452
Геософия
– Геосиѐсатга маданият нуқтаи назаридан
ѐндашишга илк уринишлардан бири. Маданий-тарихий геосиѐсат
бу тушунчанинг синонимидир.
Геострат
– Кўпўлчамли маконнинг турли миқѐсдаги
жараѐнларининг замон-макон стратификациясининг натижаси.
Геострат ҳар хил геосиѐсий, геоиқтисодий ва бошқа тур
маконлардаги ҳодисаларга бой ҳудуднинг
энергия майдони ва
вақти
билан
характерланади.
Геостратда
моддийлашган
(итқисодиѐт ѐки сиѐсатда) ѐки кристаллашган (маданиятда)
пассионарлик ўз аксини топади.
Геофалсафа – Кўпўлчамли коммуникация маконига кирувчи
оламларнинг хилма-хиллигига доир
тасаввурларга асосланган
жаҳон
тартиботининг
ўзгариши
ва
цивилизациялараро
муносабатлар
ҳақидаги
фан.
Геофалсафа
цивилизация
геосиѐсатининг методологик асосини ташкил этади. У имманент
дунѐда эҳтимол тутилган мамлакатни ахтараѐтган
давлатнинг
фалсафий ақл-идрокидир. Геофалсафа анъанавий географияга хос
бўлган
чекловлардан ошиб, чексиз коммуникация маконига ўтади.
У фалсафа ва културология,
этнология, иқтисодиѐт ва география
туташган жойда шаклланади. Бу эса сиѐсий-географик
фалсафа ва
ҳодисаларга бой географик макон тўғрисида сўзлаш имконини
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: