Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Жануб ва Шимолнинг тўқнашувиБой-бадавлат Шимол 
(“олтин миллиард”) билан камбағал Жануб (“миллиардлаб 
ишсизлар”)нинг қарама-қаршилиги геосиѐсий концепцияси. Иккита 
ҳодиса: ахборот инқилоби ва СССРнинг парчаланиши Жанубни 
порох солинган бочкага айлантирди. Миллионлаб кишилар яширин 
равишда бой мамлакатларга кўчиб кета бошладилар. Бой Ғарбга 
қарши диний фундаментализм ва мафия капиталига асосланган 
қуролли террор тарафдорлари пайдо бўлиши учун шароитлар 
шаклланди. Совет Иттифоқининг парчаланиши Ғарб ва Шарқ 
ўртасидаги 
геосиѐсий 
мувозанатни 
бузди 
ва 
христиан 
цивилизациясининг ҳарбий-сиѐсий қудратини кучайтирди. 
Жанубнинг тўри – Геоиқтисодий минтақа; жаҳоннинг 
демодернизация 
жараѐнлари 
ва 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларнинг криминаллашуви билан характерланадиган 


463 
чекка макони. Асосан тропик ва субтропик зоналарнинг кўпгина 
мамлакатлари бу макроминтақага киради. Советлардан кейинги 
давлатларнинг баъзилари ҳам (маслан, Тожикистон) Жанубнинг 
тўрига яқинлашиб бормоқда. Бу мамлакатларнинг кўпчилигида 
иқтисодиѐт асосан хом ашѐ қазиб олишга асосланган. Иқтисодий 
глобаллашув 
таъсири 
остида 
мазкур 
мамлакатларда 
коррупциялашган ҳокимият ва унга яқин корпоратив гуруҳларнинг 
емирилиш жараѐни тезлашмоқда. 
Жаҳон Банки (ЖБ) – Халқаро Валюта Жамғармаси билан 
бирга халқаро валюта-молия муносабатларига асос солган Бреттон-
Вуд Институтларининг бири. ЖБнинг асосий вазифаси – иқтисодий 
тараққиѐтни молиялашдан, асосий мақсади – ривожланаѐтган 
мамлакатларнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиѐтига 
кўмаклашишдан иборат.
 Жаҳон гегемонлиги – Халқаро муносабатларда давлатлардан 
бирининг геосиѐсий устунликка эга бўлиши. Ҳарбий-сиѐсий ва 
иқтисодий соҳалар ҳам шунга киради. П.Тейлор янги тарихда 
гегемонликнинг учта геоиқтисодий циклини ажратиб кўрсатган: 
Голландия ( XVII аср ўрталари), Британия (XIX аср ўрталари) ва 
АҚШнинг гегемонлик даври (ХХ аср ўрталари). Буюк давлатнинг 
иқтисодий устунликка эришиши гегемонликнинг негизида туради. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling