476
Макиндер Хэлфорд Жон (1861-1947) – Британиялик географ,
тарихчи, халқаро муносабатлар назариѐтчиси. 1903-1908
йилларда
Макиндер Лондон иқтисод фанлари мактаби директори бўлиб
ишлаган. 1922–1945 йилларда “Империал шипинг компани”нинг
директори бўлди. У,
шунингдек, 1919–1920
йилларда Россия
Жануби бўйича Британиянинг олий комиссари вазифасини ҳам
бажарган. Макиндер жаҳон муаммоларига алоҳида эътибор берди.
Унинг Қироллик география жамиятида 1904 йил 25 январда қилган
“Тарихнинг географик асослари” маърузаси илмий жамоатчиликда
катта қизиқиш уйғотди. У бу маърузасида фундаментал геосиѐсат
асосларини тушунтириб берган эди.
Айни шу маърузада
“Ҳартланд”, “ўқ минтақаси”, “ташқи яримой мамлакатлари”, “ички
океан зоналари” ва бошқа категориялар биринчи марта ишлатилган
эди.
Макон – Геосиѐсатнинг асосий тушунчаси бўлиб, унинг сифат
категорияларини ҳисобга олади. Кўпўлчамли
коммуникация
маконининг турли: геосиѐсий, геоиқтисодий, социомаданий,
маънавий, диний, ахборот, географик ва б. турлари мавжуд. Макон
бўлинган, қийин, тарқалаѐтган, ҳалокатга маҳкум, ихчам, кўлами
катта бўлиши мумкин. Маконни фақат руҳан
даф этиш мумкин,
физик жиҳатдан эса тинч ѐки ҳарбий йўл билан фатҳ этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: