Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Маргинал 
субмаданиятлар 
ѐки 
маданий-маргинал 
зумралар (жамоалар) – Цивилизациялараро мулоқотнинг ўзига 
хос “тутантириғи”. Конфессионал (баптистлар, мормонлар, 
староверлар ва б.) ва этнохўжалик (этник корчалонлик) 
субмаданиятлари мавжуд. Поморлар, тоғликлар, сибирликлар, 
конкистадорлар ва казаклар геоэтник субмаданиятга оиддир. 
Социомаданий (диаспора), табақавий (савдогарлар – ўрта аср 
маргиналлари), шунингдек оилавий ѐки уруғ зумралари ҳам 
мавжуд. АҚШда ҳозирги вақтда “юз фойиз” америкалик деган 
умуммиллий ғоядан маргинал субмаданиятларнинг “ранг-
баранглиги” ғоясига ўтилган.
Марра коммуникативлиги концепцияси – Кўпўлчамли 
коммуникация маконининг чегара энергетикаси тўғрисидаги 
тасаввурлар. Бу масала Кўпўлчамли Катта макон назариясида баѐн 
этилган. Реал ҳаѐтда табиий, сиѐсий, иқтисодий, социомаданий ва 
ахборот коммуникацияларининг майдони географик маконда мос 
тушмайди. 
Улар 
устма-уст 
қалашиб, 
яратувчилик 
ѐки 
вайронагарчилик кучига эга бўлган марра зоналарини ҳосил 
қилади. 
“Маршалл режаси” – Иккинчи жаҳон урушидан кейин 
Европани тиклаш ва ривожлантириш дастури. АҚШ давлат котиби 
Ж.Маршалл 1947 йил 5 июнда Ҳарвард университетида сўзлаган 
нутқида бу дастурни эълон қилди. Американинг иқтисодий ѐрдам 
дастурига қўшилган мамлакатлар бунинг эвазига эркин 


478 
тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мажбуриятини 
олдилар.
Масонлик 
(франкмасонлик (французча: эркин ғишт 
терувчи) – Диний-этик ҳаракат бўлиб, кишиларни биродарлик, 
севги, тенглик ва ўзаро ѐрдам асосида бирлаштиришни кўзда 
тутади. Бу этик таълимотда диний мистицизм элементлари мавжуд. 
XVIII аср бошларида Англияда пайдо бўлган, кейин Франция, 
Германия, Испания, Россия, АҚШ ва бошқа христиан 
мамлакатларига тарқалган. Масонлик дастлаб буржуа характерига 
эга бўлган. Европанинг феодал давлатчилиги ва расмий черковга 
қарши чиққан кўпгина маърифатпарварлари бу ҳаракатда иштирок 
этган. Масонлар яширин жаҳон биродарлигини барпо этишга 
интилганлар. Кейинчалик, Ғарбий Европада ўрта аср рицарлик 
орденлари (жамоалари) анъаналари ва мистицизм элементлари 
кучайгач, масонлик зодагонча тусга кирди. ХХ аср охирларида 
жаҳонда 8 миллион масон бор эди. Уларнинг кўпчилиги инглиз-
саксон мамлакатларига тўғри келади. Россияда масонлик 
зиѐлиларнинг мавжуд воқеликка қарши мухолифат ҳаракати 
сифатида XVIII асрда пайдо бўлди. 
Мафия – Сицилияда пайдо бўлган ҳамда йирик заминдорлар ва 
судхўрларнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қиладиган яширин 
ташкилот. Ҳозирги вақтда асосан этник жиноятчи-корпоратив 
гуруҳлар (зумралар, оилалар) манфаатларини ҳимоя қиладиган 
мафиялар кенг тарқалган. Ташкилий уюшганлиги даражаси 
жиҳатидан хитой мафияси (триадалар) алоҳида ўринда туради. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling