Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Барқарор ривожланиш концепцияси – Ижтимоий-иқтисодий 
тараққиѐтнинг учинчи йўли. Бу йўл жамият ва иқтисодиѐтни 
инсонийлаштириш, Ер заҳираларидан инсоният манфаатлари 
йўлида самарали фойдаланиш, фуқаролик ҳуқуқларига риоя этиш, 
даромадлар ва капитални анча тенг тақсимлаш асосида аҳолини 
ижтимоий 
муҳофаза 
қилиш 
тамойилларига 
асосланади.
Бжезинский Збигнев (1928) – АҚШ сиѐсатшуноси. АҚШнинг 
Евроосиѐ геосиѐсатининг асосчиларидан бири. Унинг раҳбарлиги 
остида ташкил этилган “Уч томонлама комиссия” 1973 йилда АҚШ 
бошчилигида ягона дунѐ тартиботига ўтишнинг бир неча 
вариантини ҳозирлади. Эҳтимол тутилган вариантлардан бири 
конвергенция (яқинлашиш, бирлашиш) ғоясига суянарди. 
З.Бжезинский 1977 йилдан 1981 йилгача АҚШ президентининг 
миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. “Буюк 
шахмат тахтаси. Америка ҳукмронлиги ва унинг геостратегик 
императивлари” (1977) китобида у Евроосиѐ геосиѐсатининг 
тамойилларини 
таърифлаб 
берди, 
мамлакатлар 
ва 
улар 
уюшмаларининг келажакда ўзини қандай тутиши мумкинлиги 
вариантларини моделлаштирди ҳамда ягона жаҳон улкан давлатини 
сақлаш юзасидан тавсиялар берди. 
Берлин девори – Ғарбий ва Шарқий Берлин аҳолисининг эркин 
ўтиб-қайтишининг олдини олиш учун (1961 йил 13 августда) 


440 
кўтарилган девор. “Совуқ уруш” йилларида Берлин девори 
капиталистик Ғарб ва социалистик Шарқ ўртасидаги “темир 
парда”нинг геосиѐсий рамзига айланди. 
Бильдерберг клуби – Халқаро ноҳукумат ташкилоти. 1954 йил 
май ойида Голландиянинг Остербек шаҳрининг “Бильдерберг” 
меҳмонхонасида яратилган. Унинг вазифаси янги дунѐ тартиботини 
қарор топтириш мақсадида турли мамлакатлардаги олигарх 
гуруҳларнинг сиѐсат, иқтисодиѐт ва оммавий ахборот воситалари 
соҳасида фаолиятини уйғунлаштиришдан иборат. “Жаҳон 
Ҳукумати” лойиҳасини амалга оширишда қатнашаѐтган кўпгина 
давлат арбоблари ва сиѐсатчилари бу клубнинг махфий 
мажлисларида иштирок этишади. Буюк Британиянинг собиқ бош 
вазири Жеймс Каллаген бу клубнинг президентидир. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling