Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Зарурий ҳаѐтий макон” геосиѐсий концепцияси Ратцель номи 
билан боғлиқ муҳим геосиѐсий назариялардан бири ҳисобланади. У 
“Сиѐсий география ѐки тижорат, ҳарбий, давлатлар географияси” 
(1897) номли йирик асарида давлатларнинг вужудга келиши ва 
ривожланишини системали таҳлил этган ва ўз геостратегик 
концепциясини ишлаб чиққан. 
Ратцель бу асарида ҳарбий-стратегик концепция тарафдорлари –
Н.Макиавелли, К.Клаузевиц ва бошқа геосиѐсатчиларнинг 
ғояларини ривожлантириб, инсон организми ва давлат орасида 
ўхшашлик ахтарган.
Ратцелнинг фикрича, давлат – конкрет маконда илдиз отган 
жонли организмдир, у туғилади, ривожланади, орқага чекинади ва 
ўлади. Табиийки, бу организм яшаш учун атрофидаги бошқа 
организмлар билан муносабатга киришади (жанг олиб боради), 
уларнинг ҳаѐтий ресурсларини эгаллайди ва яшашда давом этади. 
Бу ҳолда ҳаѐтий ресурсларини йўқотган халқнинг умри поѐнига 
етади. 


44 
Давлатни жонли организм деб билиш Ратцель назариясининг 
асосий қоидаларидан бири бўлди.
Ратцель назариясига мувофиқ, давлатнинг оѐққа туриши ва 
тузилишида айни ҳаѐтий макон муҳим сиѐсий-географик омилдир. 
Мавжуд маконни суверен идора этиш, иқтисодий, ҳарбий, 
ижтимоий, маданий ва ҳ.к. ресурслар устидан том назаорат 
ўрнатиш давлат мавжудлиги ва хавфсиз ривожининг асосини 
ташкил этади. 
Ратцелнинг айтишича, давлатнинг жойлашув макони табиий 
чегаралар билан муҳофаза қилинган тақдирдагина мамлакатнинг 
ривожига ѐрдам беради. Агар халқ ўз ҳудудида ўзини табиий ва 
хавфсиз ҳис қилса, у ҳамиша собит характерли бўлади. Чунки илк 
манбадан (макондан) чиққан хусусиятлар (масалан, ишонч ва 
ирода) энди унинг қонига сингиб кетган бўлади.
Олимнинг айтишича, макон – ҳаѐтий макон, геобиомуҳитдир, у 
халққа ҳаѐтий қувват беради. Давлатлар ва халқларнинг ўзига хос 
хусусиятлари мана шу геобиомуҳитга, халқларнинг ундан қандай 
фойдаланишига боғлиқ. Шунинг учун, географик маънода, давлат 
албатта унинг замини, ҳудуди билан боғлиқ ҳолда ўрганилиши 
лозим. Ҳудуд (замин) муайян қувват бахш этибгина қолмай, 
халқнинг характерини ҳам белгилаб беради. 
Ратцель концепциясига кўра, макон ўзининг табиий чегаралари 
ва қўшниларнинг характерига кўра фарқланади. У бир гуруҳ 
давлатларга қилинган босқинчилик ва уларнинг ҳудудини босиб 
олиш бошқа халқлар ривожининг асосини ташкил этади, айни 
вақтда халқнинг ўз тақдири ўзи яшаѐтган ҳудудга боғлиқ экани 
туйғуси заифлашуви давлат ва унинг макони ҳалокатга 
учрашининг натижасидир, деб даъво қилади. Инсоннинг дунѐ 
тўғрисидаги қарашларини у яшаѐтган макон белгилаб беради. 
Олим “Ҳозирги Шимолий Америка шаҳарлари ва тамаддунлари 
харитаси” (1874) ва “Шимолий Америка Қўшма Штатлари” (1880) 
китобларида америкаликларда макон туйғусининг кучли ривож 
топгани сабабларини тадқиқ қилган ва Эски Дунѐ аста-секин, 
кўпинча ақлга эмас, савқи табиийга суянган ҳолда эришган ҳамма 
нарсани америкаликлар ақлга иш буюриб, таваккалчилик асосида 
бирданига қўлга киритганини қайд қилиб ўтган. 
Ратцель асарларида “жаҳон давлати”нинг энг муҳим манбалари 
ва ривожланишининг мезонлари кўриб чиқилган. У катта давлатлар 
иложи борича кўп географик экспансияга интилади, бу экспансия 


45 
доираси жаҳоний миқѐсга кўтарилади, деган ғояни асослаб берган 
илк немис классик геосиѐсатчиларидан бири бўлган ва мана 
шундан келиб чиққан ҳолда, бу жараѐннинг табиий қонунияти 
мавжуд, деган тахминни илгари сурган. Ратцелнинг фикрича, 
Европанинг қитъа маконларини бирлаштириш ва энг йирик қитъа 
давлати барпо этишга ҳаммадан кўра Германиянинг табиий ҳаққи 
бор эмиш. 
Ўзининг “Сиѐсий география” асарида Ратцель Германиянинг 
асосий иқтисодий ва ижтимоий мушкилотларига унинг жўшқин 
ривожланишига моне бўлаѐтган тор чегаралар, адолатсиз ҳудуд 
тақсимоти сабабчидир, деб ѐзган. Олимнинг фикрича, қудратли 
давлат барпо этишга интилаѐтган мамлакат тақрибан 5 миллион 
километр квадратлик маконга эга бўлиши даркор.
Ратцель 
“Давлатларнинг маконий кенгайиши ва ҳудуд 
экспансияси қонунлари тўғрисида” (1901) асарида “Давлатнинг 
геосиѐсий шуури” масаласини кенг тадқиқ этган. Бу асари билан у 
немис геосиѐсатчилари ва давлат арбобларига “дунѐнинг ҳозирги 
геосиѐсий тузилишида” мамлакатнинг ўрнини белгилашларида 
жиддий ѐрдам берди.
Ратцель 
давлатнинг геосиѐсий маъносини, халқаро ва 
давлатлараро муносабатлар, кураш ва урушлардаги ўрни ва ролини, 
давлатнинг мавжудлиги ва ривожида “маконнинг” моддий, 
маънавий, психологик, миллий ва бошқа хил таъсирларини очиб 
беришга ҳамда келажакдаги Германиянинг макон-технологик-
ҳокимият тавсифномасини баѐн этишга ҳаракат қилди. 
Тадқиқотчиларнинг 
кўпчилиги 
томонидан 
Ратцелнинг 
бу 
назариясига немис экспансионизмининг назарий ва амалий 
доктринаси, деб баҳо берилди. 
Ратцель, шунингдек, геосиѐсий экспансиянинг еттита қонунини 
таърифлаб берди. Муаллифнинг фикрича, улар қуйидагилардан 
иборат: 
давлатнинг макони унинг маданияти юксалиши билан бирга 
кенгайиб, ривожланиб боради; 
давлат маконининг кенгайиши унинг ҳаѐтининг бошқа 
соҳалари – ғоялар олами, тижорати, ишлаб чиқариши, 
миссионерлиги, турли фаолият соҳаларида фаоллигининг 
юксалиши ва тараққий этиши билан бирга юз беради
давлатнинг ривожи ва кенгайиши кичик давлатлар ва 
халқларнинг бирлаштирилиши ҳисобига рўй беради; 


46 
чегара – давлатнинг чеккадаги органидир, у давлатнинг 
ривожи, қудрати ѐки ожизлиги ва унинг организмида юз берган 
бошқа ўзгаришларнинг нишонасидир; 
давлат атрофдаги ерларнинг энг қимматли элементларини: 
соҳил бўйлари, дарѐ ўзанлари, текисликлар, ресурсларга бой 
районларни жамлаш орқали юксалишга интилади; 
давлатларга ўз ҳудудини кенгайтиришга дастлабки туртки 
унга қўшни халқларнинг маданий тараққиѐтидаги фарқлар 
натижаси сифатида ташқаридан берилади; 
заиф халқлар ва давлатларни қўшиб олиш ва ишғол этишдан 
иборат умумий тенденция у давлатдан бу давлатга ўтиб, янада 
кучайиб боради ва тобора каттароқ ҳудудларни ишғол этиш 
билан аста-секин якунланади
1
.
Тадқиқотчилар Ратцель томонидан баѐн этилган экспансиянинг 
бу етти қонуни XIX аср охирида мавжуд бўлган халқаро 
муносабатларни тўла акс эттирган, деб ҳисоблашади. Мана шу 
нарса истеъдодли геосиѐсатчининг диққатини жалб этган. 
Ратцелнинг геосиѐсий фаолияти ва ижоди бошқа муҳим 
соҳаларни ҳам қамраб олган. Масалан, инсоният тараққиѐтида 
денгизнинг ролига тўхталар экан, олим кишиларнинг илк бора 
денгизга чиқишини “башариятнинг жаҳон тарихининг ибтидоси” 
сифатида таърифлади ва географик детерминизм тарафдорларининг 
ғоясини ривожлантирди. Ратцель инсоният цивилизацияси 
ривожида денгизнинг аҳамияти аста-секин ортиб бориши 
тўғрисидаги фикрни биринчи бўлиб айтганлардан бири бўлди. 
“Денгиз – халқлар қудратининг манбаи” (1900) китобида у 
геосиѐсат асосланадиган географик детерминизм ва цивилизацион 
ѐндашув ғояларини кенг таҳлил қилди, денгизнинг роли катта 
экани тўғрисидаги фикрни илгари сурди. Ратцель бундай деб ѐзди: 
“Агар халқшунослик илми фақат деҳқонлар ва чорвадорлар, 
кўчманчилар ва овчилар ҳаѐти билан чекланиб қолса, у мукаммал 
деб ҳисобланиши мумкин эмас”. Унинг фикрича, денгиз бўйида 
яшовчи халқлар оригинал гуруҳга мансубдир: уларнинг тарқалиши, 
турмуш тарзи, фаолияти ўзига хосдир. Денгизчи халқлар оролдан 
оролга, соҳилдан соҳилга кўчиб юришади.
Бундай кўчманчи денгиз турмуш тарзига, Ратцелнинг 
айтишича, аҳолининг кўпайиб кетгани сабаб бўлади ва бу ҳол 
авлоддан авлодга ўтиб, такрорланиб туради. У денгиз 
1
Ratzel F. Geographie politique// Геополитика. Антология. М., 2006, с.203. 


47 
кўчманчилиги бўлмаган Миср ва Хитой тарихи бир хил, бу тарих 
оқимига жўшқин зиддиятлар алмашинуви етишмайди ва у кўп 
ўтмай турғунликка мубтало бўлиди, деб ҳисоблаган. Шундан келиб 
чиққан ҳолда олим қитъанинг биқиқ муҳитида фақат ярим маданий 
халқлар ривожланади, чорвадор халқлар бўлса, умуман, 
маданиятдан четда қолади, деган хулоса чиқаради
1
.
Унинг фикрича, денгизи бўлган давлатгина, масалан, Рим, 
Испания, Буюк Британия сингари давлатлар ҳақиқий дунѐ давлати 
бўлиши мумкин. 
Ратцель инсон ҳаѐтида иқлимнинг аҳамиятини ҳам таҳлил қилар 
экан, иқлимнинг инсон характери, маданияти, турмуш тарзига 
таъсири масалаларига алоҳида тўхталди. 
Геосиѐсий адабиѐтларда Ратцель умуман бутун Европа классик 
геосиѐсатининг, хусусан, “цивилизацион ѐндашув” ва “ҳарбий-

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling