Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Геосиѐсатда иқтисодий детерминизм
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геосиѐсий векторлар
- Геосиѐсий доктрина
- Геосиѐсий идеализм
- Геосиѐсий код
- Геосиѐсий куч
Геосиѐсатда иқтисодий детерминизм – Халқаро алоқаларнинг
давлатнинг иқтисодий кучи нуқтаи назаридан асосланиши. Геосиѐсий вазият – давлатлар ва давлатлараро ташкилотларнинг жаҳон куч марказларига (таъсир доираларига) муносабатдаги вазияти. Бу вазият Ернинг кўп ўлчамли коммуникация маконида моддий ва ғайримоддий (ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий, технологик ва пассионар) заҳираларининг мажмуи билан аниқланади. Геосиѐсий векторлар – Давлат ѐки блокнинг атрофдаги дунѐга куч (ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий, маданий) таъсири йўналиши; глобал, минтақавий ва маҳаллий даражада ташқи сиѐсат юритишнинг геостратегик йўналишлари. Асосий геосиѐсий векторлар стратегик ҳамкорликда намоѐн бўлади. Геосиѐсий доктрина – Конкрет халқаро вазиятда давлатнинг ташқи сиѐсат кодекси. Доктрина давлатнинг геосиѐсий коди ва геосиѐсий маконнинг эҳтимол тутилган ўзгариши асосида шакллантирилади. Геосиѐсий идеализм – Уруш ва буюк давлатлар устунлиги бўлмаган жаҳон тартиботини халқаро ҳуқуқ асосида қарор топтириш. Америка президенти Вудро Вильсон (1856-1924) жаҳон тартиботининг либерал дастурини илгари сурган таниқли давлат арбоби эди. Биринчи Жаҳон урушидан кейин шу ғоялар асосида Миллатлар Лигаси ташкил этилди. Бироқ Версал жаҳон тартиботи ва янги халқаро институтнинг умри қисқа бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши давлат раҳнамолари ва халқлар дўстлиги куч сиѐсатидан устун туради, деган қарашларнинг хомхаѐл эканини кўрсатди. 450 Геосиѐсий код – Миллий манфаатларнинг мувозанати асосида давлатнинг ташқи дунѐ билан сиѐсий муносабатларининг тарихан шаклланган кўп йўналишли системаси. Бу система халқаро, минтақавий ва маҳаллий даражаларда давлатнинг муайян статусини таъминлайди (улкан давлат, минтақавий давлат ва ҳ.к.). Геосиѐсий код давлат манфаатларини, ташқи таҳдидларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ѐки зарарсизлантириш технологияларини қамраб олади. Миллий хавфсизлик доктриналари геосиѐсий код асосида ишлаб чиқилади. Геосиѐсий куч – Давлатлар ѐки ҳарбий-сиѐсий блокларнинг ҳарбий, демографик, моддий, ҳудудий ва маънавий заҳираларининг умумлашган бирлиги. Геосиѐсий куч, биринчи навбатда, мамлакатнинг ҳарбий кучи ва армиясининг сони, ядро ва бошқа оммавий қирғин қуролига эгалиги ҳамда уларнинг миқдори билан ўлчанади. Иккинчидан, давлатнинг иқтисодий кучи – ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариш, инсон омили ривожининг индекслари, аҳолисининг сони, унинг харид ва ишлаб чиқариш қобилияти кабилар билан ўлчанади. Айни чоғда давлат ҳудудининг катталиги, ҳарбий хавфсизлик масаласини ҳал этгани, энергетика хавфсизлиги, стратегик транзит имконларига ва жаҳонга чиқиш йўлакларига эгалиги ҳам давлатнинг кучини белгилайдиган омиллардандир. Давлатнинг кучи таснифида унинг денгиз қудрати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатнинг табиий-географик характеристикаси, ҳарбий-денгиз ва савдо кемаларининг сони ва кучи, соҳил инфраструктурасининг аҳволи ва шу кабилар денгиз кучини ташкил этади. Бундан ташқари, ҳарбий технологиянинг ҳозирги даражаси денгиз кучини қуруқлик ва стратегик ҳарбий- ҳаво кучлари билан боғлиқ равишда ривожлантиришни талаб этади. Ҳозирги ракеталар, сув ости кемалари технологиялари, уларнинг жаҳоннинг исталган бир нуқтасидаги ҳарбий, сиѐсий, иқтисодий нишонларга зарба бериш имкониятлари геосиѐсий тушунчалар ва йўналишларни тубдан ўзгартириб юборди. Давлатнинг инновация йўли билан ривожланиш салоҳияти ва ахборот заҳираларига эгалиги ҳам геосиѐсий куч ўлчовларидан биридир. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling