Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Жиҳод (ғазовот) – мусулмонларнинг дин йўлидаги уруши, 
“кофир”ларга қарши муқаддас уруш. 
Замонавийлаштириш 
(модернизация) 
– 
Анъанавий 
жамиятдан замонавий жамиятга ўтиш. Бу ўтиш жамиятнинг 
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий ва маданий системаларининг сифат 
жиҳатдан 
янгиланиши 
жараѐнлари 
мажмуидан 
иборат. 
Замонавийлаштириш назариясида замонавий жамият дейилганда 
фақат Ғарб цивилизацияси назарда тутилади. Замонавийлаштириш 
асосида Европа Маърифатчилиги томонидан илгари сурилган уч 
омил: рационализм, индивидуализм ва материализм туради. 
Идеократия (юнонча: idea – ғоя ва kratos – ҳокимият, 
ғоялар ѐки идеалларнинг ҳокимияти) – Рус евроосиѐчилари 
(Н.Трубецкой, П.Савицкий) ишлатган атама.Давлат тузилмасининг 
шаклларидан бири. Диний, этник ва мафкуравий характердаги 
ягона универсал ғоя ѐрдамида бир нечта халқ ѐки мамлакатни 
бирлаштирган давлат тузилмаси шаклларидан бири. Ғарбда 
яратилган 
коммунизм 
таълимотини 
ҳукмрон 
мафкурага 


467 
айлантирган Совет Иттифоқи идеократик давлатга мисол бўла 
олади. 
Ижтимоий тараққиѐт – А.Тойнбининг айтишига кўра, 
архаизм, футуризм, узоқлашув ва шаклан ўзгариш тенденциялари 
мавжуд. Архаизм – ўтмишга қайтишга (масалан, сталинчи-
коммунистлар) уринишдан, футуризм – ѐрқин келажакка ишончдан 
(янги коммунистлар, социалистлар), узоқлашув – реал воқеликдан 
қочишдан, шаклан ўзгариш – маънавий олам воситасида нажот 
топишдан иборат. 
Ижтимоий тараққиѐтнинг стратегик заҳираси – Кўпўлчамли 
коммуникация маконининг бунѐдкор ҳудуд энергетикаси.
 Империя – 1. Узоқ вақтдан бери барқарор бўлган чегаралардан 
ташқарига қилинган экспансия. Ҳар бир империя ташкил 
бўлганидан кейин катта заҳираларни жамлаш ва катта ҳудудда 
нисбатан мустаҳкам тинчлик ўрнатиш имконияти таъминлаб 
берадиган гуллаб-яшнаш босқичини бошдан ўтказади. Буларнинг 
ҳаммасини аҳоли катта неъмат деб билади. Жамланган заҳиралар ва 
ягона коммуникация тармоғи давлат ҳудудида биқиқ фаровон 
ҳаѐтни таъминлаш имконини беради. Ўрта асрлардаги ва Янги 
даврдаги империялар ички сиѐсат нуқтаи назаридан бир-биридан 
унчалик фарқ қилмайди. Марказий бошқарув, серхаражат 
иқтисодиѐт, 
меҳнат 
ва 
табиий 
заҳиралардан 
оқилона 
фойдаланмаслик, асрнинг қиммат лойиҳаларини амалга ошириш, 
армияни сақлашга ғоят катта маблағлар сарфлаш, турли халқларга 
нисбатан репрессия бундай империяларнинг характерли хусусияти 
эди; 
2. Миқѐсига кўра давлат ҳудудининг катталиги
3. Халққа қарашли олий давлат ҳокимияти (Республика 
давридаги Рим империяси); 
4. Император бошчилигидаги монархия давлати. Бундай 
империялар федерация (Германия империяси), унитар давлат 
(Россия империяси) ѐки давлатлар ҳамдўстлиги (Британия 
империяси) шаклида бўлиши мумкин эди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling