Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Александр Македонский (м.о. 356-323 йиллар) амалга оширишга 
ҳаракат қилди. Юнонистон сарҳадларидан жуда узоқларда истило 
сиѐсатини амалга оширган Александр ғалабаларининг кўпини айни 
юнон сайѐҳлари ва географ олимларининг фактлари, мулоҳазалари 
ва бошқа кўрсатмалари асосида амалга ошира олган. Панэллинизм 
геосиѐсий ғоясини амалга оширишга интилган Александр барча 
юнонларни бирлаштириб, атрофдаги “варвар қабилалар”га қарши 
ягона геостратегик куч сифатида ўртага чиқди ва Осиѐнинг катта 
ҳудудида узоқ муддатга ўз ҳукмронлигини ўрната олди
2

Турли халқлар ва мамлакатларни ягона маконда бирлаштириш 
ғоясини амалга оширган геостратегик марказлардан бири Қадимги 
Рим империяси бўлди. Римликлар “эгаси бўлмаган ерлар уни 
биринчи бўлиб қўлга киритган кишиникидир” деган фалсафага 
асосланиб, бу ҳудудларда яшаган аҳолининг этник, ижтимоий ва 
бошқа мансублигига қарамай, уларни босиб олиб, Рим империяси 
ҳокимияти остига олдилар. 
Сиѐсат ва жамоат арбоби, ҳуқуқшунос ва нотиқ Марк Туллий 
Цицерон (м.о. 106-43 йиллар) Рим империясининг геосиѐсий 
ғояларини акс эттирди. У ўзининг кўпгина сиѐсий нутқлари ва 
асарларида жаҳон сиѐсати, геостратегия ва бошқа муаммоларга оид 
масалаларни тушунишга кўпгина янгиликлар киритди. Цицерон 
давлатнинг умри узоқ бўлиши ва узоқ ҳукмронлик қилиши учун 
барча тарихий, географик, сиѐсий, стратегик масалаларни 
эътиборга олиш лозим, деб ҳисоблар эди. Шаҳар ѐки давлатга асос 
1
Аистотель. Сочинения, с. 434-435. 
2
Қаранг: Античная Греция. М., 1983, т.2, с. 162.


29 
солишда унинг жойлашув ўрни, атрофидаги табиий-географик 
шароит, давлатни бошқариш билан боғлиқ қонунлар, хулқ-атвор 
нормалари ва бошқа ички масалаларга жиддий эътибор берилиши 
лозим
1
.
Қадимги Рим стратеги, географ олим Страбон (м.о. 64/63- м.к. 
23/24 йиллар) “География” номли асарида ўз даврининг географик 
ва сиѐсий ҳолатини ѐритиб, кўпгина геосиѐсий фикрларни ўртага 
ташлаган. “География” асарида давлат мақсадлари йўлида 
география ва географик макондан фойдаланиш, кишиларнинг 
қуруқлик ва денгиз воситаларидан фойдаланиши, табиий шароит 
билан инсонларнинг мавжуд аҳволи ўртасидаги боғлиқлик сингари 
масалалар ўз аксини топган. 
Страбон ўз асарини Рим сиѐсатчилари, ҳукмдорлари ва 
ҳарбийларига мўлжаллангани учун китобда Рим империяси 
атрофидаги барча ерлар ҳақида кўпдан-кўп материаллар жой олган. 
Ҳатто, Страбоннинг замондошлари бу китобни жаҳонни 
бошқаришда дастуриламал дейишган. 
Страбон, замондошлари каби, халқлар маданиятининг аҳволини 
географик омиллар билан тушунтиришга ҳаракат қилган. Масалан, 
у Қадимги Римнинг кучи ва буюклигини унинг алоҳида географик 
ҳолати, Аппенин ярим оролида жойлашуви, атрофдаги географик 
ва табиий муҳитнинг устунликлари билан изоҳлаган
2
.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling