Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Континентал Европа классик геосиѐсат


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

2.1. Континентал Европа классик геосиѐсат 
мактаби: пайдо бўлиши, характеристикаси ва асосий 
назариялари 
 
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, умуман, геосиѐсат фан 
сифатида Европада майдонга келган ва ривожланган. XIX – XX
асрлар 
классик 
геосиѐсатининг 
асосий 
мутафаккирлари 
ҳисобланган К.Риттер, Ф.Ратцель, Р.Челлен, К.Ҳаусҳофер ва бошқа 
муаллифлар континентал геосиѐсат назариясига асос солганлар. 
Улар “зарурий ҳаѐтий макон”, “хартленд”, “дунѐ ҳаками”, 
“ерларни босиб олиш қонуни”, “Ўрта Европа концепцияси”, 
“континентал давлат концепцияси”, “қитъа давлатлари блоки 
ғояси” каби қатор геосиѐсий назарияларнинг асосини ишлаб 
чиққанлар. 
Россиялик олим И.Василенко миллат ва миллий ҳудуд ғоясига 
таяниш вужудга келган вақтидан бошлабоқ континентал 
геосиѐсатнинг асосий хусусиятларидан бири бўлган, деб 


41 
ҳисоблайди. Инглиз-америка геосиѐсатчилари ўз концепцияларини 
бетараф макон позициясидан келиб чиққан, маданий ва миллий 
мансубликни эътибордан соқит қилган ҳолда ривожлантирган бир 
вақтда европаликлар асосий эътиборни миллий, ижтимоий ва 
маданий омилларни тадқиқ қилишга йўналтирдилар. 
Ўз ўлкасининг миллий-маданий марказчилик геосиѐсатидан 
келиб чиққан ҳолда, диний ақида, туғилган ер ва соф миллий қонга 
боғлиқлик негизига қурилгани континентал геосиѐсатнинг иккинчи 
асосий хусусиятидир. Бу мактабларнинг ҳар бир вакили 
континентал геосиѐсат назариясини, энг аввало, ўз миллати, дини 
ва заминига таянган ҳолда ривожлантирди.
Афтидан, узоқ муддат миллий давлатига эга бўлишнинг 
натижаси шу бўлдики, европалик ҳар бир геосиѐсатчи ўз давлатини 
умумевропа маконининг маркази ва, бинобарин, қитъанинг 
бойликларига эга бўлишга бу давлатнинг энг кўп ҳаққи бор деб 
ҳисоблаган. Тадқиқотчилар континентал давлатларни ѐшидан келиб 
чиққан ҳолда учта – кекса, етук ва ѐш гуруҳга ажратган. Шунга 
мувофиқ равишда Буюк Британия, Франция, Испания, Голландия, 
Португалия, Дания, Швеция, Швейцария, Россияни кекса гуруҳга, 
Германия, Италия, Греция, Болгария, Бельгия ва бошқаларни етук 
гуруҳга, қолган давлатлар, чунончи, Польша, Австрия, Руминия, 
Чехословакия ва бошқаларни ѐш гуруҳга киритишган. Булардан ҳар 
бирининг ўзига яраша талаби ва сиѐсати бор эди. 
Бундан ташқари, қитъа давлатлари ҳудудининг ўлчами ва 
эгаллаб турган табиий-географик маконига (яъни жойлашув ерига) 
кўра ҳам тасниф этилган. Албатта, ҳудуди катта ва аҳолиси кўп 
бўлган давлатларнинг истаклари ҳам катта бўлган ва, бинобарин, 
уларнинг геосиѐсати ҳужум стратегиясига асосланган. 
Шунингдек, 
Европа 
мамлакатлари 
макон-ерлашув 
характеристикасига кўра Ғарбий Европа, Шарқий Европа, 
Марказий Европа, Скандинавия ва бошқа давлатларга ажратилган. 
Геосиѐсий ва геостратегик маънода бундай ажратиш алоҳида 
аҳамиятга эга. 
Континенталчиларнинг 
фикрича, ҳар бир халқ ўзининг 
такрорланмас ҳудудий концепциясини ва ўзи муносиб бўлган, 
фақат унга хос ижтимоий-маданий жамиятни барпо қилади. 
Шунинг учун ҳам улар инглиз-америка Атлантика мактаби 
томонидан тарғиб этилган ягона макон, шу жумладан маданий 


42 
айнанлик тўғрисидаги ғояни жуда қийинчилик билан қабул қилар 
эдилар. 
Континенталь Европа мактабининг геосиѐсий ғоялари ўз 
даврининг турли-туман масалаларини акс эттирган ва бу билан 
геосиѐсат фанининг аксарият соҳалари ва категорияларини қамраб 
олган. Бунда, агар ХХ асрнинг биринчи ярмида бу мактаб 
яратувчилари орасида ҳали ўзаро жиддий қарама-қаршилик 
тенденцияси (хусусан, немис-француз геосиѐсатчилари орасида 
кескин уруш тарафдорлари ва гуманист-либералларни, атлантика ва 
мондиалчи назарияларнинг тарафдорлари ва мухолифларини ва 
бошқа жараѐнларни кузатиш мумкин) мавжуд бўлган эса, ХХ 
асрнинг интиҳосидан бошлаб улар Европа қитъаси блоки ғоясини, 
одатда, бир ѐқадан бош чиқариб, қўллаб-қувватламоқдалар ҳамда 
АҚШнинг Атлантика сиѐсатига мухолифлик қилмоқдалар. 
Континентал Европага бошқа-бошқа номлар остида ѐндашган 
айрим тадқиқотчилар қитъа геосиѐсий масалаларининг кўп 
жиҳатларини 
тадқиқ 
этдилар. 
Масалан, 
Челлен 
Европа 
назариѐтчилари орасида биринчи бўлиб “ўқ давлатлар”, Науман –
“Оралиқ Европа”, Ҳаусҳофер “Берлин – Москва – Токио” геосиѐсий 
блоки тушунчасини илмий истилоҳга киритди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling