Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Жаҳон мустамлакачилик ҳаракатининг


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Жаҳон мустамлакачилик ҳаракатининг 
 
 
даврлари, тавсифи, зиддиятлари ва Вестфаль
 
 
 
 
системасининг инқирози 
Тарихий адабиѐтларда жаҳон мустамлакачилик ҳаракати 
қуйидагича даврлаштирилади ва тавсифланади: 
- Биринчи давр 1494-1600 йилларни қамраб олади. Бу 
давр “рақобатсиз мустамлакачилик” дея тавсифланади. 
Аввало Испания ва Португалия, сўнгроқ уларга қўшилган 
Голландия ва Англия мустамлакачилик ҳаракатининг бу 


336 
даврдаги асосий мақсади Европа ва Латин Америкаси
мамлакатлари ва давлатларини ғорат этишдан иборат бўлди. 
Мазкур даврда мустамлакачилар олдин Европанинг бошқа 
мамлакатларида, сўнгра бошқа қитъалардаги мустамлакаларида 
“капитализм қурилиши”га фаол раҳбарлик қилдилар. Айни шу 
мамлакатларда янги ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар, капиталистик тартиблар вужудга келди ва кейин 
экспорт қилинди. Ҳар бир мустамлакачи давлат босиб олган 
ерларида ўз турмуш тарзи, тили, дини, ижтимоий-иқтисодий ва 
меҳнат муносабатларини зўрлаб тиқиштирди, маҳаллий аҳолини ўз 
анъанавий турмуш тарзидан воз кечишга мажбур қилди. 
- Иккинчи давр 1600-1800 йилларни қамраб олади. Бу даврда 
тилга олинган давлатлардан ташқари Франция, Дания, 
Швеция ва Пруссия ҳам мустамлакачилик ҳаракатига 
қўшилди. 
Кариб 
ва 
Шимолий 
Америка, 
Африка, 
Ҳиндистоннинг бандаргоҳлари ва каттагина ҳудуди босиб 
олинди. 1783 йил 3 сентябрда Версалда АҚШ (1776 йилда ўз 
мустақиллигини эълон қилган эди), Буюк Британия, Франция, 
Испания ва Голландия ўртасидаги шартнома имзоланди. Бу 
шартнома билан Латин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги 
мустамлакачилик ҳаракатининг натижалари ва шартлари 
аниқлаб 
олинди. 
Мазкур 
шартнома 
жаҳондаги 
мустамлакачилик ҳаракатининг иккинчи босқичини якунлаб 
берди. 
- Учинчи даврда (1800-1900) Жануби-Шарқий ва Жанубий 
Осиѐ, Ҳиндихитой, Янги Зеландия ва Австралияда ҳукмрон 
бўлиш, Европа ва Осиѐ орасидаги денгиз йўллари ва бошқа 
маконлар учун Европанинг иккита асосий метрополияси – 
Англия ва Франция ўртасида, Америка ва Кариб денгизи 
ҳавзасида – АҚШ ва эски мустамлакачи давлатлар ўртасида, 
Евроосиѐда – Россия, Усмонийлар, Австрия-Венгрия, Пруссия 
(Германия) империялари ўртасида кураш авж олиб кетди. 
- Тўртинчи даврда (1900-1945) мустамлакачилик бир нечта 
йирик мустамлакачи давлатлар (Англия, Франция, АҚШ, 
Россия, Япония, Италия, Усмонийлар Туркияси)нинг рақобати 
ва уларнинг кучайган Германия билан зиддиятлари заминида 
шаклланди. 
Баъзи ҳарбий ва сиѐсий омилларни ҳисобга олган мустамлакачи 
давлатлар мустамлака этилаѐтган халқларнинг қаршилигини 


337 
синдириш, уларнинг табиий бойликларини эгаллаш, шунингдек 
бошқа мустамлакачи давлатлар билан муносабатларни йўлга қўйиш 
мақсадида босиб олган ҳудудларига муайян ҳуқуқий статус 
бердилар 
ва 
мустамлакаларни 
бошқаришнинг 
тегишли 
режимларини барпо этдилар. 
Масалан, давлат бошқарувида Индонезия, Малайзия ва Жанубий 
Арабистонда султонлик, Ҳинди-хитойда протекторат, Ҳиндистонда 
рожалик, Бирма ва Нигерияда ярим мустақил режимлар ўрнатилди. 
Бу давлат тузилмаларининг раҳбарлари, асосан, маҳаллий 
бошқарув аҳамиятига эга бўлган масалаларни назорат қилар 
эдилар. Қолган масалалар, айниқса, мустамлакаларга оид аслаҳа-
анжом ва хом ашѐларни қўриқлаш, эксплуатация қилиш ва 
бошқариш, ташқи ташувлар ва бошқа стратегик масалалар 
мустамлакачи тузилмалар қўлида эди. 
Мустамлакачилик сиѐсати мисли кўрилмаган даражада авж 
олган XVI-XIX асрларда ўз ички мустақиллигини сақлаб қолган 
давлатлар ҳам бор эди. Бу асосан мустамлакачи империялар 
ўртасидаги тортишувлар ва зиддиятлар, мазкур мамлакатларни тўла 
босиб олиш учун уларнинг ҳеч бирида етарли даражада куч-қудрат 
йўқлигининг натижаси эди. Аниқроқ айтганда, бирданига бир неча 
мустамлакачи империянинг манфаатлари доирасига тушиб қолган 
бу давлатлар пухта ўйланган маневрлари туфайли ўзларининг 
нисбий мустақилликларини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. 
Аслида бундай мустақиллик ҳам мутлақо расмий характерда бўлиб, 
фақат ички масалаларга оид эди. Бу ерда мустамлака қарамлиги 
шунда намоѐн бўлар эдики, бу мамлакатларнинг ҳудуди, табиий 
бойликлари ва инсон заҳиралари уларга мажбуран қабал 
қилдирилган бир томонлама шартнома ва битимлар воситасида 
мустамлакачи давлатларга очиб қўйилган эди. Бу мамлакатларнинг 
ҳудуди ва бу ерда ўтказиладиган сиѐсат уларни ўз таъсирига олган 
мустамлакачи давлат бошқаруви остида эди. 
Буларнинг 
ҳаммаси 
жаҳон 
геосиѐсати 
ва 
халқаро 
муносабатларнинг Вестфаль даврида фақат Европанинг энг йирик, 
қудратли ва чинакамига мустақил давлатларининг ўзаро 
муносабатларига нисбатангина муайян тартиб барпо этилганидан 
гувоҳлик беради. Мазкур давлатларнинг ташқи дунѐ, бошқа 
қитъалардаги мамлакатлар билан муносабатларида бўлса, тўла 
бошбошдоқлик ҳукм сурар, қандайдир халқаро қоидалар ва ҳуқуқ 
нормалари умуман йўқ эди. 


338 
Капиталистик муносабатларни ривожлантириш, янги меҳнат 
заҳиралари, хом ашѐ ва табиий бойликларга кун сайин ошиб 
бораѐтган эҳтиѐжларини қондириш мақсадида мустамлакачи 
империялар ўз иқтисодий, ҳарбий қудрати ва имкониятларига 
мувофиқ равишда Африка, Осиѐ, Латин Америкасига ва бошқа 
ҳудудларга юриш қилдилар, уларнинг халқлари ва давлатларини 
босиб олдилар, у ерларда ўзларига керакли бошқарув режимини 
ўрнатдилар ѐки бу мамлакатларга асоратга солувчи шартнома ва 
битимларни зўрлаб қабул қилдирдилар. 
Шундай қилиб, империализмнинг тараққийси ва унинг янги-
янги ҳудудлар, хом ашѐ манбалари, мол сотиш бозорлари, ишчи 
кучи ва бошқа соҳаларни эгаллаш эҳтиѐжининг ошиб бориши 
жаҳоннинг бир неча мустамлакачи империялар томонидан бўлиб 
олинишига сабаб бўлди. 1914 йилга келганда жаҳоннинг барча 
ҳудудлари тахминан қуйидагича тақсимлаб олинган эди: 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling