479
хавфсизлик доктринасига эга. Доктрина давлатнинг кўпўлчамли
коммуникация маконини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя
қилишни кўзда тутади. Ҳозирги дунѐда
давлат миллий
хавфсизлигининг асосий устувор мақсадлари ўзгармоқда. Урушлар
ва конфликтларда моддий мўлжаллар билан бир қаторда ўз қадр-
қимматини билиш, миллий ифтихор ва цивилизацияга мансублик
туйғулари бўлган тақдирда ҳимоя этиш мумкин бўлган қадриятлар
ҳам шикастланиш объектига айланмоқда.
Минтақавий бирлашмалар – Жаҳонда 100дан ортиқ
минтақавий бирлашма бор. Улар орасида ЕИ,
НАФТА ва АСЕАН
энг кучлилари ҳисобланади. Турли қитъаларда бошқа блоклар ва
эркин савдо зоналари шаклланмоқда. Масалан: Анд гуруҳи,
Марказий
Америка умумий бозори, МЕРКОСУР (Аргентина,
Бразилия, Уругвай ва Парагвай бирлашмаси). Минтақавий
бирлашмалар ўртасида сотиш бозорлари устида савдо урушлари
бормоқда.
Минтақавий давлатлар – Халқаро сиѐсатнинг, одатда, қўшни
давлатларга таъсир ўтказадиган ва субминтақа
даражасида
геосиѐсий стратегия юритадиган субъектлари.
Do'stlaringiz bilan baham: