Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва геосиѐсат
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва геосиѐсат
1 международные отношения: теории, конфликты, движения, организации. М.,2004, с.126. 293 Оммавий ахборот воситалари нисбатан яқинда, фақат “совуқ уруш” давридагина муҳим геосиѐсий акторга айланди. Шуни айтиш керакки, ахборот ва тижорат тузилмаси бўлган ОАВ жаҳоннинг биронта мамлакатида геосиѐсий жараѐнларнинг мустақил иштирокчиси эмас. Улар асосан ўз мамлакатлари ѐки трансмиллий ташкилотлар манфаатларининг ифодачиси сифатида майдонга чиқади. ОАВ кўпинча янада кучлироқ иқтисодий ва сиѐсий ўйинчиларнинг буюртмаларини бажаради, уларнинг таъсири ва назорати остида фаолият юргизади. ОАВ фаолиятида геосиѐсий элемент шундан иборатки, улар воситасида жаҳонда ва айрим-айрим мамлакатлар ичида ижтимоий фикр шакллантирилади, у ѐки бу ғоя кишилар онгига сингдирилади, ижтимоий ва бошқа гуруҳлар кайфиятига таъсир ўтказилади, жамоатчиликни сафарбар қилиш ѐки, аксинча, бундай сафарбарликка путур етказиш ташкил этилади. Кўриниб турганидек, ОАВ кўпинча геосиѐсий акторлар қўлида жиддий қуролга айланади ва собитқадам шаклда фойдаланилади. ОАВ геосиѐсий акторлар томонидан жорий ва истиқболдаги мақсадларни ҳал қилиш учун қўлланиши мумкин. Жорий нуқтаи назардан улар мамлакатда олиб борилаѐтган сиѐсатни тарғиб қилиш ва оқлаш, у ѐки бу сиѐсий қадамни изоҳлаш, заруриятини асослаш, сиѐсий рақиблар билан кураш ва ҳоказо ишларда фойдаланилади. Бундай ҳолларда ОАВ сиѐсий жараѐн иштирокчиси билан аҳоли орасида воситачи ролини ўйнайди. Истиқбол нуқтаи назаридан ОАВ кишиларда геосиѐсий тасаввурларни шакллантириш ва макон амалиѐтини ишлаб чиқишда қатнашади. Асосий геосиѐсий акторлар томонидан қўйилган вазифаларга мувофиқ ОАВ мамлакатда сиѐсий вазиятни барқарорлаштиришга ѐки беқарорлаштиришга хизмат қилиши мумкин. Етакчи давлатларнинг геосиѐсий манфаатларини ифодалайдиган жаҳоннинг асосий ОАВ орасида халқаро ва трансмиллий таъсир ўтказиш борасидаги рақобат жаҳон ҳамжамиятига таъсир ўтказишнинг асосий омилларидан биридир. Бу рақобат марказида, энг аввало, телевидение туради. Яқин Шарқдаги ҳодисаларни ѐритиш, аҳолига оператив ва тўғри ахборот етказиш борасида CNN ва El-Jezira телевидение каналлари орасидаги рақобат бунинг мисоли бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ҳатто Франция каби мамлакатда бу рақобатга жавоб сифатида ва 294 янада объектив ахборот олиш учун CNN нинг француз версиясини яратиш таклифи ўртага ташланаѐтганига ҳайратланмаса ҳам бўлаверади. Глобаллашаѐтган жаҳонда ОАВнинг техник, айниқса, электрон ахборот воситалари имкониятларининг кенгайиши билан бундай рақобат янада кучаяди ва вақти келиб ОАВ халқаро геосиѐсий жараѐнларни тартибга солиш ва бошқаришнинг энг муҳим механизмларидан бирига айланади, деб тахмин қилса бўлади. Жаҳондаги асосий миллатлар, синфлар, ижтимоий гуруҳлар ва умуман жаҳон жамаотчилигининг геосиѐсий тасаввурлари ва сиѐсий дунѐқарашини шакллантириш ва бошқариш бу рақобат жараѐнида ОАВнинг асосий вазифасига айланишига шубҳа йўқ. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling