Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


 Ўрта асрлар ва Янги даврда Европада


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

1.5. Ўрта асрлар ва Янги даврда Европада 
асосий геосиѐсий таълимотлар ва назариялар 
 
Баъзи тадқиқотчилар классик геосиѐсат манбалари фақат Янги 
даврдаги Европа мутафаккирлари, сайѐҳлари, ҳарбий стратеглари 
ва бошқа илғор кишилари асарларида ўз аксини топган, деб даъво 
қиладилар. Қилинган умумлашмалар натижасида айтиш мумкинки, 
Европада геосиѐсий ва халқаро муносабатлар соҳасидаги у 
даврнинг барча тадқиқотларини иккита асосий гуруҳга – 
идеалистик ва реалистик назарияларга ажратиш мумкин. Қадимги 
даврлардан то ҳозирги вақтга қадар барча макон ва географик 
омилларнинг халқаро муносабатларга татбиқи ва унинг 
моҳиятининг тадқиқи фақат мана шу иккита ѐндашув доирасида 
олиб борилган ва муайян натижаларга келинган. 
1
Цицерон. Диалоги.М., 1994, с. 36. 
2
Страбон. География. М., 1994, с. 7. 


30 
У давр адабиѐти ва геосиѐсий тафаккурида мавжуд бўлган 
реалистик ва идеалистик жараѐнларининг ҳаммаси, жамият ва 
давлатнинг келиб чиқишининг таҳлили, инсоният тараққиѐтининг 
босқичлари ва умуман, тарихий жараѐн учта – географик 
детерминизм, ҳарбий-стратегик ва мулкий ѐндашув геосиѐсий 
назария доирасида таҳлил этилган.
Р.Т.Мухаевнинг фикрича, ўрта асрларда (V-XV асрлар) Европа 
геосиѐсатга тааллуқли барча тадқиқотлар асосан идеалистик 
характерга эга бўлган. Макон, география ва инсон ўртасидаги 
алоқаларнинг моҳиятини христиан диний марказлар “парвардигор 
томонидан ўрнатилган тартибот, унга реал кишиларнинг аралашуви 
гуноҳ, фақат Буюк Яратган томонидан танланган кишиларгина бу 
ишга аралаша оладилар” деб уқтирардилар. Черков ва унинг 
назариячилари ақидаларига асосланган бу таълимотларга кўра, 
бутун Ер курраси ва инсонлар тақдири, геосиѐсий тузилмалар ва 
дунѐ тартиботи, моҳият эътибори билан, Худо томонидан аввалдан 
тайин этиб берилган. Христиан сиѐсий назарияларининг асосий 
яратувчиларидан бири ҳисобланадиган Аврелий Августин (354-
430) жаҳон тартиботи ва Худонинг иродаси билан боғлиқ 
мулоҳазаларида мазкур идеалистик назарияни асослашга ҳаракат 
қилган
1

Европада V аср охирларидан геосиѐсий ғоялар пайдо бўла 
бошлади ва кенг тарқалди. Бу жараѐн Ғарбий Рим империясининг 
таназзули шароитида империя вилоятларида марказдан қочиш 
истаклари кучайган ва миллий заминда янги-янги ҳокимият 
марказлари вужудга келган вақтга тўғри келди. 
1096-1270 йиллар орасида христианларнинг мусулмон халқларга 
ва ислом динига қарши амалга оширган салб юришлари Европада 
геосиѐсий фикр тараққийсига энг кучли туртки берган 
ҳодисалардан бири бўлди. Бу юришлар натижасида ва Буюк 
географик кашфиѐтлар даврида европаликларнинг жаҳоний 
географик ва геосиѐсий дунѐқараши янги-янги маълумотлар, билим 
билан бойиди, денгиз ва қуруқликларнинг хариталари чизилди. Бу 
эса кейинги геосиѐсий тадқиқотларга ва ҳодисаларга жиддий 
таъсир кўрсатди. Янги-янги ерлар, океан, денгиз, дарѐ соҳиллари, 
халқлар, жамиятлар ва давлатлар, ерларнинг стратегик, моддий ва 
тижорий характеристикаси билан танишув ва ҳоказолар Европада 
геосиѐсат арбобларининг тафакукурида инқилобий ўзгариш ясади, 
1
Қаранг: Мухаев Р.Т. Ўша асар, 84-бет. 


31 
уларни давлатларнинг пайдо бўлиши, хавфсизлиги ва ривожида 
географик маконлар, ҳудуд омили нақадар муҳим аҳамият касб 
этиши тўғрисидаги хулосага олиб келди.
Бундан ташқари Буюк географик кашфиѐтларнинг ўрта асрларда 
Европада кенг тарқалиши ва мустамлакачиликнинг қитьа 
давлатларининг 
расмий 
сиѐсатига 
айланиши 
географик 
детерминизм ғояларининг ривожига янги туртки бўлди ва унинг 
Европа ва жаҳонда амалий татбиқини жадаллаштирди. 
XVI асрдан бошлаб Европада капитализмнинг ривожланиши, 
буржуазия зумрасининг шаклланиши ва мустамлакачилик 
ҳаракатининг бошланиши геосиѐсий реалликларни идрок этиш ва 
реалистик таҳлил этишнинг янги марказлари пайдо бўлишига олиб 
келди. 
Тадқиқотчиларнинг 
фикрича, 
XV 
асрда 
Византия 
империясининг қулаши ва марказлашган миллий давлат барпо 
этиш 
ҳаракатларининг 
бошланиши 
Европада 
геосиѐсий 
тушунчаларнинг ривожига кучли туртки берган ҳодиса бўлди. Бу 
ҳодиса, бир томондан, Европада қироллик ҳокимиятининг оѐқ-
қўлини бўшатиб, янги мустамлакалар учун курашга руҳлантирди, 
бошқа томондан, ўз даврининг илғор стратегик ва геосиѐсий 
тафаккур намояндаларини муҳим геостратегик ҳудудларни 
ўрганишга, давлат даражасида сафарлар қилиб, муҳим геостратегик 
ҳудудларни ўрганишга, ҳарбий-стратегик, ишғол этиш, аҳолини 
жойлаштиришга 
оид, 
географик, 
топографик 
режалар, 
маълумотнома ва ҳоказо китобларни тайѐрлашга отлантирди.
Туркларнинг Византия императорини ва православ патриархини 
Константинополдан Римга ҳайдаб юбориши эса Европа 
геосиѐсатчиларининг назарий манбашунослик базасига жуда 
жиддий таъсир кўрсатди. Узоқ муддат Византия черковларининг 
чанг босган хоналарида сақланган қадимги давр асарлари, 
қўлѐзмалари Европага келтирилгач, нашр этилиб, билимдон 
китобхонлар ихтиѐрига берилди. Қадимги муаллифларнинг 
геосиѐсий ва геостратегик ғоялари билан танишган христиан 
Европаси тадқиқотчилари янги-янги тадқиқотларга киришдилар. 
Бу жараѐнларнинг ҳаммаси, пировардида, дунѐнинг геосиѐсий 
тузилиши ва жаҳон тартиботи ҳақида ўтмишда ҳукмрон бўлган 
диний-идеалистик қарашларнинг реалистик назариялар билан аста-
секин алмашинувига туртки берди. XVIII асрдан бошлаб Европа 
мутафаккирларининг инсон ва унинг илмий тафаккури билан 


32 
боғлиқ ташаббуслари, турли илмий тажрибалари бу соҳада чинакам 
сакрашга сабаб бўлди. 
Тарихий адабиѐтда Аристотель томонидан илгари сурилган 
географик детерминизм назарияси энг қадимги геосиѐсий назария 
деб ҳисобланади. Геосиѐсат ва геосиѐсий жараѐнларни билишда бу 
назарияни энг қадимги намуна деб ҳисобласа бўлади. 
Геосиѐсий муҳит (иқлим, дарѐлар, денгизлар ва ҳ.к.лар)нинг 
тарихга таъсири тўғрисидаги ғояни қадимги мутафаккирлар - 
Геродот, Гиппократ, Фукидид, Полибий ва бошқаларнинг 
асарларида учратиш мумкин. 
Янги даврда Европада француз олими Жан Боден (1530-1596) 
“Давлат ҳақида олти китоб” асарида (1577 й.) бу назарияга биринчи 
бўлиб мурожаат қилди. Унинг бу асари европаликларда географик 
детерминизм масаласига яна қизиқиш уйғотди. 
Боден сиѐсий ва давлат тузилишидаги тафовутлар ва фарқларни 
учта: Парвардигорнинг иродаси, инсоннинг омади ва табиат 
таъсири сабаблари билан изоҳлади. Муаллиф табиатнинг таъсир 
кучида биринчи навбатда географик шартларга, барча географик 
омиллар орасида бўлса, иқлимга асосий аҳамият берган. 
Ж.Боден Ер куррасини уч: иссиқ-экваториал, совуқ-қутбий ва 
ўрта-мўътадил қисмга бўлган. Қадимги юнон мутафаккири 
Полибийдан кейин у халқларннг характери биринчи навбатда 
иқлим шартлари ва яшаш жойига боғлиқ, деб тасдиқлади. 
Мутафаккир 
шимолда 
кучлироқ 
ва 
жангари, 
жанубда 
қобилиятлироқ кишилар яшайди, деб ѐзган эди. 
Географик детерминизм ғоялари XVIII-XIX асрларда янада 
кенгроқ ѐйилди. Француз маърифатпарвари, файласуф Шарль 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling