Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Трансмиллий геоиқтисодий акторлар


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Трансмиллий геоиқтисодий акторлар 
Глобаллашув даврида йирик трансмиллий корпорацияларни 
(ТМК) мутлақо ҳақли равишда янги геосиѐсий акторлар сирасига 
қўшишмоқда. Жаҳондаги трансмиллий корпорацияларнинг кўпи 
Америка, Европа ва Японияникидир. Масалан, бугунги кунда 
жаҳондаги жами трансмиллий корпорацияларнинг 162 таси АҚШ, 
155 таси Европа Иттифоқи, 126 таси Япония, 13 таси Швейцария
13 таси Жанубий Корея, 6 таси Канада, 5 таси Бразилия, 5 таси 
Австралияникидир. Қолган мамлакатлар бор-йўғи 11 та ТМКга эга 
холос
1
.
Йирик ТМКларнинг кўпчилиги аллақачон миллий бизнес 
чегараларида ошиб ўтиб, жаҳон миқѐсида фаолият юргизмоқда. 
Бугунги кунда жаҳоннинг 75 мамлакатида 500 компанияси бўлган 
“Юнилевер”ни, ўз даромадининг 75 фойизини чет мамлакатлардан 
олаѐтган “Эксон”ни фақат ўта шартли равишда АҚШники деб 
айтса бўлади.
ТМКлар 
иқтисодий 
жиҳатдан 
жаҳоннинг 
кўпгина 
давлатларидан қудратлироқдир. Масалан, Япониянинг “Мицубиси” 
корпорацияси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бўйича жаҳоннинг 
1
Немова Л.А. Глобализация: некоторые аспекты воздействия на экономику Канады // США – КанадаЖ 
Экономика, политика, культура. М., 2000, № 5, с.18. 


291 
фақат 21 мамлакатидан орқада туради. Тадқиқотчиларнинг 
маълумотларига кўра, жаҳоннинг 100та йирик иқтисодий 
субъектидан (бу ерга давлатлар ва ТМКлар оиддир) 51таси 
ТМКдир. 200та йирик ТМК жаҳон савдо ҳажмининг тахминан 25 
фойизини назорат қилади
1

Кейинги 
вақтларда ТМКлар орасида турли соҳаларда 
корпорацияларнинг қўшилиш жараѐни содир бўлаѐтгани, улар 
орасида ҳамкорлик кучаяѐтгани жаҳон иқтисодиѐтида уларнинг 
салмоғини янада ошириб юборди. Бу эса аста-секин, лекин етарли 
даражада жадал суръатда уларнинг ўз глобал бозори шаклланишига 
олиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси ТМК ни глобал геосиѐсий ва 
геостратегик ўйинчига, баъзи ҳолларда эса давлатларнинг жиддий 
рақибига айлантирмоқда. 
ТМКларнинг амалга ошираѐтган сиѐсати бевосита уларнинг 
раҳбарияти қабул қиладиган қарорларга боғлиқдир. Бу раҳбарлар, 
одатда, кўпинча ТМКларнинг бош қароргоҳи жойлашган 
мамлакатларнинг фуқароларидир. Бу муайян маънода ТМКларнинг 
фаолияти мазкур давлат геосиѐсатининг давомидир деб айтиш 
имконини беради. Шунинг учун ҳам ТМК ва миллий давлатлар 
манфаатларининг тўқнашуви билан боғлиқ ҳолда тез-тез чиқиб 
турадиган зиддиятлар геосиѐсий аҳамият ҳам касб этади. Ҳар 
қандай ҳолда ТМКнинг қайсидир бир мамлакатга геоиқтисодий 
таъсирига тегишли идораларнинг ихтиѐрий ѐки ғайриихтиѐрий 
сиѐсий таъсири қўшилади.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling