Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Буюк Британиянинг геосиѐсий доктринаси


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Буюк Британиянинг геосиѐсий доктринаси – Ягона улкан 
давлат бўлган АҚШ билан “хусусий муносабатлар” ўрнатишни 
назарда тутувчи концепция. Инглиз-саксон дунѐсининг ўхшаш 
асослари ва “Умумевропа уйи” ғоясига танқидий муносабат бу 
доктринанинг яратилишига сабаб бўлган омиллардандир. Буюк 
Британия евро зонасига киришдан ҳам бош тортган. 
Буюк давлатлар –Ўз қудрати ва таъсирига кўра жаҳон 
сиѐсати ва иқтисодиѐтига муҳим таъсир кўрсатувчи халқаро 
муносабатлар субъектлари. Наполеон устидан қозонилган 
ғалабадан кейин ғолиб давлатларнинг 1915 йилги Вена конгрессида 
“Буюк давлатлар концерти” ташкил этилди. Унга Россия, Буюк 
Британия, Австрия ва Пруссия аъзо бўлди. Гитлерга қарши 
коалиция давлатлари (АҚШ, СССР ва Буюк Британия)ни ҳам буюк 
давлатлар сирасига киритиш мумкин эди. Ҳозирги вақтда “буюк 
давлатлар” дейилганда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий 
аъзоси ва атом қуролига эга бўлган АҚШ, Россия, Буюк Британия, 
Франция ва Хитой тушунилади.
Буюк Евроосиѐ дашти – Геосиѐсатда Ҳартланд деганда 
кўпинча Ғарб ва Шарқ ўртасида улкан табиий коммуникация 
йўлаги ролини ўйнайдиган Буюк Евроосиѐ ѐдга тушади. Бу маконда 
содир бўлган тўқнашувлар натижасида маданиятлар ўзаро 
таъсирга киришди ва бойиди, янги этнослар, империялар, 
цивилизациялар пайдо бўлди. Буюк Еовроосиѐ дашти учинчи 
мингйиллик бошида ҳам қитъанинг асосий коммуникация ўқи 
бўлиб қолмоқда. Бу йўл бўйлаб Ғарб ва Шарқ ўртасида жадал 
моддий, маданий ва ахборот аламашинуви рўй бермоқда. 
Цивилизациялараро эркин тижорат ва маданий мулоқотнинг 
тарихий 
коммуникациялари 
Евроосиѐ 
дашти 
чорраҳасида 
жойлашган. Евроосиѐ даштига эга бўлган мамлакатлар иқтисодий 
транзит ва цивилизациялараро мулоқотни ўтказиш вазифасини 
бажармоқда.
“Буюк еттилик” – Буюк давлатларни бирлаштирган халқаро 
сиѐсий ташкилот. “Еттиликка” АҚШ, Япония, Германия, Франция, 


444 
Буюк Британия, Италия ва Канада киради. Бу мамлакатларнинг 
раҳбарлари глобал стратегик масалаларни муҳокама этиб олиш 
учун мунтазам равишда учрашиб туришади. Макроиқтисодий 
кўрсаткичлари “Буюк еттилик”нинг талабларига уйғун келмаган 
Россия ҳам 1990 йил охирларидан эътиборан унинг мажлисларида 
қатнаша бошлади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling