Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

қуруқлик 
ва 
денгиз 
бўйи 
давлатларининг доимий қарама-қаршилиги назариясини илгари 
сурди. 
Риттер Ер сатҳини ораларида доимий қарама-қаршилик мавжуд 
бўлган қуруқлик (континенталь), сув (денгиз) ва яримдоирага 
(соҳил) бўлиб, жаҳоннинг ягона глобал маконининг минтақавий 
ҳаракати иерархияли схемасини яратди. 
У континенталь қуруқлик маконни иккита катта: “Янги дунѐ” ва 
“Эски дунѐ”га ажратди. Муаллифнинг фикрича, “Эски дунѐ” 
Шарқдан Ғарбга узанган бўлиб, иқлими “Янги дунѐ”га қараганда 
бир хил. “Янги дунѐ” Шимолдан Жанубга узанади ва иқлими 
хилма-хиллиги билан фарқланади. 
Риттер, шунингдек, “география миллий шуурнинг компоненти 
сифатида” деган геосиѐсий назарияни илгари суриб, инсон ва 
атроф муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини, жумладан немисларнинг 
географик онги шаклланишининг ўзига хослигини изоҳлашда 
классик геосиѐсатчилар орасида энг кўзга кўринган сиймолардан 
бири бўлди. 
Риттер ҳар бир инсон, халқ қадрдон табиати, ўзи яшайдиган 
ҳудуднинг фарзандидир ва уни қуршаб олган табиий ландшафт бу 
инсоннинг жисмоний кўриниши, характери, миллий ва ижтимоий 
хулқ-атвори, маданияти, тили ва онгида албатта ўз аксини топади, 
деб ҳисоблаган. 
Риттер геосиѐсий адабиѐтда биринчи бўлиб “географик 
индивидуаллик” тушунчасини қўллаган ва конкрет маконларни 
ўрганишга татбиқ этган. Олимнинг айтишича, ҳар бир маконнинг 
табиий ташқи чегаралари ва ички ўзаро боғлиқлиги мавжуд. Унинг 
“географик индивидуаллиги”ни мана шу икки омил белгилаб 
беради.


36 
Кейинчалик Европа геосиѐсатида Риттернинг бу тушунчасини 
“давлатларнинг географик индивидуаллаштирилиши” номли қонун 
сифатида тақдим этганлар ҳам бўлди
1
.
Янги давр Европа геосиѐсий манбашунослигида ҳарбий-

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling