466
Учинчи жаҳон урушининг бошланиши деб каромат қилмоқдалар.
Жаҳон фитнаси назарияси – Бу назария масалани кўпроқ
масонлар, большевиклар ва яҳудийларга тааллуқли деб қаралса-да,
амалиѐтда у жаҳон сиѐсатига таъсир кўрсатувчи буюк ложалар ва
жаҳон олгархлари клуби фаолиятида намоѐн бўлмоқда.
Жаҳон шаҳарлари – “Глобал” иқтисодиѐт тимсоли бўлиб
чиқаѐтган ва бунда давлатнинг ички вилоятларидан тобора фарқли
бўлиб бораѐтган халқаро марказ-метрополиялар (Нью-Йорк,
Гонконг,
Сингапур, Истанбул, Москва ва б.).
Капитал ва энг
замонавий
ахборот
ва
коммуникация
технологияларидан
фойдаланиш асосидаги ноу-хаулар бу шаҳарларда жамланмоқда.
Жаҳон қарз инқирози – XXI аср бошида ривожланаѐтган
мамлакатларнинг ташқи қарзи 2 триллион доллардан ошиб кетди.
ХВЖ энг камбағал мамлакатлар қарзининг 90 фойизидан кечиш
тўғрисида қарор қабул қилди. Лекин бу рақам ривожланаѐтган
давлатлар умумий қарзининг атиги 2 %ни ташкил этади холос.
Чайқов бозорида капиталнинг виртуал оқимлари кўпинча
миллий
валюталар
курсининг
тушишига
ва
миллий
бойликларининг
қадрсизланишига
олиб
келади.
Миллий
иқтисодиѐтнинг зарур ҳимоя чораларини кўрмаган ҳолда ўз
эшикларини чет эл капиталига тез очиши 90-йиллар охирида Осиѐ
молия инқирозининг муҳим сабаби бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: