Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Евроосиѐ доктринаси – “Талассократия” (денгиз қудрати) 
мафкурасига асосланадиган атлантизм концепциясидан фарқли 
ўлароқ, 
евроосиѐчилик 
“теллурократия” 
(қитъа 
қудрати) 
тамойилига асосланади. Славянпарастларнинг Россиянинг юксак 
тарихий миссияси тўғрисидаги ғоялари евроосиѐчиликнинг 
шаклланишига кучли таъсир кўрсатган. 
 Евроосиѐчилик – С.Аверинцевнинг айтишига қараганда, бу – 
“фалсафа билан сиѐсатнинг таҳликали туташувида тафаккурий 
ҳаракат этиш”дан иборат. Оқ гвардиячи муҳожирлар орасида 
туғилган евроосиѐчилик доктринаси янги рус дунѐқарашини ишлаб 
чиқиш негизида 1917 йилги октябрь тўнтаришини таҳлил этишга 
уринишдан иборат эди. “Умумхристиан православияси”га 
асосланган бу “географик материализм”ни уларнинг баъзилари 
аксилевропа тоталитар таълимоти деса, бошқалар Россиянинг 
келажаги учун лойиҳа деб ҳисобладилар.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) – 
1995 йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашини қайта 
қуриш асосида ташкил этилган. Европанинг 33 давлати, шунингдек 
АҚШ ва Канада 1975 йил 1 августда Хельсинкида Кенгашнинг 


461 
Якунловчи актини имзолади. Бу актда қитъадаги давлатлар хулқ-
атворининг тамойиллари аниқлаб берилган эди. 
Европа дунѐ тартиботи – Асосан Европа Иттифоқи ва 
АҚШнинг, Европа Иттифоқи ва Россиянинг геостратегик 
ҳамкорлиги билан аниқланади. Бу ўзаро боғлиқ геоссиѐсий қутблар 
носимметриклиги билан характерланади. Россия жаҳоннинг 
иккинчи ядро давлати бўлиб турган бир вақтда, Европа Иттифоқи 
АҚШнинг ядро шамсияси остида турибди. 
Европа интеграцияси – Бирлашган (Ғарб) Европага бориш 
йўлида сиѐсий ва иқтисодий интеграция жараѐни.
Европа Иттифоқи (ЕИ) – Жаҳон иқтисодий ва технологик 
тараққиѐтининг учта (АҚШ ва Осиѐ-Тинч океани минтақалари 
билан бирга) марказидан бири. Бирлашган Европанинг савдо
божхона, иқтисодий ва валюта иттифоқини яратган халқаро 
минтақавий ташкилот. Европа Иттифоқи ташқи сиѐсат, адлия, ички 
ишлар ва Европа хавфсизлиги соҳаларида ҳамкорликни 
таъминлаган ташкилотдир. Европа интеграцияси жараѐни тўртта 
эркинликка (товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучининг 
эркин ҳаракатига) асосланади. Европа умумий бозор орқали сиѐсий 
бирлашиш томон бормоқда. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling