Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Жаҳон ороли – Макиндер ишлатган термин. Бу атама 
Евроосиѐ материгини англатади. 
Жаҳон пролетар инқилоби – Маркс ва Энгельс таълимотига 
мувофиқ большевиклар 1917 йилги октябрь тўнтаришини жаҳон 
инқилобининг ибтидоси деб билган эдилар. Бироқ бу масалада улар 
ўртасида бирлик бўлмаган. Ленин, унинг вафотидан кейин Троцкий 
ва Зиновьев инқилобни экспорт қилишга тарафдор бўлган. Ҳатто 
1924 йилги совет Конституциясида Жаҳон Совет Социалистик 
Республикалари Иттифоқини бунѐд этиш тўғрисида сўз юритилган. 
Жаҳон регионализми – Глобаллаштириш босқичларидан бири 
ѐки унинг тескари тенденцияси. Ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва 
маданий шакллари бор. 
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) – Тарифлар ва Тижорат 
бўйича Бош Битимнинг вориси. 1994 йил 8 декабрда таъсис 


465 
этилган. ЖСТга 145 мамлакат киради, улар жаҳон савдосининг 
96%ни назорат этади. Глобаллаштириш ва трансмиллий 
корпорацияларнинг суянчиғи бўлган ЖСТнинг фаолияти халқаро 
савдони либераллаштиришга йўналтирилган. 
 Жаҳон сиѐсати давралари – Жаҳон сиѐсатининг узун 
давралари 
ѐки 
АҚШ 
сиѐсатшунослари 
Ж.Моделски 
ва 
В.Томпсоннинг “йўлбошчилик давралари”. Бундай давраларнинг 
алмашинуви жаҳоннинг геосиѐсий тузилмасини даврий равишда 
ўзгартиради, янги буюк давлатларнинг ва уларнинг таъсир 
зоналарининг ўртага чиқишига кўмаклашади. Жаҳон сиѐсати узун 
давраларининг умри 100 йилга яқиндир. 
 Жаҳон 
системалари 
назарияси 
– 
Америка 
олими 
И.Валлерстайн жаҳон-система ѐндашуви асосида ижтимоий 
тарихни ўзига хос тарзда шарҳлаб берди.У тарихий системаларнинг 
уч турини фарқлади. Ибтидоий жамиятга хос мини-система уруғ 
ѐки қабиланинг аналогидир. Ундан кейин иккита жаҳон-системаси 
даври бошланади. Ривожланган ҳарбий-бюрократик синфнинг 
устунлиги, ишлаб чиқаришнинг қайта тақсимот усули ва қишлоқ 
хўжалигининг устун туриши жаҳон-империяларга хосдир. Ниҳоят 
ишлаб чиқаришнинг капиталистик усули жаҳон-иқтисодиѐтни 
бошқа турлардан ажратиб туради. И.Валлерстайн жаҳон 
капиталистик гегемониясининг 3 циклини аниқлаб берган. Улардан 
ҳар бири уч – жаҳон уруши, буюк давлатлардан бирининг 
гегемонлиги ва бу гегемонликнинг таназзули фазаларини қамраб 
олади.. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling