333
Бироқ
Наполеоннинг Францияни “океан гегемонияси”
геосиѐсий блокининг меҳварига
айлантириш, Вестфалнинг
“умумий миллий давлат манфаатлари” дунѐ тартиботига
асосланган Европанинг геосиѐсий харитасини ўз
фойдасига
ўзгартириш борасидаги миссияси охир-оқибат пучга чиқди.
Императорнинг “қитъа блокадаси” деб аталган сиѐсат, яъни
ҳарбий, иқтисодий, сиѐсий ва бошқа чоралар билан Англияни
бўғиш режаси ҳам амалга ошмади. Жуда жиддий янги рақиб –
Россия жаҳон геосиѐсий майдонига чиқди. Францияга қарши
курашда Россияга Пруссия ва Австрия муайян ѐрдам кўрсатди ва
Наполеон мағлубиятга учради.
Россия ва Европа давлатларининг биргаликдаги ҳаракатлари
натижасида мағлуб этилган Франция 1815 йилда Вена конгрессида
босиб олган
барча ерларидан воз кечди, миллий давлатларнинг
(ўша вақтда улар кўп миллатли бўлиб улгурган эдилар)
бузилган
“суверен ҳуқуқлари”ни ва “ҳудудий бутунлиги”ни Вестфаль
шартномаси асосида таъминлади.
Вена сулҳи Вестфаль шартномаси шартларини ва унга суянувчи
тамойилларни яна бир марта тасдиқлади, кейин халқаро
муносабатларнинг “Вена системаси” номи остида халқаро
геосиѐсий муносабатлар тарихига кирди ва
буюк империяларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: