Германия: Миллий бирлик ва марказлашган миллий давлат
манфаатларининг шаклланиши жиҳатидан Германия ва Италия
бироз орқада қолган бўлсалар-да, XIX асрнинг охири – ХХ асрнинг
бошларида улар ҳам “офтоб остидан ер олиш” даъволарини очиқ-
ойдин айта бошладилар. Бу эса уларни келажакда Англия ва
Франция билан тўқнашувга олиб келди.
Германия мустамлака учун курашга бироз кеч киришгани
сабабли бошқа империяларнинг “таъсир доираси”га бостириб
киришга ва улар билан тез-тез тўқнашишга мажбур бўлди. Бироқ,
шунга қарамай, у қисқа муддат ичида 12 миллион киши яшайдиган
умумий майдони 3 млн.км.кв. ҳудудни босиб олишга эришди.
Африкада – Жануби-Ғарбий Африка, Танзания, Камерун, Того;
Океанияда – илгари Голландия ва Англияга қарашли бўлган барча
мустамлакалар Германияники бўлди. Испания-Америка урушидан
кейин Мариан ва Каролина ороллари ҳам Германияга ўтди.
Туркия:
XV-
XVIII
асрларда Усмонийлар Туркияси
Евроосиѐнинг энг катта давлатига айланди. Вестфаль системаси
шаклланиши арафасида қуйидаги: Қора ва Ўртаер денгизлари
атрофида собиқ Византия империясига кирган ҳудудлар,
Болқоннинг каттагина қисми, Шарқий Европанинг бир қисми;
Африкада – Миср ва Ливан; Яқин ва Ўрта Шарқдаги араб-
мусулмон халқларининг ерлари, Кавказ, Ўрта Осиѐнинг бир қисми,
шарқий Фракия ва Эгей денгизи атрофидаги ҳудудлар турк султони
қўли остида эди. XVIII аср ўрталаридан кучсизлана бошлаган
Усмонийлар империяси улкан ҳудудларга эгалик қилибгина
қолмай, энг муҳим геосиѐсий марралар – Осиѐ, Европа ва
Африкани боғлайдиган асосий стратегик пунктлар, бўғозлар
устидан назоратни ўз қўлида сақлаб турар эди. Мазкур даврда
Туркия Ғарбий Европанинг асосий давлатлари учун жиддий
муаммо ва “бош оғриғи” ҳисобланар эди.
340
Do'stlaringiz bilan baham: |