469
“Бандлик, фойиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936) китобидир.
У иқтисодий инсуляция доктринасининг муаллифидир. Бу
назарияга мувофиқ, жаҳон иқтисодий макони ягона бозордан эмас,
хўжалик жиҳатидан нисбатан мустақил “ороллар” (латинча: insula)
системасидан иборат бўлиши лозим.
Коммуникация
(латинча:
communicare
–
боғлаш,
бирлаштириш; ким биландир алоқа боғлаш ѐки мулоқотда
бўлиш) – Универсал маънодаги тушунча бўлиб, конкрет географик,
тарихий, социомаданий, социопсихологик, иқтисодий,
ахборот ва
бошқа маконларда намоѐн бўлади. Моддий-амалий маънода
“коммуникация” нақлиѐт ва алоқа йўлларини билдириади. “Замон
ичидаги
коммуникация”
авлоддан
авлодга
анъаналар,
социомаданий қадриятлар ва ѐзувнинг ўтишини таъминлайди.
Социомаданий маконда комплиментар
этник муносабатлар,
иқтисодий маконда –савдо, саноат ва молия капитали айланмасини
тезлаштирган коммуникация йўлаклари (эркин иқтисодий зоналар
ва б.) трансчегара коммуникациясининг турларидир.
Коммуникативлик
қутблари
–
Кўпўлчамли
макон
ҳудудларида йирик, энергияга тўйган ҳудудлар; масалан,
тарихий
шаҳарлар ва ландшафтлар моддийлашган ва кристаллашган
пассионарлик қутбларидир.
Комплементарлик
(французча:
тўлдириш)
–
Ягона
социомаданий макон (цивилизация)
чегараларида маъно касб
этадиган имманент тушунча. “Зиддиятлар бир-бирини истисно
этмайди, балки тўлдиради” (Нильс Бор). Комплементарлик
комплиментарликнинг хусусий ҳодисасидир. Комплементарлик
тамойили системани емирилишга олиб борадиган “қарама-
қаршиликлар кураши – тараққиѐт манбаи” тезисини инкор этади.
Do'stlaringiz bilan baham: