Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Озчиликларнинг геосиѐсий типлари: Геосиѐсий адабиѐтларда 
озчиликларни тасниф этиш мезонлари сифатида қуйидаги 
аломатлар кўрсатилган:
- озчиликнинг мамлакатнинг барча аҳолиси ѐки унинг 
ҳудудининг муайян қисмидаги аҳоли сонига нисбати; 
- мазкур озчилик яшаб турган жойини ўз ватани деб 
ҳисоблайдими ѐки йўқми; 
- озчиликнинг бир ѐки бир неча давлат ҳудудида яшаши. 
Мана шу аломатлар асосида социологлар миллий озчиликнинг 
тўрт гуруҳини ажратиб кўрсатадилар: 
- муайян давлат ҳудудида яшайдиган ва ўз мустақил давлатига 
эга бўлмаган озчиликлар (Мисрдаги коптлар, Германиядаги 
лужич серблар, Франциядаги бретонлар, Грузиядаги 
абхазлар); 
- Бир қанча давлатлар ҳудудида яшайдиган ва ўз давлати 
бўлмаган озчиликлар (курдлар, 30га яқин давлат ҳудудида 
яшайдиган лўлилар, Испания ва Франциядаги басклар ва 


305 
каталонлар, 
Ғарбий 
Африкадаги 
пеуллар, 
Латин 
Америкасидаги ҳиндулар); 
- Муайян давлат ҳудудида яшайдиган, лекин ўз давлатига эга 
бўлган озчиликлар (масалан, Финляндияда яшайдиган 
шведлар, 
Афғонистондаги 
тожиклар, 
Индонезиядаги 
папуаслар ва б.); 
- Бир неча давлат ҳудудида яшайдиган ва ўз давлатига эга 
бўлган озчиликлар (бу гуруҳга кўпгина мамлакатларда 
яшайдиган хитойлар, греклар, венгерлар, руслар, турклар, 
арманлар,озарбайжонлар ва б.ларни киритиши мумкин). 
Кўпгина озчиликлар кўпинча яшаб турган давлатлари 
доирасида ўзларига мухторият бериш талаби билан чиқишади. 
Гоҳо бу талаблар мамлакатдан ажралиб чиқиш ва ўзларининг 
мустақил давлатини барпо этиш ѐки бошқа давлатга қўшилиш 
даражасига бориб етади. Бу халқаро ҳуқуқда ўз ифодасини 
топмаган 
ва 
геосиѐсий 
маънода 
кўпдан-кўп зиддиятлар 
туғдирадиган вазият юзага келишига сабаб бўлади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling