439
урушидан кейин бу мамлакатнинг ташқи сиѐсатида рақиб
(СССР)ни тийиш доктринаси устун бўлди. Америка қадриятлари ва
капиталини бошқа қитъаларга экспорт этишни кўзда
тутадиган
геосиѐсатга (масалан, Маршалл режасига) алоҳида эътибор
берилди. “Темир парда” яқинида жойлашган давлатларга (ГФР,
Япония, Жанубий Корея ва Тайван) ҳар томонлама ѐрдам берилди.
Натижада бу давлатлар ва Ғарбий Европа умуман АҚШнинг ядро
“шамсияси” ҳимояси остига олинди. Бу уларга катта ҳарбий
харажатлардан қочиш ва ўз маблағларини
биринчи навбатда
иқтисодий ривожланишга йўллаш имконини берди.
“Барбаросса” – Германиянинг Совет Иттифоқига стратегик
ҳужум режаси. Гитлер томонидан 1940 йил 18
декабрда
имзоланган 21-Директивага асосан, Германия қуролли кучлари
Совет Иттифоқини қисқа муддат ичида тор-мор келтириши лозим
эди. Россиянинг Европа қисмини босиб олиш, Волга –Архангельск
чизиғи бўйлаб Европа ва Россиянинг Осиѐ қисми ўртасида
ишончли тўсиқ яратиш бу режанинг пировард мақсади бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: