Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустамлака босқинчилиги
- Мэҳен Альфред Тайер (1840-1914)
“Москва – Учинчи Рим” – Геосиѐсий мазмунга эга бўлган
панправослав масиҳчилик ғояси. Турклар 1453 йилда Константинополни босиб олганидан ва Византия империяси қулаганидан кейин биргина мустақил православ давлати – Рус давлати қолди холос. Москва ўзини Византиянинг вориси ва диндош халқларга ҳомийлик қиладиган “Учинчи Рим” деб эълон қилди. Псков роҳиби Филофей бундай деб ѐзган эди: “Иккита Рим қулади, учинси оѐқда турибди, тўртинчиси бўлмайди”. Унинг фикрича, Қадимги Рим “чин христианлик”дан чекингани учун қулаган. Ундан кейин Византия 1439 йилда Рим католик черкови билан Флоренция иттифоқини имзолаб, христианликка хиѐнат қилди. Натижада туркларга ем бўлди. Флоренция иттифоқини тан олмаган Москва жаҳон христиан марказига айланди. Кейинчалик Болқондаги православ халқлар Усмонийлар империясидан озод этила бошлагач, “Учинчи Рим” ғояси Россия ташқи сиѐсатида кенг қўллана бошлади. Биринчи Жаҳон уруши вақтида чор Россияси, Иккинчи жаҳон урушидан олдин ва кейин большевиклар томонидан “Константинополни берасан” геосиѐсий шиори илгари сурилган. Мустамлака босқинчилиги – Буюк кашфиѐтлар давридан буѐн бошқа мамлакатлар ҳудудини эгаллаб олган 12 империя мавжуд бўлган. Улар орасида 5та давлат – Испания, Португалия, Голландия, Франция ва Буюк Британия бир неча асрлар мобайнида жаҳоннинг катта қисмини назорат этар эди. Мэҳен Альфред Тайер (1840-1914) – Америка ҳарбий-денгиз назариѐтчиси, тарихчи, адмирал. Ҳарбий-денгиз академиясини 481 тамомлаган, 1861–1865 йиллардаги Фуқаролар урушида шимолликлар томонида туриб жангларда қатнашган. У Ньюпортдаги ҳарбий-денгиз коллежи президенти, 1898 йилги Испания–Америка урушида Стратегия бўйича Денгиз қўмитаси аъзоси, 1899 йилги Гаага халқаро конференцияси қатнашчиси бўлган. Мэҳен Америка президентларининг ташқи сиѐсатига катта таъсир кўрсатган. 1890 йилда “Тарихга денгиз кучининг таъсири (1660-1783)” асарини нашр эттирган. Бу асарида у “денгизга эга бўлиш ѐки унинг устидан назорат қилиш ва ундан фойдаланиш ҳозирда ва ҳамиша жаҳон тарихида буюк омил бўлган” деб ѐзган. Бу китоб қисқа муддат ичида катта шуҳрат қозонган. У АҚШ ва Буюк Британияда 32 марта нашр қилинган ва Европанинг деярли барча тилларига таржима этилган. Бу асарни “Британия буюклигининг инжили”, “денгиз тарихи фалсафаси” деб аташган. Германия кайзери Вильгельм II ва Япониянинг ҳарбий элитаси адмиралнинг мухлислари бўлган. Мэҳеннинг асосий геосиѐсий ғоялари давлатнинг денгиз қудрати тўғрисидаги таълимотда батафсил баѐн этилган. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling