468
институти (Вена) ва бошқа ташкилотлар мазкур масалани тадқиқ
этиш билан шуғулланади.
Ислом тамаддуни – Шарқ цивилизацияларидан бири. Бу ерда
умумий якдиллик ва ўзини ўзи индивидуал
чеклаш айрим шахснинг
ҳуқуқлари ва манфаатларидан устун қўйилади. Ғарбга хос
рационалистик ѐндашув ўрнига Ислом дунѐсида дунѐни ҳиссий
қабул қилиш устунлик қилади.
Ислом фундаментализми (арабчасига: салафизм) – “Мўмин
аждодларга”
ѐки
“Макка
йўлига”
қайтиш.
Европа
Реформациясининг Шарқча хили. Сиѐсий
мафкура сифатида
ғарблаштиришга
уринишлардан
азият
тортган
ижтимоий
маргиналлар
ва
бошқа
табақаларнинг
аксилкапиталистик
кайфиятларига суянади.
Ички яримой (қитъа яримойи ѐки Римланд) – Евроосиѐнинг
қирғоқ зонасини билдирувчи атама. Германия, Туркия, Ҳиндистон,
Хитой ва очиқ денгизга чиқадиган бошқа мамлакатлар Римландга
киради.
Иқтисодий глобаллашув – Жаҳоннинг ягона иқтисодий ва
ахборот макони шаклланиши ва ривожланиши жараѐни. Иқтисодий
глобаллашув капитал айланишини тезлаштириш ва янги ғояларни
жорий этишни таъминлайди.
Иқтисодий хавфсизлик – Давлат
миллий хавфсизлигининг
таркибий қисми; жаҳон хўжалигининг интеграцияси шароитида бу
омилнинг роли ортади.
Кант Иммануиль (1724-1804) – Буюк немис файласуфи,
дунѐларнинг кўплиги назариясининг яратувчиси. Ҳам
файласуф,
ҳам географ бўлган бу улуғ олим географик ва фалсафий
тушунчалар узвий бирликни
ташкил этадиган имманент ва
трансцендент дунѐ тўғрисидаги тасаввурларни таърифлаб берди.
Дунѐларнинг кўплиги ҳақидаги тушунчалар геофалсафанинг,
цивилизация геосиѐсати ва Кўпўлчамли
катта маконлар
назариясининг асосини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: