши 
даврида нацистларнинг мафкурачилари томонидан ирқлар борасида 
юритилган сиѐсат, улар томонидан тарғиб этилган назариялар ва ўз 
сиѐсий 
мақсадлари 
йўлида 
ирқчилик 
назарияларидан 
фойдаланишлари жаҳон жамоатчилиги наздида “ирқ” тушунчасини 
разиллаштирибгина қолмади, балки ҳатто илмий мақсадларда ҳам 
бу атамани ишлатишга заррача имкон қолдирмади. 
Инсонларнинг геосиѐсий гуруҳлари орасида қабила алоҳида 
ажратиб кўрсатилади. Қадимги замонлардан бери умумий маданият 
(тил, дин) ва тарихан ягона яшаш ҳудудига эга кишиларнинг 
кичикроқ бирлигига қабила дейилади. Бу қадимий ва архаик 
1
Желтов В.В., Желтов М.В. Ўш асар, 379-бет. 


298 
ижтимоий тузилма ҳозиргача баъзи қишлоқ жамоалари ва асосан 
чорвачилик билан шуғулланадиган кўчманчи жамиятларда 
сақланиб қолган. Этносдан фарқли ўлароқ, қабила аъзолари 
ўзларини мазкур қабилага асос солган (кўпинча афсонавий)
шахснинг авлодлари ҳисоблайдилар. Гарчи сиѐсий жиҳатдан 
қабила мухтор тузилмага эга бўлса-да, айрим ҳолларда у анча 
кенгроқ бирлашмаларга кириши мумкин. Бундай қабилаларни 
Марокаш ва Саудия Арабистонида учратиш мумкин. 
Уруғ – бу кишиларнинг қабиладан ҳам кичикроқ гуруҳидир.
Уруғни оиланинг кенгайган шакли ҳам деса бўлади. Кўпинча уруғ 
қабиланинг таркибий қисми деб тушунилади. Бундай ижтимоий 
бирликлар араб дунѐсида тез-тез учрайди. 
Тоифа 
– шахсларнинг жамият ичида вужудга келган 
бирлигидир. Муайян маънода тоифани ижтимоий синфлар ѐки 
гуруҳлар (табақалар)нинг синоними деб қараса ҳам бўлади. Тоифа 
аъзоларининг жамиятга қарашлари бир хил бўлади ва улар умумий 
бирдамлик руҳини намойиш этишлари билан ажралиб турадилар. 
Ҳозирги вақтда Ҳиндистон ва Японияда жамиятни ижтимоий 
ташкил этишда тоифалар муҳим роль ўйнайдилар. 
 Бандалар йирик шаҳарларда пайдо бўлади. Уларни қабила ѐки 
тоифаларнинг ўзига хос замонавий кўриниши деса бўлади. Бу 
ижтимоий бирлашмага кучли ички бирдамлик хосдир. Улар йирик 
шаҳарларни кўзга ташланмайдиган шаклда ўз таъсир секторларига 
бўлиб олиб, ижтимоий жараѐнларга парда ортидан таъсир 
ўтказадилар. 
Миллат 
Геосиѐсий акторлар орасида “миллат” тушунчасининг етарли 
даражада узоқ тарихи бор. Бу тушунчанинг бугунги маъноси ўрта 
асрлар, янги ва энг янги даврлардаги маъносидан анча фарқ қилади. 
Ҳозирги даврда сиѐсатшунослик ва социология фанларида миллат 
билан боғлиқ бир-бирига зид иккита асосий (немис ва француз) 
концепция мавжуд. 
Миллат тўғрисидаги немисча концепция немис мутафаккирлари 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling