Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Америка Қўшма Штатлари. Геосиѐсий код


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Америка Қўшма Штатлари. Геосиѐсий кодСовет 
Иттифоқи қулаганидан кейин жаҳон гегемонига айланаѐтган ягона 
улкан давлат. АҚШ ҳарбий-сиѐсий ва иқтисодий империяси 
жаҳонни ўз билганича глобаллаштиради, шаклланган дунѐ 
тартиботини бузиб, суверен давлатларнинг ички ишларига 
аралашади. 
АҚШ жаҳоннинг энг катта иқтисодиѐтига эга. Жаҳоннинг бутун 
бойлигининг 35 фойизи унга тегишли. У жаҳон бозорларига ўз 
таъсирини ўтказади, корчалонлик фаолиятининг ярмини назорат 
қилади. Ахборот технологиялари, реклама ва маркетинг 
соҳаларида, фонд биржаларида мутлақ устунликка эга. Бироқ 
кейинги 50 йил ичида жаҳон ЯИМда АҚШнинг улуши 6 фойизга 
камайди ва 21%ни ташкил этди. Бу тахминан Европа 
Иттифоқининг ҳиссасига (20 %) тенгдир. Товар ва хизматлар 
экспортида АҚШ (14%) ЕИдан (36%) орқададир. 
 “Анаконда” 
стратегияси – Атлантизмнинг геосиѐсий 
стратегияси бўлиб, Евроосиѐ устидан геосиѐсий назорат ўрнатишни 
таъминлаш мақсадида Римландни (соҳил минтақасини) ажратиб 
олишга йўналтирилган. “Анаконда” стратегияси АҚШдаги 
фуқаролар уруши даврида америкалик генерал Мак-Клеллан 
томонидан таклиф этилган. Душман ҳудудини денгиз томонидан 
қамал қилиш (“анаконда илони ўз қурбонини ҳалқа-ҳалқа шаклида 
ўраб, бўғиб ўлдиради”) иқтисодий томондан рақибнинг аста-секин 
тинкасини қуритади ва ҳолдан тойдиради. Адмирал Мэҳен 
“анаконда” тамойилини жаҳон геосиѐсати даражасига олиб чиқди. 
“Совуқ уруш” вақтида АҚШ социалистик лагерга қарши Евроосиѐ 
геосиѐсий курашида “анаконда” стратегиясини изчил қўлланди. 
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин бу стратегияни амалга ошириш 


436 
учун Евроосиѐнинг соҳил минтақаларида (Ҳиндистонни истисно 
қилганда) АҚШ бошчилигида НАТО, СЕАТО ва СЕНТО (Бағдод 
пакти) ҳарбий блоклари, Американинг кўпдан-кўп ҳарбий-денгиз 
ва ҳарбий-ҳаво базалари ташкил этилди. 
Анклав – Ҳудуди бошқа давлат ерлари билан ўраб олинган 
давлатнинг ҳудуди ѐки ҳудудининг бир қисми. Бир томондан 
денгизга туташган анклавга баъзан ярим анклав ҳам дейишади.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling