458
Денгиз қудрати назарияси – Америка адмирали ва тарихчиси
Альфред Мэҳеннинг асарларида баѐн этилган таълимот. У денгиз
давлатининг қуруқлик давлатидан устунлиги ғоясини
илгари
сурган эди. Мамлакатлар ва халқларнинг тарихий тақдирини кўп
жиҳатдан денгиз қудрати белгилаб беради. XIX аср охирида Буюк
Британиянинг жаҳонда устунлик қилиши ҳам
мана шу билан
изоҳланади. Мамлакатнинг географик ҳолати, табиий заҳиралари ва
иқлими, соҳилларининг узунлиги, аҳолисининг сони,
миллий
характери ва давлат тузуми – давлат қудратининг муҳим
шартларидир. Бу омиллар бирлашган чоғда денгиз қудрати
формуласи (ҳарбий флот + савдо флоти + ҳарбий-денгиз базалари)
ҳосил бўлади.
Адмирал денгизга эга бўлиш ғалабага етаклашини Рим
империяси мисолида яққол кўрсатиб берди.
Китобда Америка
Қўшма Штатлари жойлашган маконга алоҳида эътибор берилган:
мамлакатнинг ички районлари ривожланган коммуникация тармоғи
билан ўзаро ишончли боғланган, “энг заиф чегара” бўлган Тинч
океани мамлакатни эҳтимол тутилган душманлардан ажратиб
туради. Мэҳен АҚШни қудратли
денгиз давлатига айлантириш
заруриятини асослаб берган.
Do'stlaringiz bilan baham: